Фарғона халқаро инвестиция форуми натижалари

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

8−9 август кунлари бўлиб ўтган халқаро форумда умумий қиймати 358 млн $ лик меморандумлар имзоланди.

8−9 август кунлари Фарғонада Биринчи Фарғона халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди, хабар беради “Дунё” АА.

Халқаро сармоядорлар билан ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ва Фарғона вилоятининг инвестициявий салоҳиятини ошириш мақсадида  дунёнинг 28 мамлакатидан 150 дан ортиқ инвесторларни тўплади.

Бизнес-форум натижаларига кўра бир қатор компаниялар билан умумий қиймати 358 млн $ лик меморандумлар имзоланди. Улардан 45 млн $  экспорт шартномаларига тўғри келади.

Шартномалардан бири Мисрнинг КАПОФО Агри Прожеcц компанияси билан тузилган бўлиб, қиймати 2 млн $ га тенг лойиҳа балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган, ҳамда 30 дан 50 тагача янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Матбуот брифингида Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари минтақанинг жаҳон бозорларига чиқишига катта ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

“Бугунги кунда Исроил билан паррандачилик соҳасида қўшма лойиҳани очиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Яна бир истиқболли лойиҳа Германия компанияси билан биргаликда шамол электр станциялари ва қуёш панелларини тест режимида ташкил этишдир”, — деди вилоят ҳокими ўринбосари ва Фарғона вилояти инвестициялар бўйича бошқарма бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов.

Форумдан бир кун олдин Фарғонада 200 минг $ лик янги Ўзбекистон-Туркия лойиҳаси амалга оширилиб, 200 та иш жойлари яратилишини таъминлайдиган янги тўқимачилик фабрикаси ташкил этилди.

Муҳим тараққиётга қарамай, инвестиция ва лойиҳани ишлаб чиқиш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, икки-уч йилни талаб этади.

“Бу вақт ичида инвестор бозорни ўрганиши ва лойиҳани тўлиқ ишга тушириш имкониятини кўриб чиқиши керак, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги инвестиция бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари Дониёр Ғаниев.

Мисол тариқасида у Хитой компанияларидан бири лойиҳани ўрганишни ўтган йилнинг март ойида бошлагани, сармоявий битим эса шу кунларда имзоланганини келтирди.

 

«Spot»

Добавить комментарий