2019 йил 27 март – 27 апрель Ёшларни молиявий саводхонлиги ва суғурта маданиятини ошириш ойлиги ўтказилди

Пресс релиз

Тадбиркорлик фаолияти асосоларини ўқитиш республика маркази томонидан, бир қатор давлат ташкилотлари ва компаниялар билан биргаликда ёшларни молиявий саводхонлиги ва суғурта маданиятини оширишга қаратилган махсуслаштирилган ҳудудий семинарлар ўтказилди.

Ҳудудий семинарлар давомида ёшларга Молиявий саводхон шахс образи. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда молия бозорининг ўрни,Биржа амалиётларининг такомиллаштиришда молиявий операциялар. Ҳисоб-китоб клиринг палатасиЎзбекистон Либерал Демократик Партиясига аъзо тадбиркорлардан муваффақиятли тадбиркорлардан бизнесни ташкил этиш, ривожлантириш тажрибаси ҳақида мастер-класс, “EUROASIA INSURANCE” суғурта компанияси ходимлари томонидан Тадбиркорлик фаолиятини юритишда ихтиёрий ва мажбурий суғурта турларининг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари томонидан Ўзбекистон банк тизимида ёшларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг асосий тизимли ёндашувлари шунингдек, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ходимлари томонидан “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигининг қўллаб-қувватлашнингасосий жиҳатлари бўйича ёшларга кенг қамровли тушунчалар бериб борилди.

Хусусан, 2019 йил 29 март  Тошкент шаҳрида “пилот” тариқасида 90 нафар, 2019 йил 4 апрель Сирдарё вилоятида 120 нафар, 2019 йил 5 апрел куни Жиззах вилоятида 100 нафар, 2019 йил 8 апрелда Сурхондарё вилоятида 50 нафар, 2019 йил 9 апрелда Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 100 нафардан, 2019 йил 10 апрел Самарқанд вилоятида 300 нафар, Тошкент шаҳрида 100 нафар, 2019 йил 11 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 100 нафардан, 2019 йил 16 апрелда Фарғона вилоятида 100 нафар, 2019 йил 17 апрелда Наманган вилоятида 100 нафар, 2019 йил 22 апрелда Бухоро вилоятида 100 нафар ҳамда 2019 йил 23 апрелда Навоий вилоятида 100 нафар  ёшларга молиявий саводхонлик ва суғурта маданияти ҳақида маърузалар қилинди.

Ҳудудий семинарлар савол-жавоб шаклида ҳам бўлиб ўтди ҳамда семинар қатнашувчилари бўлган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.

 

Добавить комментарий