Наманган вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда.

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Наманган  вилоятида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази филиали томонидан “Тадбиркорлик асослари”ни ўқитиш бўйича ўтган 2019 йилда жами 50 марта ўқув семинар машғулотлари ташкил этилиб, мазкур семинарларда 1200 нафарга яқин тингловчи ўқитилди. Таҳсил олганларнинг 400 нафари ёшлардан иборат.

Мониторинг натижаларига кўра, 72 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларнинг 42 таси 7 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ва фаолиятини кенгайтирган тадбиркорлик субъектлари томонидан 493 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлинди.

Наманган вилоятида 11 январь куни ўтказиладиган “Бизнес форум” доирасида тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаш истагини билдирган аҳоли ва лойиҳа ташаббускорларини “Бизнесга етти қадам” мавзусидаги ўқув материаллари билан таништириш, Халқаро молия институтлари фаолияти, уларнинг имтиёзли кредит линиялари ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш борасида мунтазам ўқув курслари ташкил этиш мақсадида, 10 январь куни Наманган муҳандислик-технология институтида махсус семинар ташкил этилди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда масалага алоқадор идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Семинарда Наманган шаҳридаги 100 нафардан зиёд тадбиркорлар қатнашди.

 

 

 

 

 

 

 

Хусусан, мазкур семинарда Марказ директори У. Камалетдинов, Ўзмилллийбанк Наманган вилоят бўлими вакили А. Ўлмасов ҳамда бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор С. Нўъмоновлар ўзларининг қизиқарли маъруза ва “Маҳорат дарс”лари билан иштирок этишди. Шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасаларидан танлаб олинган иқтисодий йўналишдаги профессор-ўқитувчиларга, кейинчалик шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган  “Бизнесга      7 қадам” семинарлари бўйича “тренерлар учун тренинг” ўтказилди.

2020 йилда Наманган вилоятида юқоридаги каби ўқув семинарларини мунтазам ташкил этиб бориш ҳамда тадбиркорлик соҳасида молиявий саводхонликни муттасил ошириш мақсадида, ўтган 2019 йилга нисбатан қарийб   2,5 баравар кўп тингловчиларни ўқитиш кўзда тутилган.

 

 

Добавить комментарий