Тадбиркорлар учун семинарлар

Фарғона вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда.

Фарғона  вилоятида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази томонидан “Тадбиркорлик асослари”ни ўқитиш бўйича ўтган 2019 йилда жами 50 марта ўқув семинар машғулотлари ташкил этилиб, мазкур семинарларда 1250 нафарга яқин тингловчи ўқитилди. Таҳсил олганларнинг 450 нафари ёшлардан иборат.

Мониторинг натижаларига кўра, 73 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларнинг 42 таси 7 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ва фаолиятини кенгайтирган тадбиркорлик субъектлари томонидан 493 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлинди.

Фарғона вилоятида 2020 йил 9 январь куни  “Бизнес форум” доирасида тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаш истагини билдирган аҳоли ва лойиҳа ташаббускорларини “Бизнесга мархамат” ва “Бизнесга етти қадам” мавзусидаги ўқув материаллари билан таништириш, Халқаро молия институтлари фаолияти, уларнинг имтиёзли кредит линиялари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш борасида мунтазам ўқув курслари ташкил этиш мақсадида, 10 январь куни Фарғона шаҳар Тадбиркорлар марказида, Марғилон шахар 10-сонли мусиқа мактабида ва 11 январь куни Қўқон шаҳар Тадбиркорлар марказида, Боғдод тумани  16-сонли мусиқа мактаби биносида махсус семинарлар ташкил этилди.

Ушбу семинар Ўзбекистон  Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Норма компанияси экспертлари,  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари ҳамда масалага алоқадор идоралар  иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Семинарларда Фарғона вилоятининг барча худудларидан  300 нафардан зиёд тадбиркорлар қатнашди.

Хусусан, мазкур семинарларда  Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Фарғона вилояти филилали бош мутахассиси А.Рўзалиев, Норма компанияси эксперти М.Хайдаров “Norma davriy nashrlari” МЧЖ директори Б.Қаюмов “Бизнес режа тузиш асослари” ва “Маркетинг асослари” мавзусидаги мъарузалари билан иштирок этишди. Шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасаларидан танлаб олинган иқтисодий йўналишдаги профессор-ўқитувчиларга, кейинчалик шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган  “Бизнесга 7 қадам” семинарлари бўйича “тренерлар учун тренинг” ўтказилди.

2020 йилда Фарғона вилоятида юқоридаги каби ўқув семинарларини мунтазам ташкил этиб бориш ҳамда тадбиркорлик соҳасида молиявий саводхонликни муттасил ошириш мақсадида, ўтган 2019 йилга нисбатан қарийб   2,5 баравар кўп тингловчиларни ўқитиш кўзда тутилган.

 

 

 

 

2019 йил 13 январь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида аҳоли ва янги тадбиркорлар учун «Бизнесга марҳамат» ўқув дастури бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу семинар туманлараро миқёсда ўтказилиб, унда вилоятнинг 5 та туманидан жумладан, Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Косонсой ва Мингбулоқ туманларидан ташриф буюрган 50 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди. Марказнинг Наманган филиали раҳбари Б.Мамадалиев, вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Салохиддинов ҳамда НамМТИ лектори Н.Турсуновлар «Бизнесга етти қадам» мавзусида ўқув машғулотлари олиб бордилар.

 

 

22.08.2019 йил.Бухор вилоят Савдо-саноат палатаси Бухор шахар тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Яшиев Шамсиддин танлаган йуналиш буйича бизнесни ташкил этиш мавзусида маруза ўтди.Тадбиркор аёл ўқув маркази корхонаси раҳбари Давронова Сабоҳат мастер класс ўтди ва Тадбиркор аёл корхонасига ташриф буюрилди жами 31 нафар тингловчиси шулардан 15 нафар тадбиркор 16 нафари аҳоли.

 

 

27.08.2019 йил.  Фарғона вилояти  Ёзёвон тумани  Ипотека банк кредит бўлим  бошлиғи Мадраҳимов Алишер ва ёшлар келажагимиз жамғармаси Ёзёвон филиал раҳбари Холмуроджонов Бегзод бугунги кунда тижорат банклари тамонидан берилаётган имтиёзли кредитлар ҳамда жамғарма фаолияти тўғрисида тингловчиларга марузалар қилишди 14 нафар аҳоли ва ёшлар қатнашди.

 

 

 

Наманган вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда.

Наманган  вилоятида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази филиали томонидан “Тадбиркорлик асослари”ни ўқитиш бўйича ўтган 2019 йилда жами 50 марта ўқув семинар машғулотлари ташкил этилиб, мазкур семинарларда 1200 нафарга яқин тингловчи ўқитилди. Таҳсил олганларнинг 400 нафари ёшлардан иборат.

Мониторинг натижаларига кўра, 72 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларнинг 42 таси 7 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ва фаолиятини кенгайтирган тадбиркорлик субъектлари томонидан 493 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлинди.

Наманган вилоятида 11 январь куни ўтказиладиган “Бизнес форум” доирасида тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаш истагини билдирган аҳоли ва лойиҳа ташаббускорларини “Бизнесга етти қадам” мавзусидаги ўқув материаллари билан таништириш, Халқаро молия институтлари фаолияти, уларнинг имтиёзли кредит линиялари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш борасида мунтазам ўқув курслари ташкил этиш мақсадида, 10 январь куни Наманган муҳандислик-технология институтида махсус семинар ташкил этилди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда масалага алоқадор идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Семинарда Наманган шаҳридаги 100 нафардан зиёд тадбиркорлар қатнашди.

 

 

 

 

 

 

 

Хусусан, мазкур семинарда Марказ директори У. Камалетдинов, Ўзмилллийбанк Наманган вилоят бўлими вакили А. Ўлмасов ҳамда бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор С. Нўъмоновлар ўзларининг қизиқарли маъруза ва “Маҳорат дарс”лари билан иштирок этишди. Шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасаларидан танлаб олинган иқтисодий йўналишдаги профессор-ўқитувчиларга, кейинчалик шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган  “Бизнесга      7 қадам” семинарлари бўйича “тренерлар учун тренинг” ўтказилди.

2020 йилда Наманган вилоятида юқоридаги каби ўқув семинарларини мунтазам ташкил этиб бориш ҳамда тадбиркорлик соҳасида молиявий саводхонликни муттасил ошириш мақсадида, ўтган 2019 йилга нисбатан қарийб   2,5 баравар кўп тингловчиларни ўқитиш кўзда тутилган.