Соҳага оид ҳар бир янгилик Банк-молия академияси тингловчилари нигоҳида

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари
Бугунги кунда бошқа соҳалар каби банк, молия соҳаси ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Анъанавий иш жараёнлари бугунги кунда самара бермай қолди. Шунинг учун ҳам бугунги ёш кадрлар замон билан ҳамнафас қадам ташламоғи, ҳар бир амалиётга жорий этилаётган янгиликлардан бохабар бўлмоғи лозим. Лекин фақат буларни ўрганиш, хабардор бўлиш етарли эмас. Ҳақиқий мутахассис яхшилар орасидан энг яхшисини танлай олиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим. Бунда ҳар бир кадрдан билим, тажриба, таҳлил, тўғри баҳолай олиш каби жиҳатлар талаб қилинади.
Тингловчиларга замонавий билим бериш, хорижнинг илғор тажрибаларини амалиётга татбиқ қилиш кўникмаларини шакллантириш, соҳага оид ҳар бир янгиликлардан хабардор этиш Банк-молия академиясининг асосий мақсадларидан ҳисобланади. Шу боис жорий йилнинг 21январь санасида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда“Молия вазирлиги бизнес жараёнини автоматлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Снимок1.PNG
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этишди. Семинарда Молия вазирлиги ахборот тизимлари, “Камерал назорат” ахборот тизими, ҳисоботларни консолидация қилиш тизимини жорий этиш, аналитика тизими, тарификация жадвали ва смета шаклланиши жараёнини автоматлаштириш лойиҳаси, бюджет очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бюджет ташкилотларининг чет эл валютасини ғазна ижроси билан қамраб олиш, давлат харидлари жараёнини такомиллаштириш, тендер, конкурс савдолари, тўғридан-тўғри ва ягона етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларни шаффофлигини таъминлаш, ягона ғазна ҳисоб рақамидаги бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитига жойлаштиришни такомиллаштириш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини электрон савдо портали орқали реализация қилишни жорий этиш, булардан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Тингловчилар Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва уларни амалиётга жорий этиш муддатлари, улардан кутилаётган натижалар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

903
ЎзА

Добавить комментарий