Фаолиятида тўсқинликка учраётган тадбиркорларга ёрдам берувчи ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Пойтахтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш ва ёрдам бериш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Фаолиятида тўсқинликка учраётган тадбиркорлар муаммолар ёки саволлар юзасидан республика ишчи гуруҳига мурожаат қилишилари мумкин.

Мурожаатлар 7 — 17 август кунлари мобайнида 24 соат ишлайдиган 1100 қисқа рақамига, интернет тармоғидаги business.gov.uz ягона интерактив порталига ёки Тошкентнинг ҳар бир туманларида ташкил этилган “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхоналари»га келган ҳолда мурожаатларни қолдириш мумкин.

Шунингдек, туманларда ўтказиладиган учрашувларда иштирок этиб, ишчи гуруҳга бевосита мурожаат этиш имконияти ҳам мавжуд.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхоналари манзили ва батафсил маълумот бу ерда.

https://www.tashkent.uz/uz/news/uvazhaemye-predprinimateli-

«Spot»

Добавить комментарий