Анжуманлар

Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стретегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда  барча иштирокчилар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган рақобат сиёсатининг сифати ва самарадорлиги ошириш,  шунингдек, истеъмолчилар учун маҳсулот ва хизматларнинг  пастроқ нархлардаги сифати ва турларининг кенгайиши муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан самарали рақобат сиёсатини, жумладан, давлат-хусусий шерикчилик ва хусусийлаштириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатда электрон тижоратнинг тўла-тўкис бозорини яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари(хизматлари)ни хорижий бозорларга тўсиқларсиз чиқишини кенгайтириш долзарб.

Юқоридагиларга асосан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш республика маркази, USAID “Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш  ўринларини  ташкил  этиш” лойиҳаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «ALTERNATUS” мунозаралар майдонида «Савдонинг рақамли экотизимини шакллантириш: тўсиқларни олиб ташлаш ва экспорт қилишда транзакцион харажатларни қисқартириш» мавзусида навбатдаги мунозаралари ташкил этилмоқда.

Мунозаралар давомида  электрон тижорат соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш тизими, электрон тижоратнинг аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари учун фойдаланиш имкониятларининг мавжудлиги, хорижий бозорлардаги рақобат масалалари, ички бозорнинг рақамли экспорт имкониятлари ва рақобатбардошлиги, шунингдек, экспорт жараёнида тадбиркорларнинг харажатларини оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Булардан ташқари, Мунозаралар давомида ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш, рақамли иқтисодиёт  ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамалакатимиз тадбиркорлик субъектларининг электрон савдо соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан  тўлақонли ҳамкорлиги, электрон тижоратнинг қулайлиги ва қийматини  тарғиб қилиш масалалари  ҳам муҳокама қилинади.

 

 

Маълумот учун:

 

Марказ томонидан Республикамизда 2019 йил ярим йиллигида жами 300 та бепул ўқув курслари ташкил этилган. Ташкил этилган ўқув курсларида 7312 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли бепул ўқитилган бўлиб, уларнинг 6118 нафари сертификатлар билан тақдирланганлар.

Ўқувлардан кейинги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг
Марказ тингловчиларидан 383 нафари тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 244 нафар тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини янада кенгайган. Бунинг натижасида 1325 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Шунингдек, Марказ тингловчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва янада кенгайтириш мақсадида жами 21,6 млрд. сўм миқдоридаги банк кредит маблағлари олинган. Олинган маблағлар асосан жойларда саноат кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, дурадгорлик устахоналари, тикув цехларини очишга йўналтирилган, шунингдек асаларичилик, чорвачиликни кенгайтиришга, ўқув маркази очиш ҳамда савдо шаҳобчалари ташкил қилишга сарфланган.

 

 

Давра суҳбатининг асосий қатнашчилари:

 

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси  Солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси

Norma – профессионал ривожланиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси

Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси

Тошкент Халқаро Вестминистер университети

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Ўзбекистон миллий университети

Тошкент Молия институти

Тошкент давлат шарқшунослик институти

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Иқтисодий тадқиқотлар маркази

Инновация ва менеджмент маркази

Ўзбекистон-Хитой таълим ва тадқиқот маркази

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси

Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси

Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси

“Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази — Ўзбекистон”

«Tadbirkor ayol» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясиЎзбек-Хитой ассоциацияси

Ўзбекистон Қандолатчилар ассоциацияси

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЎЗБЕКИСТОН
САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ

 

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШ
РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ
ХАЛҚАРО БИЗНЕС ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР УЮШМАСИ ПРОФЕССИОНАЛ РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ

 

ПРЕСС-РЕЛИЗ 

2018 йил 21 декабрда “Alternatus” мунозаралар майдонининг навбатдаги “Бизнес-таълимни ривожлантириш ва аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш муаммолари” мавзусига бағишланган мунозаралари

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 22 ноябрь куни тижорат банклари фаолиятидаги тизимли муаммолар ва уларни банк тизими молиявий барқарорлигига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда банклар мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектлари вакилларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва молиявий саводхонлигини ошириш, бизнесни юритиш ва бизнес режалар тузиш бўйича муаммоли ҳолатлар танқидий кўриб чиқилди.

Мазкур соҳадаги ҳақиқий аҳволни муҳокама қилиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси биносида “Alternatus” мунозаралар майдонининг навбатдаги “Бизнес-таълимни ривожлантириш ва аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш муаммолари” мавзусига бағишланган мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Бу борада Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ҳамда “AMBiT” Ҳалқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Alternatus” мунозаралар майдони илмий доиралар,  давлат органлари ва хусусий бизнес ўртасидаги ишончли муносабатларни йўлга қўйишни мақсад сифатида белгилаб олган.

Тадбирда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

Ўзбекистонда бизнес таълим тизимини такомиллаштириш шароит ва имкониятлари;

Иқтисодий ва молиявий саводхонлик: асосий муаммолар ва ривожланиш йўллари;

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича халқаро тажрибани амалиётга киритиш.

Шунингдек, “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури доирасида Марказ ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларни тадбиркорликка кенг йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилади.

Марказ ва “Норма” профессионал ривожлантириш маркази ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига кўра, “он-лайн” тарзда масофавий, узлуксиз ўқитишни ташкил этиш бўйича, ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ҳамда уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш мақсадида, www.direktor.uz (www.biznes.uz) портали воситасида молиявий саводхонлик бўйича “он-лайн” тарздаги курсларни бориши муҳокама қилинади.

 

 

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистонда ислом банк инфраструктураси ва молия тизимини жорий қилиш юзасидан тадқиқот олиб бориш, бу йўналишда тингловчилар ўртасида сўровнома ўтказиш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбир якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ва Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланиши назарда тутилган.

Мазкур келишувга асосан томонлар, банк мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини бизнес-таълимга, тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига мақсадли ўқитиш масаласида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратадилар.

Жумладан:

Республиканинг туман ва шаҳар марказларида банк мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектларини бизнес-таълимга, тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига ўқитиш;

Ҳаккорликда назарда тутилган йўналишлар бўйича жойларда мастер-класс ва семинар-тренинглар ўтказиш;

Масофавий (он-лайн и оф-лайн) бизнес таълим курслари бўйича ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш;

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг ананавий ва муқобил манбаларнинг мавжудлиги, молиявий саводхонликни ошириш масалалари бўйича ижтимоий сўров ва тадқиқот ўтказиш.

 

Маълумот учун:

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йил ПҚ-2897-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат муассасаси шаклида ташкил қилинган.

Марказ томонидан Республикамизда 2018 йил жами 687 та (IV чорак бўйича 226 та) бепул ўқув курслари ташкил этилган. Ташкил этилган ўқув курсларида 14 648 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари ва аҳоли (IV чоракда 8963 нафар) бепул ўқитилган бўлиб, уларнинг 10 823 нафари сертификатлар билан тақдирланганлар.

Ўқувлардан кейинги кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг
Марказ тингловчиларидан 768 нафари (IV чоракда 301 нафари) тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, 331 нафар тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини янада кенгайган. Бунинг натижасида 1466 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Шунингдек, Марказ тингловчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва янада кенгайтириш мақсадида жами 11,8 млрд. сўм миқдоридаги банк кредит маблағлари олинган. Олинган маблағлар асосан жойларда саноат кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, дурадгорлик устахоналари, тикув цехларини очишга йўналтирилган, шунингдек асаларичилик, чорвачиликни кенгайтиришга, ўқув маркази очиш ҳамда савдо шаҳобчалари ташкил қилишга сарфланган.

 

Давра суҳбатининг асосий қатнашчилари:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази

Norma – профессионал ривожланиш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси

Иқтисодий тадқиқотлар маркази

Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси

Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий тадқиқот маркази

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Тошкент Молия институти

Тошкент Ҳалқаро Ислом академияси

Тошкент Халқаро Вестминистер университети

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

“International-House” Академик лицей

Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмаси

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси

“Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази — Ўзбекистон”

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси

Ўзбекистон контент провайдерлари корхоналари уюшмаси

Инновация ва менеджмент маркази

Ўзбек-Япон маркази

“Бозор, пул ва кредит” илмий-амалий журнали

 

 

Манзил: А.Темур шох кўчаси, 6-уй.

Телефон: 259-21-60, 259-21-19.