Тижорат банклари мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик курсларига ўқитиш

«Тадбиркорлик курслари»

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 22 ноябрь куни Тижорат банклари фаолиятидаги тизимли муаммоларва уларни банк тизими молиявий барқарорлигига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири юзасидан ўтказилган мажлис Баёнидан келиб чиққан ҳолда, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркзи томонидан,Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликдабанк мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига ўқитиш, бизнесни юритиш ва бизнес режалар тузишга ўргатиш бўйича 22 соатдан иборат ўқув курслари ҳамда director.uz негизида молиявий саводхонлик асослари онлайн курслари ташкил этилмоқда.

Хусусан 11.03.2019 йилдан 16.03.2019 йилгача Самарқанд шаҳрида чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” АТБ ва “Ориент финанс банк” ЧАКБ мижозлари бўлган 40 нафар тадбиркорлик субъектлари, 08.04.2019 йилдан 13.04.2019 йилгача Термиз ва Қарши шаҳарларида АТ “Алоқа банк” мижозлари бўлган 20 нафардан тадбиркорлик субъектлари, 15.04.2019 йилдан 20.04.2019 йилгача Фарғона шаҳрида АТ “Алоқа банк” мижозлари бўлган 20 нафардан тадбиркорлик субъектлари, 15.04.2019 йилдан 20.04.2019 йилгача Наманган шаҳрида АТ “Алоқа банк” ва чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” АТБ мижозлари бўлган 40 нафар тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш, бизнесни юритиш ва бизнес режалар тузишга ўргатиш бўйича ўқув курсларида қатнашишди.

Ўтказилган ўқув курслари давомида банк мижозларига малакали лекторлар маърузалар билан қатнашиб тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар ҳамда ушбу ўқув курслари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Добавить комментарий