Норезидентлар иштирокида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш тартиби белгиланмоқда

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси норезидентлари иштирокида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг инвестиция воситачилари билан ўзаро муносабати ҳисоб-китоб-клиринг хизмати тўғрисидаги шартнома ва савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш битимлари бўйича буюртмалардаги нархлар фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида кўрсатилади.

Норезидент қимматли қоғозлар олувчиси қимматли қоғозлар қийматини миллий валютадаги пул маблағлари билан, чет давлатдан пул маблағлари келиб тушганда эса чет эл валютасида ҳам тўлашга ҳақли.

Қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоблар “тўловга қараб етказиб бериш” принципи асосида амалга оширилади.

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳисобини юритиш ва сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган инвестиция воситачисининг алоҳида ҳисобварағида амалга оширилади.

Норезидентлар иштирокида чет эл валютасида қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар нақд пулсиз шаклда, шу жумладан банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Норезидентлар – юридик шахслар уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисобварақлар очиш ва чет эл валюталарини сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эга.

Инвестиция воситачиси мижоз – норезидент билан тузилган шартномага асосан тижорат банкларига мижоз – норезидент номидан ва ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олиш (сотиш)га буюртмалар бериш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахснинг пул маблағларини қимматли қоғозларни сотиб олиш учун инвестиция воситачисининг алоҳида ҳисобварағига ўтказишда, тўлов топшириқномасининг “Тўловчининг номи” устунида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади, тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно.

Жисмоний шахс пул маблағларини инвестиция воситачисининг алоҳида ҳисобварағига ўтказиш учун тўлов топшириқномасидаги “Тўлов мақсади” устунида паспорт серияси ва номери, инвестиция воситачиси билан тузилган шартноманинг санаси ва номери кўрсатилиши керак, тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно.

Инвестиция воситачиси ва унинг мижози улар томонидан тўлов топшириқномасида кўрсатиладиган маьлумотларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар бўлади.

Инвестиция воситачиси унинг алоҳида ҳисобварағига мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган мижознинг пул маблағларини улар келиб тушган кундан эьтиборан уч банк куни мобайнида қайтаришга мажбур.

Мижоз томонидан ариза берилганда, шунингдек пул маблағларини депонентга қўйилган кундан эътиборан 90 календар куни мобайнида битимлар амалга оширилмаган тақдирда инвестиция воситачиси пул маблағларини, шу жумладан фойдаланилмаган қолдиқни уч банк куни мобайнида бундай пул маблағларини ўзининг алоҳида ҳисобварағидан мижознинг тегишли банкдаги ҳисобварағига ўтказиш йўли билан қайтариб беришга мажбур.

Агар инвестиция воситачисининг мижози инвестиция воситачисининг алоҳида ҳисобварағига пул маблағларини қўшимча депонентга қўйса, пул маблағлари қолдиқларини депонентга қўйиш муддати қайта депонентга қўйилган пул маблағларнинг муддатига тенглаштирилади.

Хизмат кўрсатувчи банкдаги инвестиция воситачисининг алоҳида ҳисобварағидаги чет эл валютасидаги пул маблағларини депонентга қўйиш муддатини узайтириш мижознинг инвестиция воситачисига ёзма мурожаати асосида амалга оширилади.

 

«Kun.uz»

Добавить комментарий