Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошишни бошлади

Марказий банк 10 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра долларнинг расмий курси 19,80 сўмга ошиб, бир доллар 9520,34 сўмни ташкил қилди. Евро курси 149,02 сўмга тушиб, 10 572,34 сўмга тенг бўлди. Ўз навбатида рубль курси 8,69 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 130,22 сўмга тенг бўлган. Қайд этиш керакки, бунгача Ўзбекистонда долларнинг расмий […]

Давоми

Инвестициявий лойиҳалар самараси

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасидаги “Polipropilen quvurlar” масъулияти чекланган жамиятида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 5 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилди.   10 турга яқин маҳсулот ишлаб чиқариш билан фаолиятини бошланган корхона янги инвестициявий лойиҳалар самарасида маҳсулот турини 300 тага етказишга эришди. Ҳозирда бу ерда канализация тармоқлари учун керакли бўлган турли диаметрдаги полипропилен қувурлар ҳамда […]

Давоми

Нега 25 сўмлик ва ундан кичик танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилди?

2020 йил 1 мартдан 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматидаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилди. Марказий банк хабар беришича, бу ҳолатнинг сабабини сўраб МБга мурожаатлар бўлмоқда. Фуқароларга тушунарли бўлиши учун мазкур масалада мутахассис изоҳи тайёрланди. Марказий банк Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори Фазлиддин Бозоров: – Марказий банкнинг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал […]

Давоми

«Даромад 100 млн сўмгача бўлса, қатъий белгиланган солиқ тўланади». ДСҚ хонандаларни солиққа тортиш тартибини тушунтирди

Бугун, 12 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров хонандаларга солиқ тўлаш тартибининг жорий қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг билдиришича, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб санъаткорлардан янгича тартибда солиқ ундириш жорий этилган. Мазкур масала сўнгги 3 йилликда солиқ сиёсатини такомиллаштириш доирасида ҳар йилги параметрларда муҳокама қилинган. “Хонандалик фаолиятини […]

Давоми

Истиқболли лойиҳалар намойиши

Бухоро вилояти ҳокимлигида инвесторлар куни тадбири муносабати билан лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов бошчилигидаги мутасаддилар, тижорат банклари, қурилиш, ер ресурслари ва кадастр хизмати бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, тадбиркорлар қатнашди. Бухоро вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 14,41 триллион […]

Давоми

Нефть нархи ва рубль курсининг қулаши Ўзбекистон сўмига таъсир қиладими?

ФБК Grant Thornton компаниясининг стратегик таҳлил институти директори Игорь Николаев нефть нархининг қулаши ва унинг оқибатлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 9 март куни дунё бозорларида қулаш юз берди. Биржаларда савдо очилиши билан нефтнинг нархи 30 фоизга тушиб кетди. Россия рубли эса 10 фоизга қадрсизланди. Америка биржаларидаги савдо 7 фоизга пасайгач, зудлик билан савдо тўхтатилди. Нефть […]

Давоми

Қоровулбозор тумани Транспорт касб-ҳунар коллежида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари молиявий саводхонликка эга бўлишмоқда

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Бухоро вилояти филиали томонидан 09.03-13.03.2020 кунлари Қоровулбозор тумани Транспорт касб-ҳунар коллежида «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш» дастури бўйича семинар ташкил этилмоқда. Семинарнинг иккинчи кунида Қоровулбозор туман  Кадастр бошқармаси ходими О.Ражабов «Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш», Қоровулбозор туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Н.Мамажонова «Танланган фаолият бўйича […]

Давоми

Чимбой туманида «Бизнес яратиш йўлида етти қадам» семинари

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида «Бизнес яратиш йўлдида етти қадам» семинари орқали ишсиз аҳоли вакиллари тадбиркорликка йўналтирилмоқда. Навбатдаги семинар жорий йилнинг 10-11 март кунлари Чимбой тумани «Костерек» ва «Тазғара» МФЙ аҳолиси учун «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзуси бўйича ташкил этилди. Семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Рзаева Гульзира «Бизнес яратиш […]

Давоми

Тошкент шаҳрида рақамли банк ташкил этилмоқда

Марказий банк банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабарнома билан чиқди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида рақамли банк Anor bank акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди. МБ хабарига кўра, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Билдирилишича, ушбу давр мобайнида муассис томонидан […]

Давоми

ТАДБИРКОРЛИК ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИГИ КЕНГАЙМОҚДА

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 мартдаги Қарори ижроси, бу борада Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг (TOBB ETU) филиалини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашувлар бўлиб […]

Давоми