Тадбиркорлик фаолияти асослари

«Тадбиркорлик курслари»

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази фаолияти ҳақида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги
ПҚ-2897-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат муассасаси шаклидаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилинган ҳамда мазкур қарор билан Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг Кичик саноат зоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда марказ ташкил этилгандан буён бугунги кунга қадар жами 1014 та (2017 йилда 408 та) тингловчилар “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш” мавзусида бепул ўқув курслари ташкил этилган. Ташкил этилган ўқув курсларида 20034 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли (2017 йилда 7004 та)  бепул ўқитилган бўлиб, уларнинг 16938 нафари сертификатлар билан тақдирланганлар.

Марказ томонидан тингловчиларнинг ўқишдан кейинги фаолиятлари мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, унинг натижаларига кўра, жорий йилнинг
1 декабрь ҳолатига, курслар тингловчилардан 866 нафари (2017 йилда 98 нафари) тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 1408 нафар тадбиркорлик субъектлари (2017 йилда 1077 та аввал ҳусусийлаштирилган корхоналар негизида фаолият юрититаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайтадан тикланди) ўз фаолиятларини янада кенгайтирганлар. Ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 11,8 млрд. сўм (2017 йилда 1,2 млрд. сўм) миқдоридаги банк кредит маблағлари ўзлаштирилган.

Олинган маблағлар асосан жойларда саноат кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, дурадгорлик устахоналари, тикув цехларини очишга йўналтирилган, шунингдек асаларичилик, чорвачиликни кенгайтиришга, ўқув маркази очиш ҳамда савдо шаҳобчалари ташкил қилишга сарфланган. Бунинг натижасида 8466 тадан ортиқ (2017 йилда 7 мингдан ортиқ) янги иш ўринлари яратилди.

Жойларда “он-лайн” тарзда масофавий, узлуксиз ўқитишни ташкил этиш бўйича таклифларни инобатга олиб, Марказ ва “Норма” профессионал ривожлантириш маркази ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, биринчи босқичда, ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ҳамда уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш мақсадида, www.direktor.uz (www.biznes.uz) портали воситасида молиявий саводхонлик бўйича “он-лайн” тарздаги курслар ташкил этилди.

Хусусан, Марказ томонидан “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка кенг йўналтириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган олийгоҳлар базасида махсус “пилот” курслар (50% аудитория ва маҳорат дарслари, 50% молиявий саводхонлик бўйича он-лайн курслари) ташкил этилмоқда. Ушбу ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълими вазирлиги тизимидаги 17 та олийгоҳларида ўтказиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар республиканинг барча ҳудудларида жами 100 га яқин курс ташкил этилиб, уларда 4358 нафар ёшлар тадбиркорлик борасидаги зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар, улардан 2093 нафари эса “он-лайн” курсларни муваффақиятли тамомлаганликлари боис, Марказнинг махсус сертификатлари билан тақдирландилар.

Пилот курслар ташкил қилинган қисқа даврда ушбу курслар тингловчилари бўлган 37 та ёш йигит ва қизлар ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаб юборганлар. Улар томонидан жами 3,7 млрд. сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ресурслари ўзлаштирилиши натижасида жойларда 307 та янги иш жойлари яратилган. Бу борада айниқса Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари пешқадам бўлишмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2018 йилда эришилган натижаларни инобатга олган ҳолда, 2019 йилда ҳам республикадаги барча олийгоҳлар базасида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури доирасида ўқув курсларини давом эттириш мақсадида ушбу ўқув курсларига талабаларни кенг жалб қилиш, тингловчилар учун зарур аудиториялар ҳамда компьютер билан жиҳозланган хоналарни ажратиш бўйича республикадаги барча олий таълим муассасалари билан ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Добавить комментарий