Brent нефти нархи 17 йил ичида биринчи марта 27 доллардан тушиб кетди

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Brent нефти нархи Лондон биржасидаги савдолар вақтида 26,75 долларгача тушиб кетди.

Соат 16:28га келиб нефть нархи 26,69 долларни ташкил қилган. Охирги марта бу турдаги нефть нархи 27 доллардан пастроққа 2003 йил сентябрда тушган. Ўшанда дунё аввалги эпидемия – атипик зотилжамни бошдан кечирган.

WTI туридаги нефть эса 10,5 фоизга арзонлашиб, нархи 24,44 долларгача тушиб кетган. Нефть нархининг бундай қадрсизланишига коронавирус сабабли талаб пасайгани ва ОПЕК+ келишуви барбод бўлгани сабабли таклиф кўпайгани сабаб бўлган.

Бунинг ортида Россия рубли ҳам қадрсизланиб, бир доллар 80 рублни ташкил қилган.

Добавить комментарий