Ўзбекистонда қандай товарларни ишлаб чиқариш бизнес учун манфаатли эканлигини биласизми?

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Бугунги кунда Президентимиз томонидан халқ турмуш фаровонлигини янада ошириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб ёзмоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ислоҳотлар доирасида нафақат импорт ўрнини босувчи, балки экспортга йўналтирилган товарларни ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизга хориждан импорт қилинаётган асосий халқ истеъмол товарларининг ҳажмлари доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлиллар, мамлакат аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарлари катта ҳажмларда импорт қилинаётганлиги, мазкур ҳолат эса бу турдаги товарларга эҳтиёж ҳамон юқори эканлигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар импорт қилинаётган аксарият товарлар республиканинг тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилиши мумкинлигини, бунинг учун эса барча шарт-шароитлар мавжудлигини кўрсатди ва Давлат божхона қўмитаси ушбу турдаги маҳсулотлар ҳақида тадбиркорларга батафсил маълумотларни етказмоқда.

Тақдим этилаётган ушбу маълумотлар республика аҳолиси учун зарур бўлган халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни режалаштириш ва йўлга қўйиш, шунингдек, ўз бизнесингизни янада кенгайтириш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, қўшимча ишчи ўринларини яратишда хизмат қилади.

Қўшимча маълумотлар бўйича қўмитанинг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаси (78) 120-76-97 ва Ахборот хизматининг (78) 120-76-17 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

 

«Kun.uz»

Добавить комментарий