Наманган вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда.

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Жорий йилнинг 15 январь куни Наманган шаҳридаги «Oydin Plaza» меҳмонхонасининг конфренц-залида Наманган, Норин, Учқўрғон туманлари ва Наманган шаҳридан ташриф буюрган тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида «Бизнесга марҳамат» ўқув курси дастурига мувофиқ бизнес-тренинг ўтказилди. Мазкур ўқув семинарида 50 нафарга яқин тингловчи қатнашди.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Наманган вилоят филиали раҳбари Б.Мамадалиев, Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги Наманган бўлими бошлиғи Ш.Салоҳиддинов, Наманган Давлат университетидан  иқтисод фанлари номзоди К.Тожибоев ва А.Сиддиқовлар «Бизнесни яратиш йўлидаги етти қадам» мавзусида қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар. Ташкил этилган семинарда тадбиркорлар фаол бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Добавить комментарий