Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ўсди

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги статистик маълумотларни янгилади.

1 сентябрь ҳолатига кўра, расмий захиралар 28,45 млрд долларни ташкил қилди. Ундан 12,11 млрд доллари чет эл валютасидаги захиралар бўлса, 15,97 млрд доллари олтиндир.

Эслатиб ўтамиз, 1 август ҳолатига кўра расмий захиралар 27,72 млрд долларни ташкил қилганди. Ундан 12,28 млрд доллари чет эл валютасидаги захиралар, 15,08 млрд доллари олтин эди.

 

«Kun.uz»

Добавить комментарий