Тадбиркорлар хитой тили бўйича кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

Пресс релиз

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбек — Хитой савдо ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда давлат органлари ходимлари малакасини муттасил ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун “Мутахассислар учун хитой тили асослари” бўйича 2 ойлик махсус бепул ўқув курслари ташкил этилди. Биринчи боқичда 24 нафар тингловчи иштирок этмоқда.

Мазкур ўқув курслари жорий йилнинг 11 февралидан бошланиб, ҳафтада 3 маротаба ўтказилмокда. Дарслар Тошкент иқтисодиёт университети Хитой марказининг раҳбари, малакали педагог, олим Ma Cuiling томонидан берилмокда.

Ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекситон Республикаси товар хомашё биржаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекситон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг малакали ходимлари ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари иштирок этишмоқда.

Курс якунида, тўлиқ қатнашган тингловчиларга “Мутахассислар учун хитой тили асослари” курсини тамомлаганлиги тўғрисида махсус сертификатлар тақдим этилади.

 

Добавить комментарий