“Ташқи савдо ва экспорт асослари” пилот ўқув курси ҳақида

Иктсодиет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4135-сон Қарори 10 бандига асосан “Ташқи савдо ва экспорт асослари” мавзуси бўйича бепул курсларни ташкил этиш белгиланган эди.
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 февралидан 23 февралига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, “пилот” тариқасида, тадбиркорлар учун 22 соатли ўқув курси ўтказилди.
Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қўллаб-қувватлашлари асосида ташкил этилди.
Семинарни ташқи савдо бўйича эксперт Акмалхон Олимхонов ҳамда 11 масъул давлат идораларидан келган мутахассилар олиб бордилар. Барча дарс жараёни видеосуратга олинди ва кейинчалик видео-дарс шаклида тингловчиларга етказилади.
Ўтказилган ўқув курсларида 42 нафар тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, улардан 37 нафари сертификат билан тақдирландилар.
Пилот курси охирида тингловчилар ўртасида сўровнома ўтказилиб, сўровнома якунлари бўйича ўқув дастури такомиллаштирилади.
Такомиллаштирилган дастур асосида, март – июнь ойларида республиканинг 14 ҳудудида худди шундай ўқув курслари ташкил этилади ва уларда 700 нафар тадбиркор қатнашиши кўзда тутилган.

Добавить комментарий