Малайзиялик бизнес ҳамкорларнинг Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раиси Мухтор Умаров Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Consumption Union” компанияси ижрочи директори Тен Лим билан учрашди. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасидан хабар беришича, “Consumption Union” Жануби-шарқий Осиё давлатларида электрон коммерцияни ривожлантириш мақсадида махсус электрон майдонлар яратиш билан шуғулланади. Мазкур компания ишлаб чиққан онлайн-платформалар обуначилари айни пайтда 10 миллион кишидан ошган. Мулоқот чоғида Малайзия бозорида […]

Давоми

Кичик саноат зоналари қандай ишламоқда?

Фарғона вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналарида ҳозирга қадар 342,6 миллиард сўмлик 52 лойиҳа ишга туширилиб, 1 минг 491 янги иш ўрни яратилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 2018 йилда 1,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич 48,9 миллиард сўмни ташкил этди. 195,75 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди. Бугунги кунда тадбиркорликни […]

Давоми

Тошкентда TBC Bank тижорат банки ташкил этилмоқда

Марказий банк банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида ахборот билан чиқди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 20 январда “TBC Bank Group PLC” компанияси Тошкент шаҳрида “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр […]

Давоми

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланади

2020-2022 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари қабул қилинади. Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари этиб белгиланади: идоравий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, барча таркибий бўлинмаларнинг ҳимояланган маълумотлар узатиш тармоғига уланишини […]

Давоми

Соҳага оид ҳар бир янгилик Банк-молия академияси тингловчилари нигоҳида

Бугунги кунда бошқа соҳалар каби банк, молия соҳаси ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Анъанавий иш жараёнлари бугунги кунда самара бермай қолди. Шунинг учун ҳам бугунги ёш кадрлар замон билан ҳамнафас қадам ташламоғи, ҳар бир амалиётга жорий этилаётган янгиликлардан бохабар бўлмоғи лозим. Лекин фақат буларни ўрганиш, хабардор бўлиш етарли эмас. Ҳақиқий мутахассис яхшилар орасидан энг яхшисини […]

Давоми

“Микрокредитбанк”: Ҳар бир мурожаат эътиборда

Ўтган даврда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви томонидан аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларида қайд этилган муаммоларини ҳал этиш, уларга яқиндан ёрдам бериш ва молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 минг 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 4 минг 488 таси кредит, 105 таси терминал ва пластик карта, 31 […]

Давоми

Савдо-саноат палатаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди

“Чинпўлат қори” хусусий корхонаснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Тошкент вилояти ҳокимининг 2019-йил 18 январдаги №33-сонли қарори билан  қўпол равишда бузилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Чинпўлат қори” хусусий корхонасинг манфаатларида, жавобгар Тошкент вилояти ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топиш тўгрисидага аризаси Нурафшон туман маъмурий суди томонидан тўлиқ қаноатлантирилди. Мазкур вазият юзасидан “Чинпўлат қори” хусусий корхонаси раҳбари: “Менга фойдали […]

Давоми

Пул алмашадими?

Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.​ Инфляциянинг пасаяётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун маълум муддат зарурлиги ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши бўйича айрим ноаниқликларнинг мавжудлигига изоҳ берилди. Учрашувда берилган пул алмашиши билан боғлиқ саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи […]

Давоми

Долларнинг расмий курси пасайди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 21 январь кунидан 3,71 сўмга арзонлаб, 1 доллар 9547,05 сўмни ташкил этади. Евро курси эса 34,68 сўмга пасайиб, 1 евро 10585,77 сўмга етади. Рубль курси 1,53 сўмга тушади ва 1 рубль 155,06 сўмга тенг бўлади. Теглар: #расмий курс

Давоми

2019 йилда Ўзбекистон қанча хорижий инвестицияларни ўзлаштиргани маълум бўлди

2019 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 220,7 трлн сўмга етказилиб, тасдиқланган йил прогнозига нисбатан 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, асосий капиталга инвестициялар хажми 189,9 трлн сўмни, 2018 йил кўрсаткичларига нисбатан ўсиш темпи эса 1,3 баробарни ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ялпи ички […]

Давоми