Тижорат банклари мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик курсларига ўқитиш

«Тадбиркорлик курслари»

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 22 ноябрь куни Тижорат банклари фаолиятидаги тизимли муаммоларва уларни банк тизими молиявий барқарорлигига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири юзасидан ўтказилган мажлис Баёнидан келиб чиққан ҳолда, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркзи томонидан,Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликдабанк мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига ўқитиш, бизнесни юритиш ва бизнес режалар тузишга ўргатиш бўйича 22 соатдан иборат ўқув курслари ҳамда director.uz негизида молиявий саводхонлик асослари онлайн курслари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 18 март кунидан бошлаб,Самарқанд вилоятида, чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” АТБ ҳамда “Ориент Финанс” ХАТБ Самарқанд вилояти филиалларининг мижозлари бўлган 40 нафар тадбиркорлик субъектлари курсларга жалб этилди. Ўқув курсларида Самарқанд вилояти Марказий банк бош бошқармаси, Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси, Самарқанд вилояти Давлат хизматлари маркази, Самарқанд вилояти Ёшлар-келажагамиз жамғармаси, Самарқанд вилояти савдо-саноат палатаси бошқармаларининг малакали ходимлари маърузалар билан иштирок этдилар.

 

 

Добавить комментарий