Импорт қилинадиган совитиш ускуналари акциз солиғидан озод этилди

Иқтисодиёт ва бизнес янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига тегишли тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.

Умумий рўйхатдан иккита позиция чиқариб ташланди:

• совитиш ёки музлатиш ва бошқа ускуналар, ичимлик саноати учун мўлжалланганлардан ташқари (ТИФ ТН коди – 8418 69 000 9);

• двигателли вентиляторлар ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун приборлар билан жиҳозланган, совитиш ускунаси ва совитиш/иситиш циклига ўтиш учун клапан (реверсив иссиқлик насослари) ўрнатилган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш учун қурилмалар, махсус ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимни сақлаш учун ҳарорат ва намлик автоматик бошқариладиган саноат кондиционерлари (ТИФ ТН коди – 8415 81 001 0).

Бинобарин, энди кўрсатилган ускуналарни импорт қилишда акциз солиғи тўланмайди. Жорий йилнинг 1 январидан улар бўйича ставка божхона қийматининг 10%ини ташкил этади.

Ҳужжат 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

Добавить комментарий