Амалий қўлланма

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ АСОСЛАРИНИ ЎҚИТИШ
РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ

 

 

 

«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ АСОСЛАРИ»

 

ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент — 2018

 

 

 

“Тадбиркорлик фаолиятини асослари” услубий қўлланма – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил,137 бет.

 

 

 

Тузувчилар:.

 

Ишмухамедов Б.Ж.

 

Муратов Р.С.

 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доцентии, иқтисод фанлари номзоди.

 

Тақризчилар:

 

Кучаров А.С.

 

 

Омонов Ф.Ф.

 

 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети пофессори, иқтисод фанлари доктори

 

Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

 

 

 

Ўқув қўлланма______________________Кенгашининг 2018 йил “___” __________даги _____-сонли қарорига мувофиқ ўқув жараёнига татбиқ этиш учун тавсия этилган.

 

 

 

 

© Иқтисодиёт, 2018 йил

 

ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ

МУНДАРИЖА

Қўлланманинг таркибий қисмлари бетлар
  Қўлланманинг қисқача аннотацияси 4
  Кириш 5
IБўлим. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг назарий асослари 7
1-мавзу. Тадбиркорлик фаолиятинингмоҳияти  ва мазмуни 7
2-мавзу. Табдиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари 15
3-мавзу. Тадбиркорлик субъектлар ининг мухандислик коммуникацияларга уланиш тартиби 39
4-мавзу. Давлат ва корпоратив харидларда тадбиркорлик субъектларининг иштироки. 42
5-мавзу. Тадбиркорлик фаолиятида бизнес-режа типологияси. бизнес-режага қўйиладиганасосий талаблар 51
6-мавзу. Тадбиркорлик фаолиятида банкларнинг роли. банкда ҳисобварақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби. 60
7-мавзу Тадбиркорлик субъектларининг молиявий -бухгалтерия ҳисоботи ва божхона, солиқ тизими.  71
IIБўлим. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари 88
8-мавзу Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби. 88
9-мавзу Тадбиркорлик фаолияти меҳнат жараёнларининг  ҳуқуқий –меъёрий асослари 98
III-Бўлим. Тадбиркорлик фаолиятинингэкспорт салоҳияти ва тадбиркор маданияти. 109
10-мавзу Юртимизда ишлаб чиқарилган  маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш тартиби.

 

109
11-мавзу Тадбиркор этикаси ва маданияти 114
Глоссарийлар 124
Тавсия этиладиган адабиётлар ва интернет сайтлар 131
Иловалар 135

 

 

 

АННОТАЦИЯ

Мазкур қўлланма илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, умумлаштириш ва ундан таълим ва малака ошириш ҳамда амалий жараёнларга тадбиқ этишда самарали фойдаланиш маҳсулидир.

Курсни ўқитишдан мақсад – тингловчиларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятни бошлаш, уни бошқариш ва  ривожлантириш учункеракли билим малакаларини ошириш асносида иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялашда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги меёрий ҳамда ҳуқуқий асослари, кичик корхона фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва уни амалиётда қўллаш услублари бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакланитиришдан иборат.

Курснинг вазифаси – тингловчиларга тадбиркорлик субъектларини ташкилий бошқарув тузилишини, тадбиркорликни ташкил этиш, тадбиркорликда маркетинг фаолиятини амалга оширади, унинг самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини ўргатиш, экспорт импорт жараёнларини бошқаришда солиқ ва божхона тизимлари, хорижий инвестицияларнинг турлари ва уларни жалб этиш усулларини ўргатишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

Глобаллашув шароитида мамлакатимиз иқтисодиёти соҳаларида ислоҳотлаларни чуқурлаштириш ва уни модернизация қилишнинг пухта ўйланган модели ва узоқ муддатга мўлжалланган дастурини
босқичма-босқич амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли, изчил, қатъий ҳаракатлар турганини кузатиш қийин эмас.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярмидан ортиғи айни шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифасидир. Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг ўсиш суратларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги халқаро андозаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб бориш ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.

Ушбу дастурда келтирилган мавзу ва масалалар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги назарий ва амалий қарашларнинг ҳозирги ҳолатидан  ва чет эл тажрибаси асосидаги замонавий амалиётидан келиб чиқади.

Қайд этилганлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йилни “Халқ билан мулоқот инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани таълим соҳасини янада такомиллаштириш, ёш кадрларни сифатли тайёрлашни тақозо этади. Мустақилликка эришиш вақтидан бошлаб мамлакатимизнинг суверенитетини таъминлаш, янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи сиёсат стратегиясини ишлаб чиқиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бу ўринда тингловчиларга “Кичик  бизнес ва тадбиркорликни ташкил этиш” фани хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2016 йилнинг асосий якунлари ва 2017йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 январдаги бўлиб ўтган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”[1]маърузаси ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” номли фармонида мазкур фанга алақадор бўлган материаллар, қоидалар ва хулосларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир. “Кичик  бизнес ва тадбиркорлик асослари” курси  бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган кичик корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошииш, айнан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назарий-амалий ўрганиш ва тадқиқ этишнинг  ўзига хос асосий йўналишлари, шакллари ва усулларини ўрганади.

 

 

IБЎЛИМ.ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ

1.1. Тадбиркорлик тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни

1.2. Тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар

1.3. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари

 

1.1.  Тадбиркорлик тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни

Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир.

Хўш, «тадбиркор», «тадбиркорлик» тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади?

Бу тушунчаларни ҳозирги маъносида биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, XVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иқтисод рисоласи» китобида (1803й.) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.

Қайд этиш лозимки, иқтисодиёт фанининг асосчилари тадбиркорлик шаклига кам эътибор берганлар. Тадбиркорлик фаолияти уларнинг илмий-тадқиқот ишларининг таҳлил объекти бўлмаган. Инглиз иқтисодчи олимлари А. Смит (1723-1790) ва Д.Рикардо (1772-1823) иқтисодиётни
ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи механизм деб қабул қилганлар. Ушбу механизмда ижодий тадбиркорликка ўрин йўқ эди. «Халқлар бойликларининг моҳияти ва сабабларини тадқиқ этиш» (1776й.) кито­бида А.Смит тадбиркор таърифига алоҳида эътибор берган эди. А.Смит фикрича, тадбиркор – капитал эгаси. У муайян тижорат ғоясини амалга ошириб, даромад олиш учун таваккалчилик билан иш бошлайди, чунки капитални бирор-бир ишга сарфлаш доимо таваккалчилик билан боғлиқдир. Тадбиркорликдан олинган даромад, А.Смит фикрича, шахсий таваккалчилик учун олинган мукофот. Тадбиркор ишлаб чиқаришни ўзи режалаштиради, ташкил этади, ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига эгалик қилади. Бу ишлар, ўз навбатида, бозор тизими билан боғлиқ. Шу боис А.Смит бизларни бозор тизимининг марказий механизми – рақобат механизми билан таништиради. Ўз манфаатини кўзлаб юрган ҳар бир киши бозорда шу мақсад билан юрган кишиларга дуч келади. Натижада, бозордаги ҳар бир ҳаракат қилувчи субъект рақобатчи таклиф қилган нархларга рози бўлади. Бундай рақобатда ўхшаш товарларга меъёрдан ортиқ нарх қўйган ишлаб чиқарувчи харидорни йўқотиши ҳеч гап эмас.

ХIХ-ХХ асрлар чегараларида тадбиркорлик институтининг аҳамияти ва ролини кўпчилик англай бошлади. Француз иқтисодчиси Андре Маршалл (1907-1968 йй.) биринчи бўлиб ишлаб чиқаришнинг учта омилига (ер, капитал, меҳнат) тўртинчи омил– ташкиллаштиришомилини қўшди. Шу вақтдан бошлаб тадбиркорлик тушунчаси ва шу соҳада олиб бориладиган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Америкалик иқтисодчи Ж.Б.Кларк (1847-1938) Ж.Б.Сейнинг «учлик формуласига» бир оз ўзгартириш киритди. Унинг фикрича, ишлаб чиқаришда доим тўрт омил иштирок этади:

1) капитал;

2) ишлаб чиқариш воситалари ва ер;

3) тадбиркорлик фаолияти;

4) ишчининг меҳнати.

Машҳур америкалик иқтисодчи Й. Шумпетер (1883-1950) ўзининг «Иқтисодий ривожланиш назарияси» китобида, тадбиркорни новатор (янгилик бунёд қилувчи одам) деб таърифлаган. Олим тадбир-корлик фаолиятини капиталистик иқтисодиётнинг ривожланишида, иқтисодий ўсишни таъминлашда катта рол ўйнайдиган янгиликларни жорий этишдан иборат, деб билади: «Функцияси янги комбинация-ларни жорий этишдан иборат бўлган хўжалик субъектларини биз тадбиркор деб атаймиз». Ушбу муаммога иқтисодиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган инглиз иқтисодчиси Фридрих Фон Хайн (1899-1984) бошқача ёндашган. Унинг фикрича, тадбиркорлик фаолият бўлмасдан, балки янги иқтисодий имкониятларни излаб топиш, ҳатти-ҳаракатларни таъминлашдир. Олим тадбиркорликни фаолият эмас, деб талқин этади.

Америкалик иқтисодчи олим Й.Шумпетернинг фикрига кўра, тадбиркорликнинг новаторлик характери қуйидагиларда акс эттирилади:

  • бозор учун янги товар ишлаб чиқариш;
  • ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни татбиқ этиш;
  • янги сотиш бозорларини ўзлаштириш;
  • хом ашёнинг янги турлари ва манбаларини топиш.

Тадбиркорликни вужудга келишининг учинчи босқичи тадбиркорликнинг алоҳида шахсий сифатлари: иқтисодий ваижтимоий вазиятнинг ўзгаришида тўғри йўл топа билиш қобилияти, бошқарув қарорларини танлаш ва қабул қилишда мустақиллик, бошқарув қобилиятларининг тўла намоён бўлиши билан таърифланади.

Шундай қилиб, тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, унинг замирида мустақил ташаббус, жавобгарлик, тадбиркорлик ғоясига асосланган, фойда олишга йўналтирилган, мақсадга мувофиқ фаолият ётади.

«Тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энциклопедик луғатида қуйидагича таърифланади:

Тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг юридик масъулияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор (фрн. ентрепренеур) қонун томонидан тақиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, қимматбаҳо қоғозлар билан иш олиб бориш билан шуғулланиши мумкин.

1.2.Тадбиркорлик муҳити ваунга таъсир этувчи омиллар

Ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбир­корлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак.

Бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. Умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга оширилади. Улар ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида ҳам шаклланиши мумкин. Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бо­риш учун мос бўлади. Чунки, бундай муҳит тадбиркорга амал­га ошираётган ишларининг натижалари қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият туғдиради. Тадбиркорнинг ўз иши натижаларини олдиндан кўра билиши таваккаллик тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор маъ­лум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади. Бундай муҳит юқорида келтирилган ижобий муҳитга тўғри келмайди. Амалда кўп ҳолларда тадбиркор­лик муҳитининг маълум бир омили тадбиркорнинг иш натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тадбиркорни кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омил­ларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради.

Юқорида таъкидлаб ўтилган омиллардан ҳуқуқий омиллар асосий омил бўлиб ҳисобланади, чунки тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорлик муҳитида амалга оширилиши мумкин бўлган ўйинлар қоидасини кўрсатиб беради. Ўйинлар қоидаси тушунчаси рухсат этилган ва амалга оширилаётган иш (ҳаракат)ларни ўз ичига олади. Рухсат этилган иш (ҳаракат)ларга нисбатан ўйин қоидалари турли шаклда намоён бўлади. Ўйин қоидалари нима қилиш мумкин-у нима қилиш мумкин эмас тамойили асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Бу қоидаларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўлидаги барча чэгара ёки чекловлар яққол кўрсатилиб берилиши керак. Умуман олганда, ҳуқуқий омил – тадбиркорлик фаолиятини юритиш йўлидаги барча қонунлар (солиқ, ер, меҳнат муносабатлари) ва йўриқномалар мажмуи бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солади ҳамда тадбиркорнинг иқтисодий жараёндаги бошқа субъектлар билан муносабатини мужассамлантиради.

Ҳуқуқий омилнинг тавсифига «ҳуқуқий маданият» тушунчаси ҳам киради. Бунинг остида миллатнинг қонунларга тўлиқ риоя қилиши, яъни инсонларнинг онгида қонунлар талабини бажариш керак деган тушунчанинг бўлиши тушунилади. Агар, керак бўлган барча қонунлар қабул қилинса-ю, лекин улар амалда ишламаса ёки тадбиқ қилинмаса, бундай жамиятни қонунларга бўйсунувчан деб бўлмайди ва буни тадбир­кор ўз фаолиятини юритишда эътиборга олиши шартдир.

Сиёсий омил тадбиркорлик жараёнида бўлаётган барча ҳодисаларга давлатнинг муносабатини ва уларга давлатнинг таъсирини белгилаб беради. Давлатнинг тадбиркор фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатиши ёки аралашиши кераклиги ҳам сиёсий омил тушунчасига киради. Бундай аралашиш олдиндан белгиланмаган ёки белгиланган бўлиши мумкин. Уму­ман олганда, тадбиркорлик фаоллиги даражасига давлатнинг муносабати рағбатлантириш ёки қўшилишмаслик кўринишида намоён бўлади.

Ижтимоий омил бошқаларга нисбатан ўзининг таркибижиҳатидан анчагина мураккаб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг таркиби кўпгина элементлардан таркиб топади. Агар тадбиркор уларни эътиборга олмаса, келгусида салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Қуйидагилар бу омилнинг асосий элементлари ҳисобланади:

  • жамиятда мафкуранинг ҳолати;
  • миллий урф-одатлар;
  • миллатнинг маданий ва маиший одатлари;
  • атрофдаги кишиларнинг тадбиркор ва тадбиркорлик фаолиятига бўлган муносабати;
  • давлатнинг тадбиркор ва тадбиркорлик фаолиятига бўлган муносабати.

Иқтисодий омил бозордаги рақобатни ва нарх-наво ҳолатини ўзида акс эттиради. Нарх-наво тизими, ўз навбатида, нархларнинг даражаси, ишлаб чиқариш жараёнига тадбир­кор томонидан жалб қилинаётган ишлаб чиқариш омиллари, ишчи кучи, кредит ставкаси миқдори ҳамда солиқ ва мажбурий тўловларни ўз ичига олади. Бунда бозордаги рақобат шарт-шароитлари сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиб чиқилади.

Тадбиркорлик фаолиятининг келажаги тадбиркорлик муҳити билан белгиланади, у эса жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни акс эттиради. Ижтимоий-иқтисодий вазиятга иқтисодий мустақиллик, тадбиркорлар синфи, иқтисодий алоқаларда бозорнинг устуворлиги, тадбиркорлик капиталини мужассамлантириш шароитининг мавжудлиги ва керак бўлган ресурсларни ишлатиш киради.

1.3. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари

Ўзбекистонда кенг кўламли бозор ўзгаришларини аматга ошириш жараёнида мулкдор шахслар доираси кенгайиб бормоқда.

Мулкдор – моддий ва интеллектуал мулк объектларига эга бўлган, уларни тасарруф этиш ва улардан ўз хоҳишига қаратиб, шу жумладан даромад олиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга жисмоний шахсдир.

Мулкдорлар синфи уч гуруҳдан иборат:

  • даромад келтирмайдиган ва шахсий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган мол-мулкка эга мулкдорлар;
  • шахсий истеъмолга мўлжалланган мол-мулк билан бир қаторда, қўшимча тадбиркорлик даромади ёки киритилган сармоядан даромад олиш учун фойдаланиладиган активлар (сармоя)га эга ўрта мулкдорлар;
  • йирик хусусий корхоналар, фирмаларга эга ва уларнинг фаолиятидан катта даромад оладиган йирик мулкдорлар.

Ушбу гуруҳларнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир этади? Биринчи навбатда, психологик хусусиятлар таъсир кўрсатади. Одамни зўрлаб мулкдорга айлантириб бўлмайди. У бунга руҳан тайёр бўлиши керак. Бу эса жуда қийин нарса. Чунки одамларга хаддан ташқари узоқ вақт мобайнида хусусий мулкни ва унинг соҳибларини бошқаларга қараганда ташаббускорроқ ва тадбиркорроқ бўлганлиги туфайли моддий жиҳатдан яхшироқ яшаганларни ёмон кўриш ва уларга ишонмаслик хисси сингдириб келинди. Энди эса замон ўзгарди, хусусий мулкка бўлган муносабат ҳам ўзгармоқда, лекин эски тасаввурлар ҳали ҳам мавжуд. Кўпчилик давлатнинг ғамхўрлик қилишига умид боғлаб ўтирмасдан, ўз фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ҳали тайёр эмас. Ижтимоий пассивлик мулкдорлар синфини шакллантириш йўлидаги жиддий тўсиқдир.

Мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асосий йўлларидан бири – бу тадбиркорликни, унинг кичик бизнес шакли ривожини таъминлаш катта аҳамиятга эга. Акциялаштириш кенг аҳоли оммасини мулкка эгалик қилишга жалб этишнинг энг самарали воситасидир. Бироқ, бу жараён мураккаб, кўп қиррали бўлиб, у бозор иқтисодиёти субъектларининг манфаатларига дахлдордир. Ҳозир республика иқтисодиётида очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари жуда кенг ёйилган.

Бу жамиятларнинг устав сармоясини ташкил қилишда иштирок этувчи улушлар, одатда, қуйидагича тақсимланади:

  • давлат улуши;
  • меҳнат жамоаси улуши;
  • хорижий шерик улуши;
  • фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бозорларида, шу жумладан, чет элда ҳам эркин сотиш учун ажратилган улуши.

Давлат ва меҳнат жамоаларига қарашли акциялар пакетлари ҳажмини Давлат мулк қўмитаси белгилайди. Фуқаролар ёки юри-дик шахслар томонидан сотиб олинган ёки бепул олинган ҳар қандай акциялар уларнинг мулкдорлари томонидан қонун доирасида ҳеч бир чекловсиз сотилиши мумкин. Акиияларнинг қўшимча (иккиламчи) эмиссияси ва уларни жойлаштириш акциядорлик жамияти томонидан амалдаги қонунларга мувофиқ олиб борилади.

Корхонани хусусийлаштиришнинг яна бир шакли уни танлов асосида ёки аукционда жисмоний ёки юридик шахсларга хусусий мулк қилиб сотишдан иборат. Бунда ҳаридор сотиб олинган объектларга нисбатан маълум талабларни бажаради. Танлов шартлари Ўзбекистон Республикаси мулкни давлат та­сарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги тартибларига мувофиқ белгиланади ва у қуйидаги мажбурий бандларга эга бўлади:

  • аукционда хусусийлаштирилган давлат корхоналарининг мулкдорларига айланган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу корхоналар тасарруфида бўлган, сотиб олин­ган мол-мулк таркибига кирмаган, турар жой бўлмаган дав­латга қарашли биноларни, иншоотларни, қурилишларни ижарага олиш ҳақида узоқ муддатли (10 йилгача) шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади. Ижара шартларини илгари тузилган шартномаларга нисбатан ўзгартиришга (агар шартноманинг ўзида бошқача тартиб белги-ланган бўлмаса) фақат тарафларнинг келишувига мувофиқ йўл қўйилади. Хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг мулкдорлари шу корхоналар эгаллаб турган ер участкаларини мулк қилиб сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар;
  • корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, тугатилаётган ва тугатилган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки Республика кўчмас мулк биржаси ва унинг филиалларида аукцион савдода Давлат мулк қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ сотилади;
  • давлатга қарашли ишлаб турган корхона ташкилотларнинг мол-мулки (активлари) фақат Давлат мулк қўмитаси рухсати билан ва белгиланган тартибда сотилади.

Республикада мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш аста-секин, биридан иккинчисига ўтиладиган уч босқичда амалга оширилади.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида ижара корхоналари, кичик, хусусий корхона­лар, акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, фермер хўжаликлари, кооперативлар ва деҳқон хўжаликлари каби ташкилий-ҳуқуқий шакллари ташкил топди.

Умуман олганда, Ўзбекистонда мулкдорлар синфини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай вазият вужудга келди. Ҳозирги вақтда жамиятимиз таркибида реал мулкка эга бўлган, уни қадрлаётган ва уларни ўз моддий фаровонликлари учун асос қилиб олаётган кишиларнинг катта гуруҳи шаклланди. Ушбу ижтимоий қатламни янада мустаҳкамлаш давлатнинг иқтисодий қудрати ошишига, унинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминланишига, демократик қадриятлар қарор топишига олиб келади.

 

2-МАВЗУ. ТАБДИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ

 

  1. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги
  2. Тижорат тадбиркорлиги
  3. Молиявий тадбиркорлик
  4. Маслахат тадбиркорлиги

 

2.1. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги

Тадбиркорлик фаолияти турлари хилма-хилдир. Фаолият мақсади, тури ва йўналишларига қараб тадбиркорлик фаолиятининг ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва консалтинг турларини ажратиш мумкин.

Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти. Тадбиркор­лик фаолияти турлари нисбатан мустақил бўлиб, бир-бирини тўлдириб келади. Тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини белги-лаб берувчи ишлаб чиқариш тадбиркорлиги­нинг устуворлигини тан олиш керак.

Инновацион, илмий-техник фаолият, товарларни бевосита ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шу соҳадаги ахборот билан ишлаш фаолияти ишлаб чиқариш тадбиркорлиги­га киради. Ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир ишбилармон тадбиркорлик фаолиятининг қайси тури билан шуғулланишини, қанақа маҳсулот ишлаб чиқаришини, қандай хизмат кўрсатишини олдиндан белгилаб олиши лозим. Шу иш амалга ошгандан кейин тадбиркор маркетинг билан шуғулланади. Товарга бўлган талабни билиш мақсадида у товарнинг потенциал истеъмолчилари, харидорлари, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар би­лан алоқа қилади. Музокаралар ишбилармон ва бўлажак харидорлар ўртасида шартнома тузилиши билан якунланади. Тузилган шартнома тадбиркорликдаги таваккалчиликнинг олдини олишга имкон беради. Шу ишлар амалга ошмаса, тад­биркор фақат оғзаки ваъдалар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини бошлайди. Шаклланган барқарор бозор шароитида ривожланган мамлакатларда оғзаки келишувлар ишончли кафолат бўлиб, керак бўлган ҳолларда шартнома, битим шак­лида расмийлаштирилади. Бироқ, бизнинг мамлакатимизда бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган даврда оғзаки битимларнинг кафолати паст ва таваккалчилик кучлидир.

Тадбиркорлик фаолиятининг кейинги босқичи ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш ёки ижарага олишдир.

Ишлаб чиқариш омиллари. Маълумки, ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш фондлари, ишчи кучи, ахборотдан иборат. Ишлаб чиқариш фондлари ўз навбатида асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларига бўлинади.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари (меҳнат қуроллари) иншоотлар, узатувчи мосламалар, қувватли машина ва жиҳозлар, ишчи машина ва жиҳозлар, ўлчов ускуналари, лаборато­рия жиҳозлари, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш инвентарлари ва бошқа асбоб-ускуналардан иборат. Асосий ишлаб чиқариш фондларига цех завод ва лаборатория бинолари киради.

2.2. Тижорат тадбиркорлиги

Тижорат тадбиркорлиги фаолияти товар биржалари ёки савдо ташкилотлари билан боғлиқ.

Товар биржаси – товар намуналари ҳаридор томонидан олдиндан кўздан кечирилмаган ва товарларни минимал партияси белгиланган улгуржи товар бозорининг тури. Товар биржасида ўзаро келишилган ва риоя қилинган қоидалар асосида савдо операцияларини амалга ошириш учун тижорат воситалари ва уларнинг хизматчилари ўз хоҳишлари билан бирлашади. Ушбу биржанинг мақсади эркин рақобатнинг бошқариш механизмини ташкил қилиш ва шу орқали талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий бозор нархларини аниқлашдир. Товар биржаси стандартлар бўйича сотиладиган товарлар (дон, кўмир, металл, нефт, ёғоч)нинг доимо фаолият кўрсатувчи улгуржи савдо бозоридир. Шунга ўхшаш биржалар барча иқтисодий ривожланган мамлакатларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Мисол сифатида Лондон (рангли металл), Ливерпул (пахта), Сингапур (каучук) ва бошқа товар биржаларини кўрсатиш мумкин.

Товар биржаларида товар эгалари билан оддий савдо қилишдан ташқари фъючер битимлари ҳам тузилади. Бу битим бўйича контрактда кўрсатилган товар учун тўловни маълум вақтдан кейин амалга ошириш мумкин.

Товар биржалари қуйидаги асосий функцияларни бажаради:

— савдо битимларни тузишга воситачилик хизмати кўрсатади;

— товар савдосини тартибга солади, савдо жараёнларини бошқаради ва савдо можароларини ҳал қилади;

— нархлар тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқариш ва нархларга таъсир қилувчи турли омиллар ҳақида ахборотлар йиғади ва эълон қилади.

Республика товар-хом ашё биржаси 1994 йили очиқ ҳиссадорлик жамияти шаклида ташкил этилди. У саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат товарлари ва хом ашё маҳсулотларини эркин улгуржи савдосини уюштиради. Биржа савдоларида брокерлар орқали ҳарид қилинган маҳсулотлар республикадан ташқарига лицензиясиз ва божхона тўловисиз чиқарилади. Товар-хом ашё биржасининг бўлинмалари барча вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган.

Товар-хом ашё биржаси чет эл давлатлари (Англия, Пол­ша, Туркия) ҳамда МДҲ мамлакатлари (Россия, Тожикистон, Туркма-нистон)нинг товар хом ашё биржалари билан, Киев, Беларус универсал биржалари билан биржалараро алоқаларни йўлга қўйган.

«Ўзулгуржибиржасавдо» республика товар ресурслари бозорини шакллантиришда зарур инфратаркибни яратиш мақсадида 1994 йили Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат акциядорлик уюшмаси негизида ташкил этилган. Илгари халқ хўжалиги таъминотига республика моддий-техника таъминоти идораси раҳбарлик қилган. Ўзбекис­тонда ўтказилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотлар моддий-техника таъминоти тизимини ҳам тубдан ўзгартирди. «Ўзулгур­жибиржасавдо» хўжалик механизмини режавий моддий-техника таъминоти тизимидан эркин хўжалик алоқаларига ўтишини, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришни, ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш йўли орқали амалга оширишни таъминлайди. Моддий-техника таъминоти ва сотиш бозор усуллари бўйича олди-сотди, улгуржи савдо, ярмарка, биржа ва ким ошди савдолари йўли билан амалга оширилади.

2.3.Молиявий тадбиркорлик

Тижорат банклари ва фонд биржалари молиявий тадбир­корлик учун фаолият кўрсатувчи мақом бўлиб хизмат қилади.

Тижорат банки – акциядор турдаги молиявий-кредит муассасаси бўлиб, асосан пул омонатларини (депозитларни) қабул қилувчи ва мижоз кўрсатмаси билан бошқа ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширувчи тижорат ташкилотларига пулли хизмат кўрсатади. Тижорат банкларининг даромад манбаи депозит (жалб этилган) ва ссуда маблағлари ўртасидаги фарқлардан шаклланади.

Тижорат банклари операциялари пассив (маблағларни жалб этиш), актив (маблағларни жойлаштириш), комиссион-воситачи (комиссион тўловлари бўлган мижозларнинг топшириқларини бажариш) каби уч гуруҳга бўлинади.

Тижорат банклари маблағларни катта муддатга олиб, кичик муддатга қарзга беради. Бу банклар кредиторларга олдиндан белгиланган фоизларни тўлаш билан боғлиқ тижорат таваккалига мубтало бўлади. Шу сабабли банк берилган қарзлари турли сабабларга кўра ўз вақтида қайтмаслигини ҳисобга олиб, маълум пул захирасига эга бўлиши керак.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида бир қанча тижорат акционерлик банклари фаолият кўрсатмоқда. Тижорат банклари миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари, корхона ва ташкилотлари, хўжалик ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаш, молиялаш ва уларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишни амалга оширади. Банклар фаолияти тўла мустақилдир. Ўз ресурслари етмай қолганда улар бошқа банклардан ёки Марказий банкдан кредит олишлари мумкин.

Фонд биржаси. Молиявий тадбиркорликнинг элементларидан яна бири фонд биржасидир. Капиталнинг кўпайиши, активларнинг ҳақиқий нархини аниқлашга қаратилган қимматбаҳо қоғозлар бозорига фонд биржаси дейилади. Фонд биржасининг фаолият тамойили талаб ва таклифни тезкор тартиблаштиришдан иборатдир. Фонд биржаларида қимматбаҳо қоғозларнинг копировкаси ўткази-лади. Бунга мувофиқ биржанинг копировка бўлими мутахассислари биржа орқали ўтаётган барча қимматбаҳо қоғозларнинг ҳарид курси ва сотув курсларини мунтазам равишда баҳолаб борадилар. Жорий курслар эса доимо чироқли таблода ёзилиб, махсус бюллетенда чоп этилади. Жорий курсларга биноан шу вақт шу биржада маъ­лум акцияларни сотиш ёки сотиб олиш нархлари аниқланади. Бу нархлар махсус формула ёрдамида чиқарилса, улар биржа фаоллигининг индексини аниқлаш учун асос бўлади. Биржа фаоллиги иқтисодиётда содир бўлаётган аҳволни ўзига хос равишда акс эттиради.

Шу билан бирга, давлат монополистик капитализм шароитида қимматбаҳо қоғозлар савдосида биржа роли анча пасайди. Бунинг асосий сабаби кучли кредит-молия институтларининг юзага келишидадир. Улар қимматбаҳо қоғозлар савдосини биржаларсиз олиб борадилар. Қимматбаҳо қоғозлар савдосида биржалар роли тушиб кетганига сабаб, давлат облигацияларининг қимматбаҳо қоғозлар умумий ҳажмидаги салмоғи ошганлигидадир.

2.4. Маслаҳат тадбиркорлиги.

Маслаҳат хизматларининг моҳияти ва босқичлари. Маълум бир соҳада ўз мутахассислиги бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи кишига маслаҳатчи дейилади. Чет элларда бошқарув бўйича пулли маслаҳат консалтинг деб юритилади. Иқтисодиёт ва бошқарув бўйича Европа Федерацияси Маслаҳатчилар Ассоциациясининг таърифича менежмент-консалтинг бошқарув бўйича муаммо ва имкониятларни аниқлаш, уларга баҳо бериш, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда холисона маслаҳат бериш ҳамда ёрдам кўрсатишдир.

Саноати ривожланган мамлакатларда маблағларни маслаҳатли хизмат шаклида интеллектуал капиталга киритиш янги ускуна ёки илғор технологияларни сотиб олишга кетган маблағлар билан тенгдир. Маблағлар ишлатишнинг ушбу кўриниши бизнинг мамлакатимизда энди амалга оширилмоқда. Бу йўналишда интеллектуал имкониятлардан иқтисодиёт ва бош­қарув соҳаларида тўлалигича фойдаланиш яхши самара беради. Кўп корхоналар ўзларининг интеллектуал имкониятларидан тўла ва самарали фойдалана олмасликлари сабабли бозор иқтисодиёти шароитида қийин аҳволга тушиб қолган. Ўз вақтида маслаҳатчилар ёрдамидан фойдаланган раҳбарлар молиявий-хўжалик фаолиятида иқтисодий самарага эришганлар.

Германиянинг машхур «Порше» автомобил фирмаси 1991 йилга келиб таназзулга учраш арафасида эди. Корхона раҳбарлари аҳволни тузатиш учун Япониянинг «Син гидзюцу» (бу «Янги технология» маъносини билдиради) консалтинг фирмасигамурожаат қилишди. Фирма «Тоёта»нинг малакали мутахассисларини йиғиб, ишга киришди. Чет эллик маслаҳатчилар шароитни обдон ўрганиб чиқиб, «Порше» заводида конвейер иш усулини жорий этди. Ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида харажатлар кескин равишда камайтирилди. Кон­вейер тизими ўзгартирилмасада маҳаллий тажриба ва анъаналар ҳисобга олинмади. Фақат япон маслаҳатчилари таклиф қилган тизим ишлай бошлади.

Япония технологияси жорий этишдан уч йилдан кейин «Порше»да биринчи реал натижалар юзага келди: компаниякам харажат қилиб, кўпроқ автомобил ишлаб чиқара бошлади. 19%га камайтирилган ишчилар тезроқ ва сифатлироқ ишни бажара бошлади. Япон маслаҳатчиларининг тавсиялари туфайли йиғув конвейер узунлиги қисқарди, кўп миқдордаги ёрдамчи омборхоналарга ҳожат қолмади, натижада завод ҳудуди 30% га қисқарди. Ишлаб чиқаришдаги камчиликлар икки баробар камайди. Автомобил йиғиш тезлиги 40% га ошди. Бу ишнинг барчасини ўша эски жиҳозларда, шу заводда ишлаб келган ишчи ва муҳандислар амалга оширди. Улар ихтиро соҳасида ҳам фаоллашиб, ҳар ойда ишлаб чиқаришни яхшилашга қаратилган икки ярим мингдан ортиқ янги таклифлар бермоқда.

Маслаҳат услублари. Маслаҳат услублари турли хил бўлиши мумкин. Маслаҳатнинг уч тури –экспертли, жараён ва ўргатувчи маслаҳатлар кенг қўлланилади.

Экспертли маслаҳат– консалтингнинг энг пассив шаклидир. Маслаҳатнинг бу турида маслаҳатчи диагностика, қарор қабул қилиш ва уларни жорий этишни мустақил равишда амалга оширади. Мижоз эса бундай ҳолларда маслаҳатчига керакли ахборот етказиб бериши зарур бўлади.

Жараён маслаҳатида – лойиҳани ишлаб чиқиш босқичларида консалтинг фирма маслаҳатчилари мижоз билан фаол иш олиб бориб, юзага келган муаммоларни ҳамкорликда таҳлил қилади ва керакли таклифлар беради.

Ўргатувчи маслаҳатида – мутахассисларнинг асосий мақсади ғояларнинг юзага келиши, ечимлар қабул қилиш учун асос тайёрлашдир. Шу мақсадда мижозлар учун маърузалар ўқилади, семинарлар ўтказилади, ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилади. Умуман олганда мижозлар керакли назарий ва амалий ахборотлар билан таъминланади. Амалда эса юқоридаги ҳар бир маслаҳат турлари соф ҳолда қўлланилмайди, улар комбинациялашган шаклда учрайди.

Саноати ривожланган мамлакатларда консалтинг хизмати кўп йиллар мобайнида бозор иқтисодиёти инфратузилмасининг муҳим элементларидан ҳисобланади. Консалтинг хизмати статистика томонидан махсус тармоқ деб тан олинган. АҚШ да ушбу тармоқда 700 минг киши банд бўлиб, унинг бир йиллик хизмат ҳажми 50 млрд долларни ташкил қилади.

2.5. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари

Хусусий тадбиркорлик

Ўзбекистон  Республикасида  «Тадбиркорлик  тўғрисида»ги  қонуниннг 5-моддасига биноан тадбиркорликнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

— якка тартибдаги тадбиркорлик;

— хусусий тадбиркорлик;

— жамоа тадбиркорлиги;

— аралаш тадбиркорлик.

Ҳар бир тадбиркор бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлашда қатор саволларга жавоб топишга уриниб кўради. Хусусан:

  1. Олинган даромад қандай тақсимланади ва унга қандай солиқ солинади ?
  2. Маълум бир шаклда бизнесни ташкил этиш қанчалик қиммат ва мураккаб ?
  3. Иш юришмаса ва корхона банкрот бўлса, унинг мол-мулки қарзларни ёпишга етмаса, нима қилинади ?
  4. Бизнес самара бермай қўйса, ундан қулайлик билан чиқиш мумкинми ?

Қуйида ушбу саволларга Ўзбекистон қонунчилигида қандай бўлса шундай жавоблар билан танишиб олишингиз мумкин.

Хусусий тадбиркорлик – бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.

Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорликдан фарқи шундаки, бу ерда фаолият кўрсатувчилар ўз фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида олиб борадилар. Улар юридик шахс сифатида иш кўрадилар ва ўз корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурдирлар.

Устунлиги: хусусий корхона – юридик шахс бўлиб, якка тадбиркордан фарқли равишда, қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғуллана олади.

Камчилиги: банкрот бўлиб қолганда корхона эгаси мажбуриятлари бўйича чекланмаган кўринишда жавобгар бўлади. Яъни, касодга учраганда барча қарзларни ва бошқа тўловларни ўзи тўлайди. Бироқ, бу таваккалчилик ХКнинг юридик шахс сифатидаги солиқни тўлаганидан кейин соф даромад учун солиқнинг мавжуд эмаслиги билан мувозанатга келади.

ХК эгаси унинг фаолиятини шахсан бошқариши шарт. У бошқарув ваколатларини ёлланган менежерга тақдим эта олмайди.

Ўзбекистонда юридик шахсларга солиқ солиш уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас. Агар корхона кичик тадбиркорлик субъекти бўлса, ЎзРнинг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, у умумий ўрнатилган солиқ ва соддалаштирилган солиқ тизими (Ягона даромад солиғи)дан бирини танлаши мумкин.

Баъзан, у ёки бу сабабларга кўра, бизнес мулкдорни қаноатлантирмай қолди. Бу ҳолатда корхонани ё бўлмаса ундаги улушни нима қилиш мумкин? Хусусий корхона эгаси корхонани тўлиғича мулк комплекси сифатида сотиши ёки ҳадя этиши, ёхуд уни тугатиб, мол-мулкини алоҳида сотиш мумкин.

Оилавий корхона

Оилавий корхона – кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Хусусий тураржойда ёки ҳовлида фаолиятини йўлга қўйиши мумкин. Бунда тураржой биносини нотураржой тоифасига ўтказиш талаб этилмайди. Бироқ, фаолият юритиш турларига чекловлар бор.

Асосий камчиликлари: иштирокчилар сони оила аъзолари билан чекланган ҳамда корхона эгалари унинг мажбуриятлари бўйича чекланмаган жавобгарликка эга.

ЎзРнинг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, оилавий корхонанинг ҳар бир иштирокчиси уни бошқариш, молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Албатта, бу қандай амалга оширилиши қонунда батафсил ёритилмаган. Аммо, барча асосий жиҳатлари низом шартномасида ёритилган бўлиши керак. Акс ҳолда, Оилавий корхона аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанида корхона фаолияти чигаллашади.

Оилавий корхона иштирокчиси унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга. Агар низом шартномасида бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, Оилавий корхона таркибидан чиқаётган аъзонинг низом жамғармасига қўшган ҳиссасига пропорционал бўлган мулк унга моддий ёки мулкий кўринишда қайтарилиши керак.

Оилавий корхона бошлиғи ўзгарганида, оилавий корхонага таркибига кўнгилли равишда кириш (чиқиш), эр-хотин ўртасида никоҳнинг бекор қилиниши ёки Оилавий корхона эгаларидан бирининг вафоти билан низом шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Бунда ОКни қайтадан давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.

Жамоа тадбиркорлиги: Масъулияти чекланган жамият  (МЧЖ) ва акциядорлик  жамияти (АЖ)

Жамоа тадбиркорлиги – бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини ташкил қилишлари ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишларидир.

Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.

Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин (1-расм).

 

 

 

Фирма (корхона) турлари  
Хусусий фирмалар   Ширкат фирмалар   Давлат корхоналари   Аралаш фирмалар
Масъулияти чекланмаган жамият Масъулияти чекланган жамият -қўшма корхоналар

-концерн

-консорциум

-концессия

-кооператив

 

-картел

-синдикат

-венчур

-ижара

-консалтинг

-инжиниринг

Акциядорлик жамиятлари Корпорация-лар

 

1-расм.Фирма (корхона) ларнинг турлари

Хусусий фирма деганда айрим шахс ёки оилага тегишли бўлган, якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатадиган корхона тушунилади.

Ширкат фирма бир неча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган шерик-чилик корхонасидир.

Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд:

— масъулияти чекланмаган жамиятлар;

— масъулияти чекланган жамиятлар.

Масъулияти чекланмаган жамиятлар икки ёки ундан кўпроқ кишиларнинг мулки асосида юзага келади. Шерикларнинг дастлабки мулки фирманинг устав капитали дейилади. Бу капиталга ҳар бир шерик ўз ҳиссасини қўшади. Улар устав фондига қанча пул қўйса, шу ҳиссага биноан фойда олишади. Борди-ю фирма синса, шериклар зарарни ҳамжиҳатликда кўтаради, яъни бир шерик бошқасининг жавобгарлигини ҳам зиммасига олади.

Масъулияти чекланган ширкат фирмаларнинг устав фонди фақат таъсисчилар маблағ (акция)лари ҳисобига барпо этилади. Жамият қатнашчилари ўзларининг қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлади. Ширкат ўз фаолияти учун устав фонди миқдорида жавобгар ҳисобланади.

Масъулияти чекланган ширкат фирмалар номига «лимитед» сўзи қўшилади, бу инглизча сўз бўлиб, «чекланган» маъносини билдиради.

Масъулияти чекланган фирманинг бир қатор турлари мав­жуд. Уларнинг энг кенг тарқалган шакли акциядорлик жамиятлари вакорпорациялардир.

Акциядорлик жамияти– бужисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан ташкил этилади.

Жамият жамланган капиталига қараб махсус қимматли қоғоз– акциячиқаради. Акцияни сотиб олганлар ҳиссадорларга айланишади ва фойдадан ўз ҳиссаси – диведендни олиб турадилар. Акциядорлик жамияти ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан жавобгар ҳисобланади. Акциядорлар жамияти мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун фақат ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида жавобгар ҳисобланади.

Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциядорлар со­тиб олган акцияларнинг номинал қийматларидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Акция бўлинмас ҳисобланади.

Акциядорлик жамиятини:

— акциядорнинг умумий мажлиси;

— кузатув кенгаши;

— ижро органи бошқаради.

Акциядорларнинг умумий мажлиси олий бошқарув органиҳисобланади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, у акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши жамият фаолиятида умумий раҳбарликни амалга оширади. Акциядорлик жамиятининг жорий (кундалик) фаолиятига ягона ижро органи (директор) ёки коллегиал (маслаҳат) ижро органи (бошқарув, дирекция) раҳбарлик қилиши мумкин.

Акциядорлик жамияти – бу акциядорлари ўзларига тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз эркин тасарруф қила оладиган жамият. У чиқарадиган акцияларига очиқ обуна ўтказиш ва уларни эркин сотиш ҳуқуқига эга. Таъсисчиларнинг энг кам сони ҳам чекланмаган. АЖ учун устав фондининг энг кичик миқдори АЖ рўйхатидан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи суммасининг икки юз баробари миқдорига тенг бўлиши керак.

Корпорация атамаси лотинча «cорпоратио» сўзидан олинган бўлиб, бирлашма, ҳамжамият маъносини беради. Корпора­ция йирик акционер жамиятлар бирлашмаси ҳисобланиб, бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи-ларни бирлаштиради. Натижада ишлаб чиқариш монополлашади.

Корпорация инвестиция капиталининг марказлашувини, илм-фан тараққиётини, маҳсулотнинг рақобатбардош бўлишини ва узоқ ҳаёт циклини таъминлайди. Корпорациялар тадбиркорлик билан шуғулланувчи акционер жамиятларининг хоҳиш-ихтиёри билан пайдо бўлади.

Ўз таркибидаги акциядорлик жамиятларни назорат пакетларини эгаллаш билан корпорациялар холдинг компанияларига айланади.

Холдинг ибораси инглизча «ҳолдинг» сўзидан олинган бўлиб, эга маъносини беради. Холдинг компания – бу мулк эгалари томонидан бир қанча мустақил акциядорлик жамиятлари фаолиятини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган ҳиссадорлик жамиятидир. Холдинг компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари «акцияларининг назорат пакети» компаниянинг ихтиёрида бўлади. Бундан мақсад акциядорлик жамиятлари фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш ва дивидендлар кўринишида фойда олишдир.

Холдинг компанияларнинг моҳияти шундаки, улар бирор бир ишлаб чиқариш вазифаларини бажаришмайди. Уларнинг вазифаси – соф бошқарувчиликдан, яъни ишончли мулк эгаси сифатида уларга ўз акциялари ёки акциялар назорат пакетини берувчи компанияларнинг фаолиятига умумий хўжалик раҳбарлигини бажаришдан иборатдир. Ўзбекистан Республикасида холдинг компанияларнинг ҳуқуқий мақоми Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (холдинглар тўғрисидаги Низом) асосида белгиланади. Бу Низомга мувофиқ активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялар назорат пакети кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг ҳисобланади.

Холдинг компаниялари икки турда бўлиши мумкин:

— молиявий холдинг;

— аралаш  холдинг.

Молиявий холдинг фақат махсус назорат ва бошқарув мақсадларида тузилади. Сармоясининг 50 фоизидан кўпини бошқа емитентларнинг қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий активлар ташкил қиладиган холдинг молиявий холдинг ҳисоб­ланади. Молиявий холдинглар авктивлари таркибига фақат қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар, шунингдек, холдингни бошқариш аппаратининг фаолиятини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган мол-мулк кириши мумкин.

Аралаш холдинг – назорат ва бошқарув вазифалари билан бир қаторда саноат, савдо, транспорт, кредит-молия ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиш мақсадларида тузилади.

Давлат корхоналари – бу давлат мулки бўлган ва унинг назорати остида ишловчи корхоналар бўлиб, улар ишлаб чиқаришдаги давлат секторини ташкил этади, энг муҳим ва масъулиятли вазифалар (мудофаа, алоқа, энергетика, транспорт ва бошқалар)ни бажаради.

Қўшма (аралаш) корхоналар хусусий, давлат ва жамоа мулкининг аралаш маблағларига таянади. Аралаш фирмалар миллий ва хорижий капиталга таянган ҳиссадорлик қоидасига биноан ташкил топади, фойдаси шунга қараб тақсимланади.

Концерн – бу ишлаб чиқариш диверсификацияси, яъни корхоналарнинг фаолият соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туриши асосида таркиб топадиган йирик кўп тармоқли корпорация. Концерн таркибига саноат, транспорт, савдо, банк каби тармоқларга тегишли, айрим ҳолларда, дунёнинг кўпгина мамлакатларида жойлашган унлаб ва юзлаб корхоналар ихтиёрий асосларда киради. Концерн таркибига кирган корхона ва ташкшютлар орасида ўзаро корпорацияланган турғун алоқалар мавжуд бўлиб, улар концерн ривожи йўлида умумий молиявий ресурслардан ва ягона илмий-техник имкониятлардан муштарак фойдаланадилар.

Консорциум – бу аниқ иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган корхоналарнинг муваққат бирлашмасидир.

Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кон­сорциум тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади. Қўйилган вазифани бажариш учун консорциум иштирокчилари бадаллари ҳисобидан ягона молиявий ва моддий фондлар барпо этадилар, бюджет маблағлари ва давлат банкидан кредитлар оладилар. Вазифа бажарилгач, консорциум тарқалади. Консорциумларга бошқарув бўйича қўмиталар, директорлар кенгаши кабилар бошчилик қилади. Консорциумлар авиация, космос, компьютерлар, алоқа каби юксак технологик ва катта миқдордаги сармояли соҳаларда кенг тарқалган.

Концессия– булотинча сўздан олинган бўлиб, рухсат, ён бериш маъносини англатади. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ёки тиклаш, табиий бойликларни ўзлаштириш мақсадида давлат ёки муниципалитетга қарашли ер участкалари, қазилма бойликлар, мол-мулк, корхоналар ва бошқа хўжалик объектларини муайян муддатга ва шартлар билан фойдаланиш учун чет эллик инвесторга давлат номидан бериладиган рухсатнома, улар билан тузиладиган шартнома ёки келишув. Концессиячилик фаолиятида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Концессиялар тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солиниб турилади.

Кооператив– букооперациянинг бирламчи бўғини. Коо­перацияэса:

— меҳнатни ташкил этиш шаклларидан бири, кўпчилик ходимлар бир меҳнат жараёнида ёки ўзаро боғлиқ турли меҳнат жараёнларида ҳамкорликда иштирок этадилар;

— гуруҳ мулкчилигига асосланган хўжалик юритиш шарти;

— маълум бир маҳсулотни ўзаро ҳамкорликда тайёрлаш билан банд бўлган корхоналар ўртасидаги узоқ муддатли ва барқарор алоқалар шакли.

Картел– бумонополистик бирлашма шакли. Бир тармоқдаги мустақил корхоналар нархлар, бозор, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҳар бир иштирокчининг ҳиссаси, иш кучи ёллаш, патентлар ва бошқа масалаларда ўзаро битим тузилади. Бу тузилманинг мақсади монопол фойда олишдир.

Синдикат– бумонополистик бирлашманинг бир тури. Улар биртармоқ корхоналари ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда:

— буюртмаларни тақсимлаш;

— хом ашё сотиб олиш;

— ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун ўзларининг тижорат фаолиятларини бирлаштириб, ягона идора тузадилар.

Венчур корхоналар– букичик бизнеснинг бир тури бўлиб, улар:

— илмий муҳандислик ишларини бажариш;

— янги техника, технология, товар намуналарини яратиш;

— ишлаб чиқаришни бошқариш;

— тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

— йирик фирмалар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш каби ишларни амалга оширадилар.

Ижара корхона – бу мол-мулкни ёллаш бўйича мулк эгаси билан тадбиркор ўртасидаги иқтисодий муносабат.

Ижара шартномасига асосан бир томон (ижарага берувчи) иккинчи томонга (ижарачи) маълум тўлов эвазига ва маълум шартга кўра мол-мулкини вақтинча фойдаланиш учун беради.

Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва техник лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолиятдир.

Инжиниринг корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади.

Бундай корхона (фирма):

— ишлаб чиқаришни таъминлаш;

— маҳсулот сотишни уюштириш;

— ишлаб чиқариш объектларини қуриб, ишга тушириш юзасидан маслаҳат бериш билан шуғулланади.

МЧЖ — бизнеснинг энг кенг тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакли Ҳисобланади.

Устунлиги: иштирокчи таваккалчилиги унинг улуши миқдори билан чекланган, даромад солиғи жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқларга нисбатан бирмунча паст ставка бўйича солинади.

Камчилиги: ўз ҳиссасини сота олмаслик ёки тақдим эта олмаслик. МЧЖ таркибидан улушнинг бир қисмини йўқотмасдан чиқиш амри маҳол.

ҚМЖнинг МЧЖдан ягона фарқи иштирокчилар жавобгарликларининг тақсимланишидир. Бунда барча аъзолар бир хил миқдорда ҳисса қўшишлари талаб этилади. Жавобгарлик чегараси низом билан чегараланиши мумкин.

МЧЖ ва ҚМЖ эгаларининг бошқарувда иштирок этишдаги асосий механизми умумий йиғилиш ҳисобланади. Унинг мутлақ ваколатларига, хусусан: Низом жамғармаси ҳажмини ўзгартириш, ташкилий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги аъзоларни қабул қилиш ёки таркибдан чиқариш, жамиятнинг ижро органлари, ревизия комиссияси ва бошқа органларини сайлаш ёки муддатидан аввал ваколатларини тугатиш, фойдани тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш.

Бу масалаларни ҳал этиш директорга, бошқарув ёхуд бошқа органга тақдим этилмайди. Директор ёки 20 фоиздан кўпроқ овозга эга бўлган аъзонинг манфаатлари бўлган битимлар, шунингдек, жамият мулки билан амалга ошириладиган йирик келишувлар умумий мажлис аъзолари томонидан маъқулланиши талаб этилади.

Жамиятнинг умумий аъзоларининг камида 10 фоиз овозига эга аъзоси талаби билан ижро раҳбарияти навбатдан ташқари йиғилиш чақиришга мажбур.

МЧЖ ва ҚМЖ эгаларининг бошқарувдаги иштирокида «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси амалий инструмент ҳисобланади. Унга мувофиқ, жамият низом жамғармасида камида 10 фоизў улушга эга аъзоси судга мурожаат қилиб, жамиятдан ўз мажбуриятларини бузаётган, ёки ўзининг ҳаракатлари билан жамият фаолиятига тўсиқ бўлаётган ёхуд қийинлаштираётган аъзоларни чиқариб юборишни талаб қилиши мумкин.

Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш учун унинг эгалари директорни сайлашади ёки тайинлашади. У ўзи билан имзоланган меҳнат шартномаси асосида жамият ишини бошқаради. Бундан ташқари, низомда кўрсатилган бўлса, жамият аъзолари ижро органи коллегияси — бошқарувни шакллантиришлари мумкин. Унга нафақат жамият эгалари кириши мумкин. Шу билан, МЧЖ ва ҚМЖ иштирокчилари ҳиссадор ҳамда жамият фаолиятининг муҳим жиҳатларини аниқлаб берувчи, аммо бевосита бизнесни юритмайдиган шахсларга тақсимланиши мумкин.

МЧЖ ва ҚМЖ аъзоси ўз улушини сотиши ёки низом жамғармасидаги ҳиссасини бошқа бирор усулда жамиятнинг бир ёки бир неча аъзосига тақдим этиши мумкин. Бунда, мазкур битимга алоқаси йўқ иштирокчиларнинг розилиги талаб қилинмайди. Шу билан бирга, ўз улушини жамият низомида тақиқланмаган бўлса, учинчи шахсга бериш мумкин. Бу ҳолатда жамият иштирокчилари ва жамиятнинг ўзи сотилаётган улушни учинчи шахсга таклиф этилган нархда харид қилиш борасида имтиёзли ҳуқуққа эга. Шу боисдан ҳам ҳиссасини сотувчи иштирокчи бошқа иштирокчиларни ва жамиятнинг ўзини ҳиссасини сотишга қилган қарори ва нархидан ёзма равишда огоҳ этади. Жамиятнинг бошқа аъзолари ёки жамиятнинг ўзи биринчи бўлиб харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланишдан бош тортса, ҳисса учинчи шахсга сотилиши мумкин.

Низомда, шунингдек, (одатда, бу қайд этилади) улушни бирор бир бошқа усул билан тақдим этиш, масалан, ҳадя қилиш ҳолати назарда тутилган бўлади. Агар низомда ҳиссани сотиш тақиқланган бўлса, ёхуд жамиятнинг бошқа эгалари розилик беришмаса, улушини сотмоқчи бўлаётган аъзо улардан улуши қийматини бериш билан ҳиссасини сотиб олишларини талаб қилиши мумкин. Ўз ҳиссасини сотишни хоҳламаса-да, жамият таркибидан чиқмоқчи бўлган иштирокчи ҳам шундай талабни илгари сура олади.

Акциядорлик жамияти (АЖ) – йирик бизнесни ташкил этишга мос келади.

Устунлиги: чекланган масъулият, қўшимча маблағларни жалб қилишнинг оддийлиги.

Камчилиги: акциядорлар сони кўп бўлганида мулкдорлар томонидан бошқариш қийин бўлади. Ўзбекистондаги ўзига хосликлар – қимматли қоғозларнинг паст ликвидлиги, кучли ҳуқуқий мувофиқлаштирилганлик, кўплаб ички тузилмаларни шакллантириш зарурлиги, кузатув кенгаши, ревизия комиссияси, ички аудит ва бошқалар.

Якка тартибдаги тадбиркор

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 18 моддасига асосан, якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс ҳисобланади.

Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли.

Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги «Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 6-сонли қарори билан тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ 76 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 мартдаги «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган 25 та фаолият тури билан шуғулланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига мувофиқ, фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 1 нафар, ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширувчилар 3 нафаргача, маиший хизмат кўрсатувчилар 3 нафаргача, фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2 нафаргача ходимларни ёллаши мумкин.

Бунда, Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш, Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш, Ветеринария фаолияти, Юкларни автомобиль транспортида ташиш, Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни этиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш, Риелторлик фаолияти, Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг асосий тури бўйича ёрдамчи ишларни бажариш учун бир нафар ходимни ёллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходим- ларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асоан, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ариза тақдим этади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1) якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси;

2) ходимнинг 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурати;

3) ёлланган ходим паспортининг нусхаси.

Фермер хўжалиги

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида фермер хўжалигини ташкил этиш шартлари келтирилган. Унга биноан фермер хўжалиги танлов асосида, аксарият ҳолларда меҳнат ресурслари ортиқчалиги сезилмаётган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Унга ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир бош молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,30 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлардаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектар, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ташкил этади.

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига биноан ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси фермер хўжалиги бошлиғи бўлиши мумкин.

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

схемаси

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш

муддатлари

1-босқич Ариза берувчи  

1. Сўровнома Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали расмийлаштирилганда:

фирма номини танлаш — юридик шахслар учун;

сўровномани тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш;

давлат божини тўлаш.

 

Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганда:

давлат божини тўлаш;

тегишли қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш;

рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходими билан биргаликда аризани тўлдириш.

 

(реал вақт режимида)
2-босқич Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими  

1. Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш.

 

2. Маълумотларни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш.

 

3. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

 

реал вақт режимида (ариза топширилган пайтдан бошлаб 30 минутдан ошмаган вақтда)

 

 

 

3-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ МУХАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯЛАРГА УЛАНИШ ТАРТИБИ

 

3.1. Давлат хизматлари агентлиги ва унинг фаолияти

3.2.Турли муҳандислик муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш

 

3.1. Давлат хизматлари агентлиги ва унинг фаолияти.

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини изчиллик билан такомиллаштириш аҳолиҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Бу борада қилинаётган сай-ҳаракатлардан бири 2018 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилганидир.

Бу давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади деган муҳим тамойилни жорий этиш имконини беради.

Хусусан, мазкур соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъулият юкланган алоҳида давлат органи – Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари билан ташкил этилди. Бу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг уйғунлиги ва изчиллигини таъминлайди, давлат хизматларини сифатли бажариш учун ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлигини оширади. Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бошқарувни амалга оширишнинг аниқ ташкилий — институционал асосларини шакллантириш таъминланмоқда.

Шунингдек, 2018-2020 йилларда жорий этилишига қарабДавлатхизматларимарказларида“ягонадарча”тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланди.Уларнинг қаторидауй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқлариг ауланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, тураржойи бўйича рўйхатгаолиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.

Шуни ҳам айтиш жоизки,  ҳозирги кунда нафақат тадбиркорлар, балки аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ягона интерактив давлат хизматлари порталида, жумладан, белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик учун шикоят билдириш, тадбиркорни мурожаат қилувчининг мобил телефон рақами орқалии дентификация қилиш мақсадида рўйхатга олиш, муҳандислик-коммуникация технологияларига уланиш учун ариза бериш, тадбиркорлик субъектларига ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобил транспорти воситаларини харид этиш учун ариза бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш мақсадида аризани расмийлаштириш сингари хизматлар жорий қилинган.

3.2. Турли муҳандислик муҳандисликкоммуникация тармоқларига уланиш тартиби

Қуйида турли муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш тартиблари келтирилган:

Тадбиркорлик субъектларини “фойдаланишга тайёр ҳолдаулаш” шартлари остида электр тармоқларига улаш:

Рухсатнома олиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:

— ариза;

— тадбиркорлик субъектининг электр қурилмасини таснифловчи маълумотлар;

— ер участкасининг М 1:500 масштабдаги топографик харитаси.

Эслатма. Тадбиркорлик субъекти томонидан 10 кВтдан кам қувват билан “фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида электр тармоқларига уланиш тўғрисида ариза берилган ҳолатда:

— ер участкасининг М 1:500 масштабдаги топографик харитасини тақдим этилиши талаб этилмайди;

— ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди;

— ариза туман (шаҳарлар) нинг электр тармоқларига йўналтирилади        (юборилади).

Давлат хизмати амалга оширилгандаги тўловлар:

— “Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида электр тармоқларига объектни улашга шартномага мувофиқ -“фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида электр тармоқларига уланиш тадбиркорлик субъектининг уланиши билан боғлиққурилиш-йиғиш ва ишга тушириш-созлаш, лойиҳаларни амалга ошириш учун.

Эслатма. “Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида электр тармоқларига уланиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учунтўлов ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига“фойдаланишгатайёр”шартларидаулаш:

  1. 1.Рухсат гувоҳноманибиринчибор олишучун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:

— ариза;

-техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг сув истеъмолини ва оқовасувчиқарилишинитаърифлайдиганмаълумотлар;

— ер участкасининг М 1:500 масштабдаги топографик харитаси;

— сув истеъмоли турларига кўра, шу жумладан ёнғинниўчириштурибўйичабатафсилмаълумотларкелтирилгануланаётганобъектнингсувистеъмоли ва оқовасувничиқаришбаланси;

— объектнинг мақсади, унингбаландлигивақавватлари сони ҳақидагимаълумотлар.

Давлат хизмати амалга оширилгандаги тўловлар:

“Фойдаланишга тайёр” шартларида сув таъминоти ва канализация тармоқларигаулаштўғрисидагишартномагаасосан-тадбиркорлик субъектини “фойдаланишга тайёр” шартларида сув таъминоти ва канализация тармоқларигаулашбиланбоғлиқбўлганлойиҳалаштириш, қурилиш-монтажваишгатушириш-созлашишлариниамалгаоширганликучун.

Эслатма.“фойдаланишга тайёр” шартларида сув таъминоти ва канализация тармоқларигаулаништўғрисидагиаризаникўрибчиқишучунтўлов ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларини “фойдаланишга тайёр ҳолдаулаш” шартлари остида газ тармоқларига улаш:

Рухсатнома олиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:

— ариза;

— тадбиркорлик субъектининг газдан фойдаланадиган ускунасини характерловчи маълумотлар.

Давлат хизмати амалга оширилгандаги тўловлар:

“Фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида газ тармоқларига объектни улашга шартномага мувофиқ-“фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида газ тармоқларига уланиш тадбиркорлик субъектининг уланиши билан боғлиққурилиш-йиғиш ва ишга тушириш-созлаш, лойиҳаларни амалга ошириш учун.

Эслатма.“фойдаланишга тайёр ҳолда улаш” шартларида электр тармоқларига уланиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учунтўлов ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларини “фойдаланишга тайёр ҳолдаулаш” шарти билан иссиқлик тармоқларига уланиш рухсатномаси олиш:

Рухсатнома олиш учун тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:

— ариза;

— қўшимча маълумотлар:

— марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига уланувчи объектни тавсифловчи ва объектнинг иссиқлик истеъмолиҳажми;

— асбоблар,  материаллар ва ишлар тўғрисида ўзи амалга оширмоқчи ва тақдим этмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари шаклииибўйича мазкур паспортнинг 2-иловасига имувофиқ;

Эслатма. Иссиқлик истеъмоли ҳажмлари ўзгармаган мавжуд объектлар қайта тикланиши ва қайта профилланишида, тадбиркорлик субъектларини иссиқлик таъминоти тармоқларига “фойдаланишга тайёр холда топшириш” шарти билан улаш учун ариза бериши талаб этилмайди.

Давлат хизмати амалга оширилгандаги тўловлар:

Исиқлик таъминоти тармоқларига“фойдаланишга тайёр холда топшириш” (под ключ)  шарти билан уланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ – тадбиркорлик субъектларини иссиқлик таъминоти тармоқларига “фойдаланишга тайёр холда топшириш” (под ключ) шарти билан уланиши билан боғлиқ лойиҳавий, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учунтўлов.

Эслатма. Исиқлик таъминоти тармоқларига “фойдаланишга тайёр холда топшириш”  шарти билан уланиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

 

4-МАВЗУ.ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАРДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ.

4.1. Давлат ва корпоратив харидлар ҳақида тушунча

4.2. Тадбиркорлик субъектларининг давлат ва корпоратив харидларда иштироки

4.1. Давлат ва корпоратив харидлар ҳақида тушунча

Ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш, маҳаллийлаштириш жараёнларини кенгайтириш, аҳолининг бандлиги ва саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлат ва корпоратив харидлари механизмини янада такомиллаштириш, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича изчил ва комплекс ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат харидлари — бу бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидларидир.

Корпоратив харидлар эса давлат улуши устун бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган рўйхат бўйича устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари томонидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидларидир.

Хусусан, электрон савдолар жорий этилди, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали яратилди, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари доирасида кўп поғонали идоралараро тендер комиссиялари ташкил этилди.

2016-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси майдончаларида 1,7 триллион сўмдан ортиқ суммада 95 мингдан ортиқ битимлар тузилди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил кўрсатдики, давлат ва корпоратив харидларининг ҳамда тендер савдоларини ташкил этишнинг амалдаги тартиби замонавий талабларга жавоб бермайди, турли хил коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган кўплаб келишиш босқичлари, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомиллар ва сансалорлик ҳолатлари мавжуд. Бундан ташқари, тендер жараёнларининг чўзилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харидининг амалдаги меъёрлари ва тартиби товар-моддий бойликлар, шу жумладан, уларнинг энг зарурлари (канцелярия буюмлари, компьютер техникаси ва автотранспортни таъмирлаш) билан нормал ва барқарор таъминлашда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Охир-оқибатда бу лойиҳалар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг кечиктирилишига олиб келмоқда.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2017 йил ПҚ-3237-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилиниб, ундақуйидагилар назарда тутилган:

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 миллион АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тугатиш;

лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тугатиш;

битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талабни бекор қилиш.

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида янгидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва давлат харидлари ягона ахборот портали яратилиши ҳамда 2018 йил 1 январдан ишга туширилишини таъминлаш, шунингдек, бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди:

давлат ва корпоратив харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

давлат ва корпоратив харидларига тадбиркорлик субъектлари кенг жалб қилиниш;

давлат ва корпоратив харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартиб-таомилларини яратиш;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларни таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини ташкил этиш.

Шу билан бир қаторда, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йил 1 январга қадар ноаниқликларни бартараф қилиш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт — нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт — буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт — буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

4.2. Давлат ва корпоратив харидларда тадбиркорлик субъектларининг иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган ушбу қарори давлат ва корпоратив харидларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва лойиҳа бошқаруви тамойилларидан фойдаланишга асосланган замонавий шакл ҳамда услубларига босқичма-босқич ўтиш йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишда мустақиллиги ва масъулиятини оширишга, бюрократияни бартараф этишга хизмат қилади.

Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:

буюртмачилар ва етказиб берувчиларни савдоларнинг қатнашчилари сифатида аккредитациядан ўтказиш;

махсус ахборот порталида харидларнинг йиллик ёки чораклик режа-жадвалларини ва/ёки савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш;

буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан, уларнинг савдоларда қатнашишини таъминлайдиган аванс тўловларини тўлаш;

буюртмачиларнинг буюртманомалари (лотлари)ни шакллантириш.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачилар(тадбиркорлик фаолияти субъектлари)ни аккредитация қилиш учун ариза берувчилар биржага қуйидагиларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси (жисмоний шахслар учун—паспортларининг ксеронусхалари);

буюртмачи—юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтерининг тасдиқланган имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган намунаси (жисмоний шахслар учун) қўйилган карточка. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Етказиб берувчи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи юридик шахс муҳри билан биржага (кейинчалик биржага бериш учун етказиб берувчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси;

етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтерининг юридик шахс ёки юқори ташкилот муҳри билан тасдиқланган имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган намунаси (хусусий тадбиркорлар учун) қўйилган карточка. Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди;

раҳбар имзолаган ва ариза берувчи юридик шахс муҳри билан тасдиқланган (кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун) ходимлар сони ва кичик бизнес субъектларига тегишлилиги тўғрисидаги маълумотнома (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси ва биржанинг маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси таъминлангунгача);

тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг ксеронусхаси (агар фаолият савдолар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса).

Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун етказиб берувчилар жавоб берадилар.

Етказиб берувчиларни аккредитация қилиш натижалари бўйича биржа аккредитация қилинган етказиб берувчилар реестрини шакллантиради, у махсус ахборот порталига жойлаштирилади ва барча фойдаланувчилар учун очиқҲисобланади.

Буюртмачилар ва етказиб берувчиларни аккредитация қилиш бепул амалга оширилади ва муддатсиз тусга эга бўлади. Ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, банк реквизитлари ёхуд аккредитациянинг ҳолатига ёки амал қилишининг давом этишига таъсир қиладиган бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда буюртмачилар ва етказиб берувчилар беш кун муддатда биржага (кейинчалик биржага бериш учун биржанинг буюртмачи рўйхатдан ўтган жойдаги минтақавий бўлинмаларига) тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги ёзма маълумотларни беришлари шарт.

Буюртмачилар махсус ахборот порталида келгуси давр (йил, йил чораги) учун буюртмаларни жойлаштириш режа-жадвалларини жойлаштиришлари мумкин.

Режа-жадвалларга буюртмачилар томонидан буюртма жойлаштирилишидан олдин 30 кундан кечикмай қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилиши мумкин:

савдолар предметларини сотиб олишнинг режалаштирилаётган қиймати кўпайганда, бунинг оқибатида режа-жадвалда назарда тутилган контрактнинг бошланғич (максимал) нархига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш мумкин бўлмаганда;

савдолар предметини сотиб олишнинг режалаштирилаётган муддатлари (даврийлиги), харид қилиш усули ўзгарганда, буюртмачи томонидан харид қилишнинг режа-жадвалида назарда тутилган усули буюртмачи томонидан ёки бошқа сабаблар бўйича бекор қилинганда.

Буюртмачи савдоларда қатнашиш учун мустақил равишда ёки агент орқали махсус ахборот порталига эълон жойлаштиради.

Зарурат бўлганда, буюртмачи ёки унинг агенти эълонни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун савдолар ўтказишда) савдолар предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тўлдириши ҳам мумкин.

Махсус ахборот порталида жойлаштирилган эълон, ҳисоб-китоб клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида буюртмачининг ҳисоб рақамида унинг аванс тўлови мавжуд бўлган тақдирда автоматик тарзда буюртмачининг буюртманомасига айланади.

Махсус ахборот порталида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисобланмайдиган буюртмачилар томонидан қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари) воситасида корпоратив харидларни ўтказиш тўғрисида эълон;

корпоратив харидларнинг ҳар йилги ёки чораклик режа-жадвали;

электрон савдолар ёки тендер (тендер савдолари)ни ўтказиш якунлари бўйича корпоратив буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисида ахборот;

Махсус ахборот порталида жойлаштириладиган давлат ёки корпоратив харидларнинг режа-жадвалида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

савдолар предмети;

савдоларни ўтказиш ойи;

буюртмачининг номи ва манзили;

савдолар предметини молиялаштириш манбалари (давлат харидлари учун);

савдолар предметининг мўлжалланаётган бошланғич нархи;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили);

савдолар предметининг индивидуал параметрларини характерловчи алоҳида шартлар.

Савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

буюртмачининг номи ва манзили;

савдолар предметини молиялаштириш манбалари (давлат харидлари учун);

савдоларнинг биринчи ва охирги куни (савдолар муддати);

савдолар предметининг бошланғич нархи;

савдолар предметининг тавсифи (савдолар предметининг спецификацияси);

савдолар предметини лотлар бўйича бўлиш ва ҳар бир лотнинг миқдори;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;

товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили);

лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг мавжудлиги (агар фаолият савдолар предмети ҳисобланадиган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлса ва лицензияланиш керак бўлса ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома тусидаги ҳужжатни олишни талаб қилса);

савдолар предметининг индивидуал параметрларини характерловчи алоҳида шартлар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.08.2017 йил
ПҚ-3237-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2013 й. 166-сон «Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори орқали давлат ва корпоратив харидлари тўѓрисида янада тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

5-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА БИЗНЕС-РЕЖА ТИПОЛОГИЯСИ. БИЗНЕС-РЕЖАГА ҚЎЙИЛАДИГАНАСОСИЙ ТАЛАБЛАР

5.1. Бизнес-режанинг моҳияти

5.2. Бизнес-режанинг вазифалари

5.3. Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари

5.4. Бизнес-режа тузилмаси

 

5.1. Бизнес-режанинг моҳияти

Бизнесни режалаштириш бўйича хорижий адабиётлар оқимининг ўсиши ушбу соҳага маълум бир аниқлик киритиб,  унинг илмий-услубий асосларини бойитди. Айрим муаллифлар фикр ва мулоҳазаларини келтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Масалан, юқорида айтиб ўтилган «Бир лаҳзада тайёрланувчи бизнес-режа» асарида бу савол асосан якка тартибда ўз бизнесини очиш ниятида бўлган шахсларга йўналтирилгандир. Унда, хусусан, «бизнес-режа корхонангиз гуллаб-яшнаши учун керакли йўлни танлаб олишингизга хизмат қилувчи ҳужжатдир. Бизнесингиз билан боғлиқ бўлган энг аҳамиятли ҳолат бу менежментдир. Қисқаси бу — сиз» деган мулоҳаза олдинга сурилади.

Эдвард Блэквеллнинг «Қандай қилиб бизнес-режа тузиш» асарида кўрсатилишича: «Бизнес-режа банк ёки бошқа молиявий муассасалардан пул олиш керак бўлганда, шунингдек, акциялар эмиссиясида фойдаланилувчи режадир».

1998 йилда Грузинов В.П. муҳаррирлиги остида нашр қилинган «Корхона иқтисодиёти» дарслигида қайд этилишича: «бизнес-режа бирон-бир тижорат лойиҳасини амалга ошириш ёки янги корхона яратиш учун мўлжалланган асосланган ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисини ифодаловчи ҳужжатдир»[2]. 1996 йилда Горфинкель В. Л. ва Купрякова Е.М. муҳаррирлиги остида чиқарилган худди шундай китобда айтиладики «тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Кўзда тутилган битимни режалаштиришда аввало қандай сумма олишга умид қилиш ва лойиҳа умуман кутилаётган миқдорда фойда келтиришга қодирлигига ишонч ҳосил қилиш лозим»[3].

 

5.2. Бизнес-режанинг вазифалари

Бизнес-режа қуйида келтирилган учта асосий функцияларни бажаришга боғлиқ деган фикр ҳам мавжуд:

  • бизнес юритиш концепциясини ишлаб чиқиш;
  • корхона фаолиятининг амалдаги натижаларини баҳолаш;
  • пул маблағларини жалб қилиш зарурлигини асослаб бериш.

Юқорида келтирилган шарҳдан кўриниб турибдики, бизнес-режани тузиш зарурати айрим ҳолларда ўз бизнесини яратиш билан, иккинчи ҳолда банк ёки бошқа молиявий муассасадан пул олиш нияти билан, учинчидан эса тижорат лойиҳасини амалга ошириш, янги корхона яратиш зарурати билан асосланади.

Бизнес-режа биринчидан, корхонанинг барча бўлим ва хизматлари мажбуриятлари ва жавобгарлигини аниқлашга имкон беради, иккинчидан, уларни корхона истиқболи билан шуғулланиш ҳамда корхона мақсадларини ва уларга эришиш йўлларини аниқлашга мажбур қилади, учинчидан, корхона фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича кўрсаткичларни белгилаб беради, тўртинчидан  эса, корхонанинг бозордаги кутилмаган ўзгаришларга янада мослашувчан ва тайёр қилиб қўяди.

 

5.3. Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари

Хўжалик амалиётининг далолат беришича, умуман режалаштириш, ва хусусан бизнесни режалаштириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда бизнес-режанинг лойиҳа варианти ишлаб чиқилиб, унда ўтган йилда эришилган натижалар таҳлили ва келгуси йиллар учун ўз имкониятларини баҳолаш ҳисобига дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Бизнес-режа барча ҳисоб-китобларда белгиланган технологик жараёнларга, ички заҳиралардан тўлиқ фойдаланишга асосланиши ҳамда зарур ҳолларда ташкилий ва техник-иқтисодий тадбирлар билан мустаҳкамланиши  лозим.

Иккинчи босқич бу бизнес-режани якуний ишлаб чиқиш ва уни корхонанинг расмий ҳужжати сифатида тасдиқлашдир. Айнан шу сифатда бизнес-режа ҳуқуқий кучга эга бўлиб, турли идора ва муассасаларга, хусусан, банклардан молиявий ресурслар олиш учун тақдим этилиши мумкин. Агар уни ишлаб чиқиш ўз навбатида корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий (молиявий) стратегиясини ишлаб чиқишга имкон берувчи маркетинг тадқиқотлари ва бозор таҳлилига асосланса тўғри бўлур эди.

Айрим мутахассислар битта бизнес-режанинг икки хил кўринишга эга бўлишини – ҳамкорлар, инвесторлар, акциядорларга тақдим этилувчи расмий бизнес-режа ва корхона раҳбарияти ва унинг командаси учун тузилган ишчи бизнес-режани тавсия қиладилар.

Ишчи бизнес-режа худди расмий бизнес-режа каби тартибда ва худди шу бўлим ва номлардан иборат бўлиб, тавсия қилувчиларнинг фикрича, қуйидаги вазифаларни бажаришга хизмат қилиши лозим:

  1. Расмий бизнес-режанинг муҳимлигини тушуниш.
  2. Янги тадбиркорлик ишини бошлашдан анча аввал бажарилувчи ҳатти-ҳаракатлар дастурини аниқлаш.
  3. Юзага келиши мумкин бўлган муаммолар вариантларини деталли кўриб чиқиш.
  4. Ички ва ташқи таваккалчиликларни баҳолаш.
  5. Бозор муҳитидаги доимий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳолати назоратини амалга ошириш.

Бизнес режани шакллантиришни янги корхонани ташкил этиш ёки корхона фаолиятига муҳим ўзгартириш киритиш ғояси бир неча босқичларда амалга оширилади. Уларни турли даражада йириклаштириш ёки деталлаштириш мумкин (4.1-расм):

 

5.1-расм. Бизнес-режани ишлаб чиқиш босқичлари.

 

Бизнес-режани тайёрлашнинг биринчи босқичида корхона миссияси (корхона фалсафаси) – хўжалик субъектининг қисқача таърифи, унинг мақсадлари, бурчи, фаолият соҳалари, ҳаражат меъёрлари ва минтақа, жамиятнинг ижтимоий вазифаларини хал этишдаги ўрни аниқланади.

Корхона тамойиллари ўз ичига оладиган талаблар қуйидагилар:

  • маҳсулот (иш, хизматлар) ва бозорга талаблар;
  • бошқарувга талаблар — мотивация тизими, қарорлар қабул қилиш, назорат, ютуқларни баҳолаш ва х.к.;
  • ходимларга талаблар — ижодий фикрлаш, масъулиятни ўз зиммасига олиш, мотивлар, унумдорликни баҳолаш ва х.к.;
  • ташқи муҳитга талаблар — харидорлар, таъминотчилар, инвесторлар, рақобатчилар, жамият, давлат.

Иккинчи босқич – бизнес-режа мақсадларини ишлаб чиқиш.  Мақсад- бу корхонанинг келгусидаги кўзда тутилган, исталган холати.

Бизнес тизимида мақсад бешта функцияни бажаради.

  • ташаббус — фирманинг хозирги ва кўзда тутилган, исталган холатини, ҳаракатлар мотивларини таққослаш, солиштириш.
  • қарорлар қабул қилиш мезонлари — ахборотлар ва муқобилларни танлаш, бизнесдаги устивор йўналишларни баҳолаш;
  • бошқариш воситалари — ҳаракатларни бошқарувчи талаблар, бизнес йўналишларини аниқлаш;
  • мувофиқлаштириш — қарорлар қабул қилувчи шахслар ўртасида низосиз муносабатларни таъминлаш, махсуслаштирилган бўлинмалар ишларини мослаштириш, мувофиқлаштириш.

Назорат — бу хўжалик фаолиятининг жорий ҳолати кўрсаткичларини мақсадлар билан таққослаш, солиштириш.

Миссиядан фарқли равишда мақсадлар корхона фаолиятининг бир мунча аниқ йўналишларини акс эттиради  (5.1-жадвал).

5.1-жадвал

Корхона миссияси ва мақсадлари орасидаги фарқланиш.

Кўрсаткичлар Миссия Мақсадлар
1. Вақт мезони Келажакда интилиш мавжуд, лекин вақт бўйича чекланишлар йўқ ва жорий ҳолатга боғлиқ эмас. Доимо амалга ошириш муддатларини кўзда тутади.
2.Ахборотни йўналтирилганлиги Корхонанинг ташқи мухитга — истеъмолчилар, жамият, минтақа, манфаатлари қадриятлари ва устуворликларига йўналтирилган. Кўпинча фирманинг ички мухитига йўналтирилган ва ресурслар, заҳиралардан фойдаланишни яхшилашга йўналтирилган бўлади.
3.Таърифланиш хусусиятлари Умумий атамаларда ифодаланади ва корхона образини, унинг маркасини, иш усулларини ёритиб беради. Кўпинча фаолият натижаларининг аниқ натижаларини акс эттиради.
4.Ўлчовлилиги Сифат жихатидан таснифланади, натижаларни нисбий акс эттириш устун туради Асосан миқдорий ўлчовга эга бўлади, бирликда ва кўпликда ифодаланиши мумкин.

 

Ҳар қандай корхона мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида кўп мақсадли характерга эга.

Корхонани фаолияти давомида стратегик мақсадларни амалга ошириш билан бир вақтда кўплаб тактик ва тезкор мақсадларни ҳам ҳал этади. Соф иқтисодий мақсадлар билан ижтимоий, техникавий ва ташкилий вазифалар чамбарчас боғлиқдир. Мақсадларни тузилмаларга ажратиш турли хил жихатлар бўйича амалга ошириш мумкин (5.2-жадвал).

5.2-жадвал.

Корхона мақсадларининг тахминий таснифи.

Таснифлаш белгилари Мақсадлар гуруҳлари
1 Мазмуни (предмети) Иқтисодий

Ташкилий

Сиёсий

Ишлаб чиқариш

Ижтимоий

Технологик

Илмий

Эстетик

Психологик

2 Ўлчами Максимум

Кўп эмас

Минимум

Кам эмас

3 Режалаштириш миқёслари Узоқ муддатли (стратегик)

Ўрта муддатли (тактик)

Қисқа муддатли (тезкор)
4 Ҳаракатлар соҳаси Глобал

Регионал

Олий

Оралиқ

Миллий

Локал (маҳаллий)

Йўлдош(қўшимча)

Қуйи

5 Иерархия даражаси Корхона Тузилмавий бўлинма
6 Ўзаро муносабатлар Комплементар

Индеферент

Рақобатли
7 Ўлчамлилик Миқдорий Сифат жихатдан (ўлчовсиз)
8 Йўналтирилганлилик Тижорат Нотижорат (ижтимоий)
9 Мухит Ички Ташқи
10 Субъект Индивидуал (шахсга йўналтирилган) Гуруҳга (коллективга) йўналтирилган

 

Мақсадлар аниқ тушунарли бир маънода тушуниладиган бўлиши ва корхонанинг келажакдаги холатини акс эттирувчи атамалар орқали таърифланиши керак. Шунинг учун мақсадларни ишлаб чиқаришда унинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талабларни эътиборга олиш лозим (4.3-расм).

Ҳисобга олган холда белгиланади
-иш хажмини;

-ишлар муддатини;

-мавжуд ва кутилаётган имкониятларни;

-кутилаётган натижаларни;

-ходимлар бўйича тақсимланишни;

-мослашувчанлик ва тўғрилашлар киритиш имкониятларини;

-бошқарувнинг барча даражаларида таққослаш, солиштириш, имкониятларини;

-ишловчилар малакасининг ошишини;

 

Мазмуни ва акс эттириш шакли
Хохиш ирода ва келишув
Корхона   мақсадлари

 

Бўлиши керак
-ҳақиқатга яқин (реал) ва амалга ошириш имконияти;

-қонунларга зид келмаслиги;

-бажарувчиларга тушунарли;

-ўлчов имконияти;

-тузилмавий бўлинмалар ва функционал хизматлар бўйича тақсимланган;

-барча ишловчилар ва цехлар кучларини бирлаштириш;

5.2расм. Мақсадларнинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талаблар

 

Корхонанинг мақсадлари фаолият турининг хусусиятларига кўра бизнес-режада тахминан қуйидагича белгиланиши мумкин:

  • жамият талабларига мос келувчи товар ва хизматларни етказиб бериш;
  • тармоқда бозорда етакчи мавқеларга эришиш;
  • бизнесни ривожлантириш учун зарурий маблағларни жамғариш;
  • бозордаги улушни ______% га ошириш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш;
  • мижозларга хизмат кўрсатишнинг меъёрий муддатларини ______ кунига (соатга) қисқартириш;
  • янги сотиш бозорларига______йилгача чиқиш;
  • маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларни____%га камайтириш;
  • янги маҳсулот ва хизматлари турларини ўзлаштириш;

Тўртинчи босқичда бизнес-режанинг ҳар бир бўлимини ишлаб чиқиш учун зарурий ахборотларни тўплаш амалга оширилади. Бу режалаштиришнинг энг муҳим сермеҳнат қисми ҳисобланади. Ахборотлар манбаи сифатида тармоқнинг махсус ахборотномаларидан, лойиҳа ташкилотлари меъёрларидан, таҳлил билан шуғулланувчи махсус фирма хизматларидан, статистика идоралари материалларидан, махсус тадқиқотлар ва кузатишлардан, юқори малакали иқтисодчилардан, маслаҳатчилардан ҳамда корхонанинг ички муҳити ва ўз ишини яхши биладиган корхона ходимларидан фойдаланиш мумкин.

Режалаштиришнинг бешинчи босқичи — бевосита бизнес-режа бўлимларини ишлаб чиқиш ва уни ягона хужжат сифатида расмийлаштириш.

 

 

5.4. Бизнес-режа тузилмаси

Ҳамма корхоналар бир хил эмаслиги сабабли уларнинг ҳар бири учун бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича деталли тавсия беришнинг имкони йўқ. Шундай бўлсада, замонавий иқтисодиёт фанида бизнес-режанинг тахминий тузилмаси ишлаб чиқилган бўлиб, қуйида унинг айрим вариантлари келтирилган (5.4-жадвал).

5.4-жадвал

Бизнес-режанинг тахминий тузилмаси

I вариант II вариант III вариант IV вариант V вариант
1.      Бўлажак бизнесни қисқача таърифлаш.

2.      Бозор.

3.      Ходимлар малакаси ва тажрибаси, мавжуд молиявий воситалар.

4.      Таклиф қилинаётган маҳсулотнинг устунликлари.

5.      Бўлажак бизнесни ташкил қилиш.

6.      Келажакка назар.

7.      Молиявий вазифалар.

8.      Пул маблағларидан фойдаланиш.

9.      Илова.

10. Бизнес тарихи.

1.  Бизнес-режага кириш.

2.  Бизнесни идентификациялаш.

3.  Мақсад.

4.  Бизнесни таърифлаш.

5.  Бозор.

6.  Рақобат.

7.  Менежмент

8.  Ходимлар.

9.  Жойлашув.

10.    Молиявий маълумотлар.

11.    Ҳисобот.

12.    Қисқача мазмун (резюме).

 

1.  Танланган бизнес концепцияси.

2.  Айни пайтдаги вазият.

3.  Яратилаётган корхона тавсифномаси

4.  Бошқарув.

5.  Бозор таҳлили ва тадқиқотлари.

6.  Маркетинг ҳаракатлари режаси.

7.  Ишлаб чиқариш режаси.

8.  Таваккалчи

ликни баҳолаш.

9.  Молиявий режа.

1.  Кириш.

2.  Корхонани таърифлаш.

3.  Маҳсулотни таърифлаш.

4.  Маркетинг режаси.

5.  Ишлаб чиқариш режаси.

6.  Ташкилий режа ва менежмент.

7.  Молиявий режа.

8.  Лойиҳа самарадорлиги.

9.  Илова.

1.  Фирма имкониятлари (резюме).

2.  Товар (хизмат) турлари.

3.  Товар (хизмат) сотув бозори.

4.  Сотув бозорида рақобат.

5.  Маркетинг режаси.

6.  Ишлаб чиқариш режаси.

7.  Ташкилий режа.

8.  Фирма фаолиятининг ҳуқуқий таъминоти.

9.  Таваккалчиликни баҳолаш ва суғурталаш.

10.    Молиявий режа.

11.    Молиялаш

тириш стратегияси.

Келтирилган вариантлардан кўриниб турибдики, бизнес-режанинг қатъий тартибга солинган тузилмаси мавжуд эмас. Бироқ бизнес-режаларнинг ҳар бир тури учун характерли бўлимлар мавжуд бўлиб, уларда танланган бизнес (ишлаб чиқариш) концепцияси, таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизматнинг ўзига хосликлари, маркетинг ва менежмент, таваккалчиликни баҳолаш, молиявий таъминот ва натижалар акс эттирилади. Қабул қилинган ҳар бир бизнес-режа тузилмаси қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: ишлаб чиқаришни нимадан ёки қандай бошлаш керак, ишлаб чиқаришни қай тарзда самарали ташкил қилиш мумкин, илк даромад (фойда) қачон олинади, инвесторлар ва кредиторлар билан қанчалик тез ҳисоб-китоб қилиш мумкин, таваккалчилик даражаси ва уни камайтириш имкониятлари қандай.

        

6-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА БАНКЛАРНИНГ РОЛИ. БАНКДА ҲИСОБВАРАҚ ОЧИШ, КРЕДИТ ОЛИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ.

6.1. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда

банкларнинг роли

6.2. Банкда миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақ очиш

6.3. Кредит олиш шартлари ва тартиби

 

 

6.1. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда

банкларнинг роли

Республика Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси билан биргаликда Миллий матбуот марказида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби” мавзуида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили давлат дастури” доирасида банклар томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик тузилмаларига имтиёзли кредитлар ажратиш шарт-шароитлари, бизнес лойиҳаларни имтиёзли молиялаштиришни кенгайтириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоизки, авваламбор Марказий банк ва тижорат банклари микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга эътибор қаратишди. Хусусан, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. “Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Гаров реестри тўғрисида”ги Қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. Тижорат банклари соҳа субъектларини кредит ресурслари билан фаол қўллаб-қувватлашида ахборот билан таъминлаш борасида олиб борган ишлари катта самара берди. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурида банк тизими олдига қўйилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида тижорат банкларининг барча филиаллар ва мини банкларида “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилди. Бу ерда малакали мутахассислар томонидан ишбилармонларнинг кредит ва бошқа банк хизматларидан фойдаланиш, ўз бизнесини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича зарур маслаҳатлар олиши йўлга қўйилди.

Филилаллар ва минибанкларда ташкил этилган “Тадбиркорлар бурчаги”да таклиф этилаётган банк хизматлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган имтиёзлар ва шарт-шароитлар ҳақида ахборотлар бериб борилди.

Банкларнинг мунтазам янгиланиб борадиган веб-сайт ва порталлари орқали интерактив хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Марказий ва тижорат банклари йил давомида манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда жойларда амалий семинарлар ташкил этиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларга яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёз ва преференцияларни кенг тарғиб қилиб борди. Тижорат банкларининг жойлардаги филиаллари томонидан ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хусусан оилавий бизнес ва ҳунармандликни ривожлантириш борасида аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорликни рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, ёш авлоднинг бизнес ғояларини амалга ошириш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, “Ёш тадбиркор — келажакка пойдевор”, “Диплом билан бизнесга”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши ишлаб чиқариш лойиҳаси”, “Энг яхши ёш тадбиркор лойиҳаси”, “Энг яхши тадбиркор аёл лойиҳаси” ва бошқа номинацияларда танловлар ташкил этилди. Мазкур тадбирлар доирасида танлаб олинган бизнес-лойиҳалар тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилди.

 

6.2. Банкда миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақ очиш

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида мижоз (резидент ва норезидент) ларга банк ҳисобварақлари очиш, ҳисобвараққа вақтинча банд қўйиш, уни қайта расмийлаштириш ва беркитиш “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқнома талаблари асосида тартибга солинади.

Мазкур йўриқноманинг 3-бандида юридик шахсларга бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқи берилган, 9-бандига мувофиқ эса, мижозларга ҳисобварақлар очиш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилиб, Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига узатилиши белгиланган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддаси ўнинчи қисмига кўра банклар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга фақат улар давлат солиқ хизматининг тегишли органида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирдагина банк ҳисобварақлари очиши мумкин.

Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:

а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;

б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;

в) муддатли депозит ҳисобварақлари;

г) ссуда ҳисобварақлари;

д) бошқа депозит ҳисобварақлари.

Тадбиркорлик субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган депозит ҳисобварағи унинг асосий депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси тузилади.

Банк ҳисобварағи шартномаси  бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади.

Эслатма!Банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади.

Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади.

Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади.

Кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлиги учун ҳақ олинмайди.

Эслатма! Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар (шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар), якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳисобварақлар очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, шунингдек таъсис ҳужжатларининг нусхаларини (нотариал тасдиқланган нусхаларини) тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»дан олади.

 

6.3. Кредит олиш шартлари ва тартиби

Ўтган йиллар мобайнида банк фаолиятининг қонунчилик ва меъёрий асосларини такомиллаштириш, тизимда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун янада қулай
шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан мазкур соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинмоқда. Бир сўз билан айтганда, мазкур соҳага кенг имкониятлар яратилиб, қатор имтиёзлар берилмоқда, меъёрий ҳуқуқий база кундан-кунга такомиллаштирилиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичини бошлаб берганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Фармонда бошқа вазирлик ва идоралар сингари банк тизими олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди. Шундан келиб чиқиб, унинг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Улар орасидаги устувор йўналишлардан бири — бу экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатдошлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг муҳим омили бўлган валютани тартибга солиш ҳамда валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этишдир.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш борасидаги норматив база такомиллаштирилди.

Жумладан, тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган ягона тартиби амалиётга татбиқ қилинди.

Шунингдек, касб – ҳунар коллежларини битирувчи ёшларга кредит ажратиш тизими такомиллаштириш мақсадида алоҳида Низом ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 31 январдаги “Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2746-сонли қарорида тижорат банклари томонидан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлашнинг янги тизимини тадбиқ этиш вазифаси кўзда тутилган эди.

Қуйидагилар микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланади:

  • ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари;
  • муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;
  • меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар;
  • оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.

Имтиёзли микрокредитлар қуйидаги шартларда берилади:

  • микрокредит суммаси – энг кам иш ҳақи миқдорининг
    200 баробаригача;
  • асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда уч йил муддатга;
  • йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда – 9 фоиз, иккита иш жойи – 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари – 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда – 6 фоиз миқдорда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
17 мартдаги “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2844-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга мувофиқ:

— янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган ҳолда энг кам иш ҳақининг
20 бараваригача миқдорда микрокредитларни ажратиш;

— янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда микрокредитларни кредитлашга оид амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган таъминот турлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида” Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган ваколатлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида ажратиш белгилаб қўйилган.

Бунда 2021 йилнинг 1 январига қадар янгидан давлат рўйхатидан ўтган ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорлар микрокредит олган тақдирда, олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.

Шу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қарорда берилган имтиёзлардан фойдаланган қатъий белгиланган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн икки ой ичида фаолиятини тугатган ёки фаолиятини уч ва ундан ортиқ вақтга тўхтатган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Ушбу қарор билан ҳурматли ҳокимларимизга ҳам бир қатор вазифалар юклатилган.

Жумладан, банкларнинг кредитлари ҳисобидан харид қилинадиган қорамол, қўй, эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари оилалари, мевали дарахтлар, узум кўчатлари, уруғликлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, турли хил маиший техникалар, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг ҳеч қандай чекловларсиз пул ўтказиш йўли билан етказиб берилишини таъминлашлари лозим.

Шу билан бирга, бир ой муддатда ҳудуддаги мавжуд ҳолатни танқидий таҳлил қилган ҳолда тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, маиший техникалар, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб беришга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил қилишлари даркор.

Бундан ташқари, ушбу қарор билан тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар 47 та узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар яшайдиган янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда ажратилиши ҳам белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 24 январдаги ПҚ-2740-сонли қарори билан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт салоҳиятини барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда агросаноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитларни яратиш мақсадида “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки очилади.

Бундан ташқари, Президентимизнинг (“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”) 2011 йил 11 мартдаги (ПҚ-1501-сонли) Қарори билан банклар Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси ҳажмларини кенгайтириш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.

Бунда жамғарма маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун 3 йил муддатгача йиллик Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваригача ажратилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2017 йилда банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларибанкларнинг молиявий барқарорлигини ҳамда инвестициявий фаоллигини янада оширишдан иборат бўлади.

Бугунги кунда юртимиз банк тизими хорижнинг нуфузли молия институтлари билан ҳам ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда. Ушбу ҳамкорлик натижасида биргина 2017 йил давомида 200 млн. АҚШ доллари миқдорида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
2 мартда қабул қилинган «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Мева-сабзавотчилик соҳасидаги қўшимча қийматни яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2813-сонли қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, жумладан мева-сабзавотчилик соҳасини жадаллаштириш бўйича кредитлар ажратилади ҳамда ушбу банк филиалларига тадбиркорлар мурожаат қилиши мумкин.

Бундан ташқари Осиё тараққиёт банки иштирокида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилдан бошлаб 3 та тижорат банки (Ҳамкорбанк, Ипак Йўли банки, Даврбанк) томонидан микрокредитлар ажратилиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2017 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк Хитой тараққиёт банки, Корея экспорт-импорт банки, Коммерц банк кредит линияларини ўзлаштириш бўйича шартнома тузган.

Асакабанкда Коммерцбанк, Жаҳон банки кредит линияси, Халқ банкида Халқаро тараққиёт уюшмаси, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линиялари, Саноатқурилишбанкда Хитой тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Коммерц банк, Райффайнзенбанк, Ландесбанкнинг Баден-Вюртембург кредит линиялари, Қишлоққурилишбанкда, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Глобал экологик фонднинг грант маблағлари билан, Турон банкда эса Халқаро тараққиёт уюшмаси, Глобал экологик фонднинг грант маблағлари, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки билан, Ипак йули банкида Голландиянинг ФМО, ДЕГ, Халқаро тараққиёт уюшмаси, Коммерц банк, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан, Ҳамкорбанкда, Жаҳон банки, Халқаро тараққиёт уюшмаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан хорижий кредит линиялари очилган.

Барча тадбиркорлик субъектлари ушбу кредит линияларидан фойдаланишлари мумкин.

 

7-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ -БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТИ ВА БОЖХОНА, СОЛИҚ ТИЗИМИ.

7.1.Тидбиркорлик субъектларида бухгалтерия ва молиявий хўжалик юритиш тизими

7.2. Тадбиркорлик фаолиятида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

7.3. Тадбиркорлик фаолиятида давлат божлари ва мавжуд имтиёзлар.

 

  • Тидбиркорлик субъектларида бухгалтерия ва молиявий хўжалик юритиш тизими

Ўзбекистонда бошқа соҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам туб ислоҳатлар амалга оширилмоқда ҳамда жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мос бўлган солиқ тизимини яратиш борасида ислоҳатлар давом эттирилмоқда. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг шаклланиши ва солиқларнинг такомиллашиб бориши давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифасидир. Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш, бозор ислоҳотларининг янада чуқурлаштирилиши натижасида йилдан йилга салмоқли натижалар қўлга киритилиб, барқарор иқтисодий ўсиш йўналиши мустаҳкамланиб бормоқда.

Бунда ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий сиёсатнинг тўла ва изчил амалга оширилиши, иқтисодиётнинг муҳим устувор тармоқларининг белгилаб берилиши ҳамда уларни ривожлантириш бўйича барча имкониятларнинг сафарбар этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти устидан раҳбарлик қилиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг боришини бошқариш мақсадида ахборотларни олиш учун фақат кузатувни амалга оширишнинг ўзи кифоя қилмайди. Олинган маълумотларни ўлчаш, яъни менежерларга зарур бўлган маълум бир миқдорий кўрсаткичларда ифодалаш лозим бўлади. Ундан сўнг бу кўрсаткичлар бошқаришга зарур бўлган йўналишда ахборотни гуруҳлаш, корхоналар фаолиятини кейинчалик баҳолаш ва ахборотнинг сақланишини таъминлаш ҳамда аудитни ташкил қилиш мақсадида ҳисобнинг тегишли регистрларида рўйхатга олиниши лозим.

Демак, ҳисоб деганда олинган маълумотлардан маълум бир амалий ёки илмий мақсадларда кейинчалик фойдаланиш учун ёки бошқа воқеалар, ҳаракатлар, далилларни қайд этишни тушунмоқ керак.

Шуни таъкидламоқчимизки, хўжалик ҳисоби барча ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даврида бир хил бўлмаган. Шунинг учун ҳам хўжалик ҳисоби унинг олдига қўйилган талабларига мос шаклда ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир босқичида доимо ўзгариб борган.

Ишлаб чиқариш усули ва бошқариш тизимининг ўзгариши иқтисодий ҳамда сиёсий тузум ўзгаришига олиб келади. Бу эса ўз навбатида, хўжалик фаолияти устидан раҳбарлик қилиш, уни амалга ошириш, назорат қилиш усулларининг ўзгаришига, демак, хўжалик ҳисобининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир босқичида хўжалик ҳисоби ўз мақсади, вазифаси, шакллари ва ташкилий хусусиятларига эгадир. Бозор муносабатлари шароитида у ҳар доим аниқ ифодаланган бошқарув характерига эга.

Шундай қилиб, бозор иқтисодиётида хўжалик ҳисобидан, асосан тадбиркорлар — мулк эгалари манфаати учун фойдаланилади. Шуни таъкидлаш лозимки, бунда хўжалик ҳисоби тадбиркорлар учун нафақат ҳисобот тузиш учун қурол бўлибгина қолмай, у энг аввало корхона фаолиятининг юқори самарадорликка эришиши учун ишаб чиқаришни бошқариш қуроли сифатида хизмат қилади.

Қисқа қилиб айтганда, бухгалтерия ҳисоби — бу фаолият кўрсатаётган субектнинг мулки, мажбуриятлари, хўжалик операциялари ва уларнинг ҳаракатини ёппасига ҳамда узлуксиз ҳужжатлаштириш йўли билан тартибли йиғиш, назорат қилиш, ўлчаш, рўйхатга олиш, пул ўлчовида ишлов бериш тизимидир.

Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади — тўлиқ ва ишонарли ахборотларни шакллантириш, ички ва ташқи фойдаланувчиларни у билан таъминлаш, шунингдек бошқарув ва молиявий қарорлар қабул қилиш учун ахборотлардан фойдаланиш.

Бухгалтерия ҳисобини корхона тўғрисидаги молиявий ахборотлар билан таъминловчи тизим, бизнес амалиётига иқтисодий назарияни амалда қўлловчи, жаҳон ишбилармонлар тили, солиққа тортиладиган базани шакллантириш усули десак, бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтер — молиявий ахборотлар менежери, молиявий ахборотлар билан таъминловчи мутахассис, молиявий асосда қарорлар қабул қилиш бўйича менежерга фаол ёрдамчи ва ниҳоят корхона фаолиятини тубдан яхшиловчи шахсдир.

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига биноан махсус талаблар билан белгиланган ва уларга асосланган ҳолда ҳисоб юритилиши ҳамда ҳисобот тузилиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: иккиёқлама ёзув; узлуксизлик; хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; аниқлик; ҳисоблаш; эҳтиёткорлик; мазмуннинг шаклдан устунлиги; кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.

Бухгалтерияҳисоби кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан ташкил этилади.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

бухгалтерия Ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерия фирмасига юклаш;

бухгалтерия Ҳисобини мустақил юритиш.

Бухгалтерия Ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда танланади.

Кичик тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта турдаги фаолият амалга оширилганда, бухгалтерия ҳисоби ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида юритилади.

Қуйидагилар бухгалтерия ҳисобини юритиш босқичлари ҳисобланади:

барча молиявий-хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш;

молиявий ҳисоботни тузиш.

Корхонанинг фаолиятини ёки унинг молиявий ҳолатини баҳолаш – корхонанинг хўжалик ва тижорат фаолияти жараёнида вужудга келувчи молиявий ва кредит муносабатлари натижасини акс эттирувчи тушунчадир.

Молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъминлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимлари ишларини бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия ҳисоби қўлда юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал — ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва ҳар бир счётнинг обороти муқобил текширилади.

Молиявий ҳисобот тизимида баланс муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йиллик ҳисобот таркибида унда катта ўзгаришлар содир бўлди, чунки халқаро андазалар талабларига яқинлашди ва бозор муносабатларига қаратилди. Баланснинг актив ва пассив моддаларининг мазмуни ички ҳамда ташқи фойдаланувчиларга ундан фойдаланиш имкониятини берди. Ички ва ташқи қизиқувчилар учун корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий барқарорлиги, кредитор қарзларининг ҳажми, банк кредитлари бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотлар зарур.

Корхона ичида балансда келтирилган ахборотлар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, харажатлар ва йўқотишларни қисқартириш захираларини қидириб топиш, корхона ҳисобидан тўланадиган жарималар сабабларини бартараф этиш учун кенг қўлланилади.

Йиллик ҳисоботга тушинтириш хати, корхона раҳбарининг фаолиятнинг йўналиши тўғрисидаги маърузаси, илова қилинади. Бу корхонанинг асосий аналитик ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий кўрсаткичлар бўйича режа бажарилишига таъсир этувчи қуйидаги омиллар очиб ташланади: маҳсулот миқдори, ассортименти, сифати, маҳсулот сотиш ҳажми, фойда суммаси, таннархни пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, самарадорлик, илмий — конструкторлик ишларини натижалари ва истиқболлари ва шу кабилар. Тушинтириш хатининг мазмуни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технология хусусиятлари билан белгиланади. Бугунги кунда молиявий ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланган.

Балансга асосан корхонанинг тўлов қобилияти ва бошқа бир қанча сифат кўрсаткичларини ҳисоблаб таҳлил қилиш мумкин.

Баланс маълумотларига асосан корхонанинг мутлақ тўлов қобилияти қуйидагича аниқланади:

ТҚ=ПМ/ҚММ

ТҚКорхона мутлақ тўлов қобилияти;

ПМ- Пул маблағлари

ҚҚМ- Корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятлари

Бу кўрсаткич 0,2 ёки 20% дан кам бўлмаслиги керак. Шу йўл билан ҳисоблаб чиқилган коеффициент корхонанинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини қанчаси зудлик билан қайтарилишини кўрсатади.

Баланс маълумотлари бўйича корхонанинг соф айланма маблағлари ёки капиталини аниқлаб олиш унинг истиқболдаги ривожланишини таърифлайди:

САМ=АА-ҚҚМ

САМ-Соф айланма маблағлар ёки капитал

АА-Айланма активлар

ҚҚМҚисқа муддатли мажбуриятлар.

Соф айланма маблағлар ёки капитал ҳажми корхона томонидан ўз қарзини тўлагандан сўнг унинг потенсиал ривожланиш қобилятини таърифлайди. Соф айланма маблағлари ёки капиталининг коеффициенти қуйидагича топилади:

СА= МИЧ / САК

СА- Соф айланма

МИЧ- Маҳсулот ишлаб чиқариш

САК- Соф айланма капитал

Бу коеффициент бир сўмлик соф айланма капиталига неча пуллик ҳали ишлаб чиқаришга сарфланмаган моддий заҳиралар тўғри келишини таърифлайди. Бундай маълумотларга асосан корхона менеджерлари корхона ҳолатини ривожлантириш бўйича тегишли қарорларни қабул қилишади.

Баланс маълумотларидан фойдаланадиган ташқи қизиқувчилар учун корхона капиталининг тузилиши кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга.

Капиталнинг тузилиши кўрсаткичлари корхонага узоқ муддатли қўйилмалар қўйган инвесторлар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини таърифлайди. Улар корхонанинг узоқ муддатли қарзларини тўлаш қобилиятини акс эттиради.

Мулк коеффициенти (ёки хусусий капитални консентрациялаш коеффициенти) қуйидагича топилади:

МК = ХК / АЎЙҚ

МК- Мулк коэфиценти

ХК- Xусусий капитал

АЎЙҚ— Активларнинг ўртача йиллик қиймати

 

Бу коеффициент бир бирликка тенг ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. У корхона эгаларининг корхонага қўйилган маблағлари умумий суммасидаги улушини кўрсатади. Корхона эгаларининг улуши қанчалик кўп бўлса, шунчалик корхона молиявий барқарор, иқтисодий мустаҳкам бўлади ва ташқи кредиторларга қарам бўлмайди.

Корхонанинг молиявий қарамлик (Кмқ) коеффициенти қуйидагича аниқланади:

КМҚ =ҚК / ХК

КМҚ-Корхонанинг молиявий қарамлик

ҚК- Қарз капитали

ХК- Xусусий капитал

Ушбу коеффициент 0,5 дан кам бўлиши, лекин кўп бўлса, 1 дан ошмаслиги керак. Бу корхонани ташқи қарз берувчилардан молиявий қарамлигини таърифлайди ва унинг ўсиш динамикаси корхонани молиялаштиришда қарзга олинган маблағлар улушини кўпайиб бораётганини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, молиявий ҳисобот -хўжалик юритувчи субектлар томонидан маҳсулотларини сотиш, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолатини маълум давр (чорак, йиллик) га қиймат кўринишида акс этиришдир. Шунингдек, ушбу ҳисоботни тузиш тамойилларини, уни тақдим этиш тартиби тўғрисида назарий ҳамда амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган.

 

7.2. Тадбиркорлик фаолиятида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

Солиқлар – бу жисмоний ва юридик шахслар даромадлари ҳамда мулкларидан маълум (қонунда белгиланган) бир қисмини давлатнинг молиявий имкониятини таъминлаш мақсадида мажбурийлик, қайтармаслик, давлат мажбурловини қўллашлик асосида бюджетга ўтказишнинг бирдан-бир қонуний усулидир.

Солиқлар миллий даромадни давлат тасарруфига олишнинг энг муҳим воситасига айлангани сабабли, улар макроиқтисодиётни тартибга солишда борган сари муҳимроқ рол ўйнамоқдаки, ЯММ умумий ҳажмида солиқ тушумлари салмоғининг кўпайиши бунинг кўрсаткичи ҳисобланади.

Солиқларни таснифлаш — солиқларни муайян характерли белгилари, яъни уларни ундириш усуллари, қўлланиладиган ставкалар тури, солиқ имтиёзлари ва ҳоказолар бўйича гуруҳлашдир. Солиқларни турлари бўйича таснифлашга бир неча белгилар асос қилиб олинган. Ҳалқаро амалиётда иккита асосий тасниф гуруҳлари қабул қилинган-бевосита ва билвосита солиқлар. Ушбу гуруҳлар солиқ солиш объектига ва тўловчи билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларга боғлиқдир.

Бевосита солиқлар бевосита даромад ва мол-мулкка белгиланади (солиққа тортишнинг бевосита шакли), яъни бевосита солиқларнинг узил-кесил тўловчиси даромад олувчи (мол-мулкка эгалик қилувчи ва ҳ.к.) хўжалик субъекти ҳисобланади. Солиқ тўловчининг даромади (иш хақи, фойда, фоизлар ва бошқалар) ва мол-мулки (ерлар, уйлар, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати бевосита солиқлар объектидир.

Билвосита солиқлар — нарх ёки тарифга устама кўринишида белгиланадиган, товар ва хизматлардан олинадиган солиқлар. Билвосита солиқларга товарни сотиш нархида тўланадиган ёки тарифга киритилган товар ва хизматларга солинадиган солиқлар киради, яъни билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб, товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммасига солиқ нархда кўзда тутилган устамалар орқали юкланади. Мазкур ҳолда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар ва хизматларни сотиб, солиқ суммалари ҳисобга олинган пул суммаларини оладилар, сўнгра олинган барча солиқ суммаларини тегишли тартибда бюджетга ўтказадилар.

Солиқлар мажбурий тўлов бўлиб, қонун асосида ундирилади. Демак, солиқларда, молияда бўлгани сингари доимий қайтарилиб турадиган молиявий воқеликлар, аниқроғи пул муносабатлари бўлади. Ана шу пул муносабатларининг мазмунини очиш орқали солиқлар моҳияти очилади.

Умумдавлат ва маҳаллий бюджетларга тўланадиган солиқларнинг асосий қисми юридик шахслар зиммасига тўғри келади. Шу билан биргаликда давлат мақсадли фондларига тўланадиган мажбурий тўловларнинг ҳам каттагина қисмини юридик шахслар тўлайди. Юридик шахслар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри тўланиши, аввало, уларда солиқ ҳисобининг қай даражада юритилишига боғлиқ. Солиқ ҳисобини тўғри ташкил қилиш ва юритишда ҳисобнинг асосий вазифалари белгилаб олинади.

 

Солиқ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

— юридик шахслар томонидан солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш;

— ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджети ҳамда давлатнинг мақсадли фондларига ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

— солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлардан кенг фойдаланиш.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар Солиқ кодексига амалга киритилган эди.

Солиқ кодексда солиқлардан кўзланган мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг молиявий базасини таъминлаш, юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва атроф-муҳитни муҳофаза этишни рағбатлантириш, деб белгиланган.

Мазкур Кодексда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар, солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари, солиқ тўлаш тартиби, солиқ солиш юзасидан бериладиган имтиёзлар, қонунни бузганлик учун жавобгарлик ҳамда солиқлар тўлаш муносабати билан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишнинг умумий тартиби белгиланган.

 

Солиқларга қуйидагилар киради:

1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.

Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар: — ягона ижтимоий тўлов; — фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;

2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар: — Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар; — Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

3) давлат божи;

4) божхона тўловлари;

5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

Солиқ кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:

— ягона солиқ тўлови;

— ягона ер солиғи;

— тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.

Божхона Божибож тарифи божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ тизимлаштирилган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкаларининг жамланмасидир.

Божхона йиғими – божхона органлари томонидан ТИФ қатнашчиларига у ёки бу турдаги хизматларни кўрсатганлик учун ундириладиган тўлов тури бўлиб, унинг ставкалари кўрсатиладиган хизматларнинг мазмун-мақсадига қараб турлича белгиланади.

Божхона божларига импорт, экспорт, алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) ва мавсумий божхона божлари киради.

Импорт божхона божи товар божхона ҳудудига олиб кирилаётганда тўланади.

Экспорт божхона божи товар божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тўланади.

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга солиқ ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинади.

Алоҳида (махсус, антидемпинг ва компенсация) божхона божлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.

Мавсумий божхона божлари товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва божхона ҳудудидан олиб чиқишни тезкор тартибга солиб туриш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида назарда тутилган божхона божларининг ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божхона божларининг амал қилиш муддати улар белгиланган пайтдан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак.

Божхона йиғимлари

Божхонаорганлари томонидан қуйидаги ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади:

  • божхона расмийлаштируви;
  • божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви;
  • товарларни божхона органи эгалигидаги божхона омборида сақлаш;
  • транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш;
  • дастлабки қарорни қабул қилиш;
  • товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатномалар бериш;
  • божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш;
  • божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, ушбу аттестатни қайта рўйхатдан ўтказиш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш) ва унинг амал қилишини тиклаш;
  • интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш;
  • юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви.
  • Божхона йиғимларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра қуйидаги исталган усуллар орқали амалга оширилади:

  • пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш;
  • товарларни гаровга қўйиш;
  • банк кафолатини тақдим этиш;
  • божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш;
  • кафиллик.

Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

 

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхонатўловларининг суммаларини қайтариш

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида қайтарилиши ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши лозим

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш тўғрисида ариза берилганда;
  • божхона тўловлари суммаларининг ортиқча тўланганлиги ёки ундирилганлиги факти аниқланганда.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига асосан,

товарларларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

  • божхона божи;
  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • божхона йиғимлари.

Қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

 

  • Тадбиркорлик фаолиятида давлат божлари ва мавжуд имтиёзлар

         Маълумки, юртимизда солиқ тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини камайтиришга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад истеъмол бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига одамларнинг харид қобилияти ва даромадларини оширишдан иборат. Ўз навбатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар давлатимизнинг иқтисодий қудрати ошиши, халқимиз турмуш фаровонлиги янада юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айтиш жоизки, ҳар йили солиқ қонунчилигига бир қатор ўзгартиришлар киритилиши асносида бу борада жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган қатор енгилликлар, имтиёзлар кўлами ошаяпти. Биргина жорий йилнинг 11 ойи давомида вилоятимизда фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг 2 мингдан ортиғига жами 406 миллиард сўмдан ортиқ солиқ имтиёзи қўлланилгани бунинг исботидир. Шу тариқа мазкур субъектлар иқтисод қилинган маблағни самарали йўналтириб, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни рўёбга чиқариш имконига эга бўлди. Солиқ соҳасидаги янгиликлар Жаҳон банки томонидан ҳам юқори баҳоланиб, мамлакатимиз “Солиқ солиш” рейтинг кўрсаткичида 60 поғонага юқорилади. Яъни 2016 йилдаги 138-ўриндан 2017 йилда 78-ўринга кўтарилди.

Барчамизга маълумки, ҳар йили солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилади. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилдаги асосий йўналишларидан келиб чиқиб жорий этилган айрим ўзгаришлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, самарали хўжалик юритишга қаратилган бўлса, баъзилари давлат бюджети барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши билан муҳимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларда ҳам солиқ юкини янада камайтиришга, солиқ солиш механизмини ҳар жиҳатдан соддалаштиришга ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга  алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур қарор асосида 2018 йилда амал қиладиган солиқ ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, тегишли Қонунга мувофиқ Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар, 2 та бўлим ва 1 та бобнинг номига таҳририй ўзгартиришлар киритилди ҳамда 2 та бўлим ва 1 та боб чиқариб ташланди.

Шунга асосан 2018 йил 1 январдан солиқ қонунчилигида қуйидаги янгиликлар жорий этилди. Биринчи навбатда фойда ва ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлари бирлаштирилди. Илгари фойда солиғи ставкаси 7,5 фоиз ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8 фоизни ташкил этган. Эндиликда ушбу солиқ ставкаси аввалги 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди ҳамда чегириладиган харажатлар таркиби кенгайтирилди. Хусусан, Солиқ кодексининг 147-моддасида келтирилган 28 турдаги солиқ солиш базасидан чегирилмайдиган харажатлардан 10 тасини чегириш имкони берилмоқда.

Жумладан, доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидентлар учун соф фойдадан олинадиган 10 фоиз миқдоридаги солиқ бекор қилинди. Ваҳоланки, норезидентлар фойда солиғидан ташқари соф фойдадан ҳам солиқ тўлар эдилар.

Шунингдек, товар айланмасидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларнинг бирлаштирилиши ва умумий ставка 3,2 фоиз қилиб белгиланиши муносабати билан Солиқ кодексининг 3 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва 2 та бўлим чиқариб ташланди.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича учинчи ва тўртинчи шкаладаги ставкалар 0,5 фоизга пасайтирилиб, булар мос равишда 16,5 ва 22,5 фоиз қилиб белгиланди ҳамда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий бадал суммаси 1 фоиздан 2 фоизга оширилди.

Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари эса ҳеч бир ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Аҳамиятлиси,  тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва улар учун солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида белгиланди. Шу вақтгача тайёрлов ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови юзасидан солиқ солиш объекти – реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ бўйича ҳисоблаб чиқилган ялпи даромад эди.

Қолаверса, эгалигида бир гектардан ошадиган ери бор бўлган ягона солиқ тўлови тўловчилар учун жами ер майдони бўйича ер солиғини тўлаш жорий этилди. Шунингдек, улар учун ягона солиқ тўловини уч карра ер солиғидан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тартиби бекор қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилгани ҳам алоҳида эътиборга молик. Албатта, бу ўзгариш юртимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланишига, тадбиркорлар сафи кенгайишига шароит ҳозирлайди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларини фаолият кўрсатаётган жойига қараб табақалаштириш кенгайтирилди. Масалан, аввал озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун қатъий белгиланган солиқ миқдори Тошкент шаҳри учун белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баробари ва вилоятлар марказларида 6,5 баробари миқдорида белгиланган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткичлар тегишлича 7 баробари ва 5 баробари миқдорига тенг бўлди. Юк ташиш хизматлари учун автомобилларнинг юк кўтариш тоннасига қараб энг кам иш ҳақининг 2-4 баробари миқдорида солиқ солинган бўлса, жорий йилда бу борада енгиллик (тегишлича 1,5-3,5 баробар) тақдим этилди.

 

 

II БЎЛИМ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГҲУҚУҚИЙ-МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ.

8-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ.

8.1. Тадбиркорлик фаолиятининг қонунчилик асослари

8.2. Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тартиби

8.3. Тадбиркорлик фаолиятинингайрим турларини лицензиялаш

 

8.1. Тадбиркорлик фаолиятининг қонунчилик асослари

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ республикамизда тадбиркорликни доимий равишда ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш зарурати, аввалмбор, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, иқтисодиётнинг реал секторини катта ҳажмдаги инвестициялар билан таъминлаш, иқтисодиётдаги жадал ўзгаришларни рағбатлантириш, аҳоли даромадларининг ўсиши ва бошқаларга асосланадиган янги босқичдаги иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятидан келиб чиқади. Тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақиқий бозор муносабатларининг таркиб топишига, маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошишини таъминлайдиган рақобатнинг ривожланишига ёрдам беради.

Аслида тадбиркорлик фаолиятинининг қонунчилик асослари қайсилар, бизнесни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай ва рухсат берувчи хужжатлар қайсилар каби саволларга қуйида жавоб топишимиз мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти бу тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида фойда олишга қаратилган фаолиятдир.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари эса белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик фаолиятининг қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқийшаклларини кўришимиз мумкин:

  • Хусусий корхона;
  • Оилавий корхона;
  • Фермер хўжалиги;
  • Деҳқон хўжалиги (юридик шахс ташкил этган ҳолда);
  • Хўжалик ширкати;
  • Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият;
  • Акциядорлик жамияти;

Юртимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли норматив-хуқуқий база яратилиб, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари қонуний мустахкамлаб қўйилди. .

Шунга мувофиқ равишда, тадбиркорлик фаолияти субъектлари белгиланган тартибда ўзҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиб улар қуйида келтирилган.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларгаҳақли:

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;
  • юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;
  • мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;
  • ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;
  • тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;
  • ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;
  • кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари мажбуриятлари:

  • ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
  • меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
  • рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
  • реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;
  • жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
  • бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши;
  • ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

 

Юридик шахс мақомига эга бўлган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг фарқи:

Юридик шахс мақомига эга Юридик шахс мақомига эга эмас
·     Одам ёллаш ҳуқуқига эга

·     Асосий воситалар ҳисоботи мажбурий

·     Йўналиши турлича

·     Таъсисчилари бир ёки бир нечта

·     Солиқ тушумдан тўланади

·     Устав фонди бўлиши мумкин

·     Муҳр, штамп, ҳисоб рақам мажбурий

·     Одам ёллаш ҳуқуқигаэгаэмас

·     Асосий воситалар ҳисоботи
ихтиёрий

·     Йўналиши битта

·     Битта таъсисчи

·     Қатьийбелгилангансолиқ

·     Устав фонди йўқ

·     Муҳр, штамп, ҳисобрақамихтиёрий

Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида амалга ошириши мумкин.

Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши мумкин.

Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

3) қуйидаги тармоқлардаги:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.

8.2. Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва рухсатномалар бериш механизмларини замон талабларига мослаш, такомиллаштириш масалалари ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Маълумки, мамлакатимиз қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар қандай тадбиркорлик субъект­и давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.

Амалдаги қонунчиликкакўра, тадбиркорликсубъектларинирўй­хат­данўтказувчиорганларқуйидагилардир:­

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия­ вазирлиги,
  • ҚорақалпоғистонРеспубликасиАд­лиявазирлиги,
  • вилоят адлия бошқармалари,
  • туман (шаҳар) Давлатсолиқинспекциялари,
  • туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлариҳузуридагиТадбиркорлик
    субъ­ектларинирўйхатданўтказишинс­пекциялари.

Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга ариза-хабарнома тақдимэтади. Давлат рўйхатидан ўтказиштўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

– давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси, бунда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжат­ла­ри­нингнотариалтасдиқланишиталабэтилмайди (юридикшахснидавлатрўйхати­данўтказувчиоргангатақдимэтиладигантаъсисҳужжатлари: уставёкитаъсисшартномасиваустав­ёкифақат таъсис шартнома­си; бунда масъулияти чек­ланган ҳамдақўшимчамасъулиятлижамиятларучунтаъ­сисшартномасиваустав; тўлиқвакоммандитширкатларучунэсафақаттаъсисшартномаси; акциядорлик жамиятлари, хусусийкорхоналар, фермерхў­жаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқонхўжаликлар иучун фақат устав);

– давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тў­лангани ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хў­жаликлари, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан таш­қари);

– бир хил ёки адаштириш­ даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси;

– уч нусхада муҳр ва штамп эскиз­лари илова қи­линади.

Юқоридасанабўтилганларҳарқандайхўжаликюритувчисубъектни­ давлат­ рўйхатидан ўтказиш учун тақдимэтилади. Бироқ амалдаги қо­нун­чилик бўйича ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга қўшимча ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши лозим.

Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ариза хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинишилозим:

– 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;

– рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

– уч нусхада муҳр ва штамп­ эскиз­лари (якка тадбиркор хоҳишигакўра);

– паспорт нусхаси.

Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:

– туман ҳокимининг деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;

– муҳр ваштамп эскизлари уч нусхада (аризаберувчининг хоҳишига кўра);

– паспорт нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига тақдим этилган таъсис ҳужжатларининг мувофиқлиги учун муассис (лар) жавобгар бўладилар. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши ҳаммумкин. Бунга:

– тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;

– белгиланган ҳужжатларнингтўлиқҳажмдатақдимэтилмагани;

– таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномада кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;

– таъсис ҳужжатларивамуҳрҳам­даштамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқийшаклнингЎзбекистонқонунҳужжатлариданазардатутилганташкилий-ҳуқуқийшаклтурларигамоскелмаслиги;

– таъсис ҳужжатларида қонун ҳуж­жатлари билан тақиқланган фаолият турларининг кўрсатилиши. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдори бўйича талаблар ўрнатилган тадбиркорлик субъектлари–юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қўшимча равишда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган устав фонди миқдорининг қонун ҳужжатлари билан тегишли тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган устав фонди миқдорига мос келмаслиги асос бўлиши мумкин.

Юридик шахсларга юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидагигувоҳномаварўйхатданўтказувчиорганнингмуҳрибилантасдиқланган, «рўйхатданўтказилди»деганбелгиқўйилгантаъсисҳужжатларини, шунингдек, муҳрваштампэскизибиланбиргаликдамуҳрваштамптайёрлашгарухсатномани беради. Якка тартибдаги тадбиркор ёки юри­дик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқонхўжалигигаэсаяккатар­тибдагитадбиркорнингваюридикшахсбўлмасданташкилэтилгандеҳқонхўжалигинингдавлатрўйхатиданўтказилганитўғрисидагигувоҳномани, шунингдек, муҳрваштампэскизибилан (уларнингхоҳишигакўра) биргаликдамуҳрваштамптайёрлашгарухсатномаберади.

Барча зарур ҳужжатлартадбиркор­ликсубъектигабирвақтдаберилади­.

Тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганингиз тўғрисидагигувоҳноманиол­гач­вабанкдаҳисоб-рақамочгач, ўз­­фаолиятингизниамалгаоширишгакиришишингизмумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
09.02.2017 йилдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобгақўйиштизиминитакомиллаштириштўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги
ПҚ-2646-сонқарориниамалгаоширишчора-тадбирларитўғрисида»гиҚарорининг1-иловаси “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”низомда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича  янада батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

8.3. Тадбиркорлик фаолиятинингайрим турларини лицензиялаш

Лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолдафаолиятнинглицензияланаётгантуриниамалгаоширишучунрухсатнома (ҳуқуқ)дир.

Лицензиялаш соҳасинидавлаттомонидантартибгасолишниЎзбекистонРеспубликасиВазирларМаҳкамасиҳамдалицензияловчиорганларамалгаоширади.

Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқларивақонунийманфаатларига, соғлиғига, жамоатхавфсизлигигазараретказишимумкинбўлганҳамдатартибгасолибтурилишилицензиялашданташқариусулларбиланамалгаоширилишимумкинбўлмаганфаолияттурларикиради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган тегишли дастур ишлаб чиқилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўзида “Лицензия” портали ишга туширилиши кўзда тутилаяпти, нотариал хизматлар автомат­лаштирилади ҳамда соддалаштирилади. Экспорт-импорт операциялари бўйича рухсат берувчи ҳужжатларни бир хиллаштириш давом эттирилади. Давлат органлари ходимлари ва аҳолининг интернетдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда компьютер саводхонлиги оширилиши бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”гиҚонун, Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон Қарори билан тасдиқланган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг Рўйхати” орқалиАмалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатини билан яқиндан танишишингиз мумкин.

 

9-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ МЕҲНАТ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ  ҲУҚУҚИЙ –МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ

9.1. Меҳнат қонунчилиги. Асосий ҳужжатлар ва уларни юритиш тартиби

9.2. Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш

9.3. Ходимларни танлаш ва жойлаштириш, уларнинг лавозимини алмаштириш

9.4. Ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш

 

9.1. Меҳнат қонунчилиги. Асосий ҳужжатлар ва уларни юритиш тартиби

Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлашга оид ҳуқуқлари таъминланган, унинг қонунчилик базаси яратилган, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришларини таъминлаш мақсадида уларнинг унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, иш билан таъминлаш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қила олмайдиган аҳоли қатламини иш билан таъминлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Булар, ўз навбатида, Конституциямизда, Меҳнат кодексида, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги ҳамда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунларида ўз ифодасини топган.

Меҳнат қонунчилиги талаблари

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин.

Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра ҳар бир ходим:

ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;

жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.

Иш берувчи:

корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш;

ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш Меҳнат  Кодексида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Асосий ҳужжатлар ва уларни юритиш тартиби

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:

паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;

меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 2 босқичда “электрон меҳнат дафтари” тизимини жорий этиш, ходимларнинг иш жойи ва давлат ижтимоий суғуртасига тўлов қилган даври бўйича рўйхатга олиш йўлга қўйилмоқда.  2019 йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилишини тўхтатиш ва меҳнат дафтарчаларидаги ёзувларни солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ва фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тўлови бўйича индивидуал рақами (ПТИР) асосида, ходимнинг иш жойи ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўловлар амалга оширилган даври бўйича ҳисобга олиш билан босқичма-босқич алмаштириб борилади.

9.2. Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш

Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади.

Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади:

1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;

2) касаба уюшмалари.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:

Меҳнат Кодекси 6-моддасининг биринчи қисми (Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир) талабларининг бузилиши;

иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

9.3. Ходимларни танлаш ва жойлаштириш, уларнинг лавозимини алмаштириш

Ташкилотда бошкариш фаолиятининг мухим кисмларидан бири ходимларни бошкариш хисобланади. Ходимларни бошкаришнинг асосий тушунчаларини урганиш хусусий муассасаларда иш юритиши учун мухим омил булиб хизмат килади.

Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт- шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар тизими тушунилади.  Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади.

Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласиини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни ходимларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва ҳоказолар тушунилади.

Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар, яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, касаба уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ходимларни танлаш жараёнида ички заҳиралар ва ташқи манбаларан фойдаланилади, яъни ўз ходимлари ёки четдан ходимлар жалб қилинади.

Ички имкониятлар асосида ходимларни танлаш мумкин бўлса бу анча қулайроқ бўлади. Биз ўз ходимимизни яхши биламиз. Ўз ходимимиз ташкилотдаги меҳнат шарт-шароитларига мослашган бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир ходимнинг хизмат пиллапояси бўйлаб кўтарилиш истаги ҳам ҳисобга олиниши лозим. Агар ташкилот ўз ходимларига бундай имкониятни бермаса, энг яхши ходимлар уни тарк этади. Бироқ, бу усулда, айрим салбий жиҳатлар ҳам бор, масалан, ўз ходимларининг психологик номувофиқлиги ва касбий жиҳатдан нолойиқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шу нуқтаи назардан ходим ташқи бозордан жалб қилинса, мақсадга мувофиқроқ бўлади. Лекин, четдан ходим олиш ташкилот учун қимматроққа тушиши мумкин. Ўз-ўзидан равшанки, агар биз бошқа ташкилотдаги одамга иш таклиф қилсак, унга кўпроқ маош ҳам таклиф этишимиз лозим.

Агар четдан таклиф қилинган номзод бизга мос келса, бунда энг аввало, у бошқа ташкилотда тўплаган тажрибага таянади. У ўз ташкилотидаги муаммоларга ўхшаш муаммоларни бизнинг ташкилотимизда ҳал қилиш йўлларини билади, бизда мавжуд бўлмаган ва биз ўзимизда жорий этишни кўзлаган технологиядан хабардор бўлади. Шу сабабли, биз мазкур технологияни такомиллаштирадиган ва ташкилотимизнинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшадиган одамни ишга оламиз. Кўриб турганимиздек, турли меҳнат бозорларидан кадрларни танлаш ўз ижобий томонларига ҳам, камчиликларига ҳам эга.

Қар қандай вазиятда номзодларни баҳолаш стандарт мезонларга кўра амалга оширилиши лозим. Бу баҳолаш мезонларини муфассаллаштириш мумкин.  Бўш ишчи жойига ишга келадиган номзодга талабларни аниқлаш жараёни ташкилотга ким кераклигини аниқлашдан бошланади.

Ходимларни ташлаш босқичнинг умумий кўриниши қуйидаги чизмадагича акс эттирилиши мумкин:

Дастлабки танловда номзодларнинг бўш лавозимларга мувофиқлигини аниқлашдан бошланади. Дастлабки танловнинг асосий вазифаси бўш лавозимни эгаллаш учун зарур хислатларнинг энг кам тўпламига эга бўлмаган номзодларни ғалвирдан ўтказишдир.

Дастлабки танлов натижасида ташкилот якка тартибда ишлаши мумкин бўлган номзодларнинг чегараланган сони аниқланади.

Кейинги босқич — танлаб олинган номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш. Суҳбат ўтказишдан мақсад номзоднинг идеал ходим тимсолига мослиги даражасини, лавозимга мос кўрсатма шартларини бажариш қобилияти, касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари, ташкилотга мослашиш қобилияти, номзод ташкилотдан нисбатан нималарни кутиши билан танишиш, иш шароити ва бошқаларни баҳолашдир.

Суҳбат учун саволларнинг намунавий рўйхатини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин:

  • Нима учун сиз бу муассагада ишлашни хоҳлайсиз?
  • Сиз бу муассаса ҳақида нима биласиз?
  • Ўзингиз ҳақингизда, Сизнинг ижобий хислатларингиз ҳақида гапириб беринг?
  • Салбий хислатларингиз ҳақида гапириб беринг?
  • Сизга нима билан шуғулланиш ёқади?
  • Бу ишда қўллашингиз мумкин бўлган қандай иш тажрибангиз бор?
  • Нима учун Сиз ўзингизни ушбу лавозим учун идеал номзод дебҳисоблайсиз?
  • Ҳозиргача Сизнинг катта ютуғингиз нима бўлди?
  • Охирги вақтда Сиз қандай муаммоларни ҳал килдингиз ва буни қандай уддаладингиз?

 

9.4. Ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш

Танланган номзод ишга қабул қилинганда, уни ўқитиш, яъни билим ва кўникмалари ривожлантириш асосий омил бўлиб қолади.

Ўқитиш учта асосий вазиятда талаб этилади ва фойдалидир:

  • номзод ташкилотга қабул қилинганда;
  • ходим янги лавозимга тайинлангандаёки янги иш топширилганда;
  • текширув натижасида аниқланган ёки ходимнинг ўзи мустақил равишда англаб етган ишни самарали бажариш учун зарур бўлган маълум кўникмаларга эҳтиёж.

Бунда бир неча хил ёндашувлардан фойдаланиш мумкин:

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитиш — бунга ходимларни ўқитиш умумий ҳажмининг тўғри келади. Яъни билимларнинг катта қисми бевосита меҳнат жараёни ва кундалик у ёки бу вазифаларнинг ҳал этилишидан, муаммолар ва уларни ечишдан, амалий ҳаракатлардан келиб чиқади. Бу аълимнинг катта қисми бўлгани боис, унга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Вазифани тўғри қўйиш, ходимнинг ташаббускорлиги, ғайриоддий ёндашув ва муваффақиятлар мониторинги ташкилот амалиётининг мажбурий таркибий қисми бўлиши керак.

Ўқитишда жамоанинг ёрдамига таяниш. Ишчи корхонадаги ўз вазифаларини қандай ҳал этади, ечим топа олмаганда маслаҳат сўраб мурожаат эта оладими, ходим маслаҳат сўраб келганида раҳбарият қандай қабул қилади. Жаҳонда бундай амалиёт қўллаб-қувватланади ва менторлик, раҳбарият томонидан кочуинг деб аталади. Бундай ёндашувнинг асосида биз қанчалик ақлли ва билимли бўлмайлик, ҳар биримизнинг тажрибамиз ўз қизиқишларимиз ва ҳаётимизда рўй берган вазиятлардан келиб чиққан ҳолда чегараланганлиги ётади. Шу сабабли маслаҳат сўраб мурожаат қилиш ёки коучинг ходим кўникмаларини ривожлантириш жараёнининг узвий қисми саналади.

Расмий таълим олиш – бу ходим тузилмавий курслар, дастурлар ва тренинглар орқали оладиган таълимидир.

Ходимингиз олган кўникмалар ва билимлар албатта унинг ишида қўлланилиши, масалаларни ҳал этишга, мақсадларга эришишга ёнгича ёндашув кўринишида ташкилотнинг фойдасига ва янги кўникмалар ривожланиши кўринишида ходимнинг фойдасига хизмат қилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.

Ходимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади.

 

 

III-БЎЛИМ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ВА ТАДБИРКОР МАДАНИЯТИ.

10-МАВЗУ.  ЮРТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН  МАҲСУЛОТЛАРНИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

 

10.1. Экспорт тушунча ва унинг моҳияти

10.2. Тадбиркорлик фаолиятида ташқи савдо фаолияти

10.3. Экспорт қилишнингўн икки босқичи (12 қадам модели)

 

10.1. Экспорт тушунча ва унинг моҳияти

Экспорт Ўзбекистон иқисодиёти учун самарали ривожланиш манбаи саналади. Маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва бошқа мамлакатларга сотиш юртимизнинг янада тараққий топиши ва турмуш тарзининг ўсишидаги муҳим қадамдир.

Экспорт – бу сотиш мақсадида чет элга товар ва хизматларни олиб чиқишдир. Экспорт ташқи савдо корхоналарининг ўсишига ва иқтисодга эришишга ёрдам беради, бу эса янада кўпроқ янги иш ўринлари яратишга имкон беради.

Ташқи бозорларга чиқиш ишлаб чиқарувчиларга халқаро бозорда ўз махсулотлари ва хизматларининг рақобатбардошлигини таъминлашда ҳам кўмак беради. Бундан ташқари, бошқа корхоналар томонидан доимий рақобат қўшимча сармоялар, инновациялар ва янги иш ўринлари яратишни раѓбатлантиради.

Умуман олганда, экспорт фаолиятининг ўсиши аста-секин мамлакат иқтисодий ўсишининг хал қилувчи омилига айланади.

Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш  экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзгаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради.

Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам  қалтис ҳолат ҳисобланади.

Президентимиз томонидан маърузада илгари сурилган  тайёр рақобатбардош  маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини  барқарор ўстириш, ташқи бозордаги  ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради.

Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.

Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда.

10.2. Тадбиркорлик фаолиятида ташқи савдо фаолияти

Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, 2017 йил 3 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарори қабул қилинганди.

Қарорга асосан:

  • 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб, хизматларни (ишларни) экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати (120 кун) белгиланган;
  • тадбиркорлик субъектларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўловсиз, аккредетив очмасдан, банк кафолати ва суғурта полисисиз экспорт қилиш ҳуқуқи берилган;
  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлиги белгиланган;
  • республика божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан экспорт божхона юк декларациясини мажбурий тақдим этиш ва шу билан бирга «вақтинча олиб кириш» божхона режимидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизматлари органлари томонидан рухсатнома бериш талаблари бекор қилинган;
  • 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни, ишлар ва хизматларни экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилган;
  • экспорт-импорт операцияларини амалга оширишни тезлаштириш, божхона расмийлаштириш жараёнида ахборот технологиялари самарадорлигини ошириш мақсадида, сертификатлаш ва рухсат берувчи органлар зиммасига рухсат берувчи ҳужжат маълумотларини «Ягона дарча» унификациялаштирилган ахборот тизимига ўз вақтида тўлиқ киритилишини таъминлаш вазифалари юклатилган.

Барчамизга маълумки, мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талаб дунё бозорларида ҳеч қачон сусаймаган.

Айниқса, фермер ва деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари нафақат юртимиз бозорларида, балки халқаро бозорларда ҳам ўз харидорларига эга бўлиб, маҳсулотларимизга бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда.

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига саноат маҳсулотларини, ўзлари етиштирган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқишлари учун янада қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан яна бир ҳужжат –«Мева-сабзавот, узум, полизвадуккаклимаҳсулотлар, шунингдек,қуритилгансабзавотларвамевалармаҳаллийэкспортқилувчилариниқўллаб-қувватлашбўйичақўшимчачора-тадбирлартўғрисида»ПҚ-3377-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан:

  • тадбиркорлик субъектларига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилган.
  • мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун божхона юк декларацияси маҳсулотларни кўздан кечириш далолатномаси тузилгандан сўнг 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши белгиланган.
  • қарорда Ўсимликлар карантин давлат инспекцияси томонидан мева-сабзавот ва тез айнийдиган маҳсулотларни экспорт қилиш учун экспорт қилувчи зарур ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб бир иш кунидан ошмайдиган муддатда сертификатлар берилиши белгилаб қуйилган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, қабул қилинаётган Фармон ва қарорларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик фаолияти кўламини кенгайтиришга, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитларни яратишга, уларни мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида шаклланишига ва иқтисодиётдаги улушини янада кўпайишига хизмат қилади.

 

10.3. Экспорт қилишнингўн икки босқичи (12 қадам модели)

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон экспорти таркибида хомашё маҳсулотлар улуши юқори бўлиб келган. Бу эса мамлакатнинг тўлов қобилияти экспорт товарлари нархлари динамикасига кучли боғлиқлигига сабаб бўлган. Аммо сўнгги йилларда иқтисодиётимиз тармоқларини диверсификация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида босқичма-босқич амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур боғлиқликни тобора пасайтиришга хизмат қилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар глобал иқтисодиётда сақланиб қолаётган инқироз шароитида мамлакатимиз экспорт салоҳиятига салбий таъсирларни камайтириш имконини берди. Шунингдек, жаҳон бозоридаги паст нархлар омилининг республика экспорти ҳажмига салбий таъсирини минималлаштиришга эришилди.

Айни пайтда Ўзбекистон экспорти таркиби пахта толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва улардан тайёрланган буюмлар, энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, қора ва рангли металлар, машина ва асбоб-ускуналар, хизматлар ва ҳоказолардан иборат.

 

Қуйида сиз ўз маҳсулотингизни экспорт қилиш бўйича 12 қадам келтирилган:

  1. Маҳсулот рекламаси ва маркетинг тадқиқотлари.
  2. Чет эллик харидорлар билан музокаралр олиб бориш.
  3. Экспорт шартномасини имзолаш.
  4. Шартномани банкдан рўйхатдан ўтказиш.
  5. Шартомани божхона постида рўйхатдан ўтказиш.
  6. Тўловни олиш.
  7. Экспорт қилинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш.
  8. Транспортда ташиш.
  9. Маҳсулотни юклаш.
  10. Маҳсулотни декларация қилиш.
  11. Божхона расмийлаштируви.
  12. Махсулотни жўнатиш ва шартомани ваколатли банкдан хисобдан чиқариш.

Ҳозир экспортимиз таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши тобора ортиб бормоқда. Булар сирасига полиэтилен, ип газлама, фармацевтика препаратлари, молибден ва вольфрам маҳсулотлари, аммофос, кальцинацияланган сода, юк машиналари ва бошқалар киради.

Ўзбекистон импортининг энг катта қисмини машина ва асбоб-ускуналар ташкил этмоқда. Буни мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, хорижда рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар сонини ошириш ва ички ишлаб чиқаришни илғор технологик жиҳозлаш орқали янги босқичга кўтариш  ҳаракатлари билан изоҳлаш мумкин.

11-МАВЗУ. ТАДБИРКОР ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ

 

11.1. Тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий-психологик хусусиятлари

11.2. Тадбиркор раҳбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари

11.1. Тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий-психологик хусусиятлари

Бозор иқтисодиёти шароити тадбиркор раҳбарлардан тадиркорлик ва ишбилармонликни, бошқарув услубларини такомиллаштиришни талаб этади. Бошқариш услублари, асосан, онгли равишда муайян мақсадларга эришиш учун хизмат қилади. Улар моҳияти ва мақсадига кўра тарбиявий, моддий-рағбатлантирувчи, маъмурий-ташкилий турларга бўлинади.

Тарбиявий услуб, инсоннинг маънавий такомиллашишига, руҳиятига ва бошқа ижтимоий характерига мос равишда ташкиллаштирилади.

Моддий рағбатлантирувчи услуб эса меҳнат самарадорлигини ошириш,  маҳсулот сифатини яхшилаш учун ишчиларни моддий қизиқтириш мақсадида ташкил этилади.

Маъмурий-ташкилий услуб асосан жамият талабларини қондиришга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини ва меҳнат тақсимотини режали олиб бориш учун қўлланилади. Бу услуб икки турда бўлиши мумкин: узоқ муддатга мослаштириладиган ва бир марталик бўлиши мумкин. Шарт-шароитига кўра, керакли услуб қўлланилади ва бу такомиллаштириб борилади. Бошқариш услубларини такомиллаш-тиришдан асосий мақсад даромадни тўғри тақсимлаш, ҳар бир ишчи, хизматчининг ўз меҳнатига яраша даромад олишини таъминлашдир. Демак, бошқариш услубларини ҳаётга шундай тадбиқ этиш керакки, ҳар бир инсон меҳнат қилсагина, турмуши яхши бўлишига ишонч ҳосил қилсин.

Хўш, бошқариш санъати нима? Бошқариш санъати тадбиркор раҳбарлардан талаб қилинадиган энг асосий хислатлардан бўлиб, унинг қўл остидаги ишчи-хизматчилар билан яхши муносабат ўрнатишини, корхонада ишлаб чиқаришнинг энг самарали натижаларини берадиган муҳит яратишни тақозо этади.

Япониянинг бошқариш услуби ана шу тамойил асосига қурилган. Японларнинг бошланғич ижтимоий шароити шундайки, улар ишчини ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга маънавий тарбиялаб боришади, инсон психологиясидан тўғри фойдаланишади, ишчини ишга тайёрлаш жараёнида ҳалққамаълум бўлган услубларни қўллашади, яъни бажариладиган ишнинг нозик томонларини ва қатъийликни ўргатишади. Ишчининг иш жойини тез-тез ўзгартириши қаттиқ қораланади, шу сабабли ишчилар бир иш жойида узоқ йиллар давомида ишлаб, ўз компаниясига содиқ бўлишади. Натижада, ишчиларнинг тажрибаси ва малакаси жуда юқори бўлади, бу эса, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришига олиб келади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан унинг сифатини назорат қилиш жараёни ҳеч қачон ажратилмайди ёки бир-бирига қарама-қарши қўйилмайди. Уларнинг фикрича, назоратни кучайтириш ёки назоратчининг ҳуқуқини кучайтириш билан юқори сифатли маҳсулот олиб бўлмайди. Ваҳоланки маҳсулот сифатини тайёр бўлгандан кейин эмас, аксинча, уни тайёрлаш жараёнида, бажарилган ҳар бир иш операциясидан сўнг назорат қилиш керак. Назоратчининг асосий вазифаси сифациз маҳсулот ишлаб чиқараётган ишчини топиб уни жазолаш эмас, балки унинг сабабини аниқлаш ва бартараф қилишдан иборат бўлиши керак. Мана шу услубни японлар тўғри йўлга қўйганлиги сабабли ҳар бир ишчи ўз-ўзини назорат қилишга ўрганган ва доимо ўз устида изланишлар олиб боради. Компанияларда сифат гуруҳлари ташкил қилинган.

Бизда ҳам ҳар бир тадбиркор раҳбар иш жойларида мана шундай услубни ташкил қила олиши керак. Шундагина сифатсиз маҳсулот сонини камайтириб, юқори сифатли маҳсулот олишга эришиш мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароити бошқарувида узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган режалар тузиш, қарорлар қабул қилиш, ижрочилар ўртасида ишларни тақсимлаш, қарорлар ижросини назорат қилиш, ижрочиларни рағбатлантириб бориш каби ишлар ҳам тадбиркор раҳбар зиммасидадир. Бошқарув қарорлари ички ва ташқи омилларга эга бўлиб, улар оддий ва мураккаб шароитларда бир қарорни тайёрлаш ва қабул қилишда жамоа фаолларининг қатнашуви ҳамда тадбиркор раҳбар ташкилотчилигини, бошқарувни демократик услубда олиб бориши кераклигини кўрсатади.

Тадбиркор раҳбарнинг ташкилотчилиги – меҳнат жамоасини уюштириш, жипслаштириш, ишлаб чиқариш ва тарбиявий жараёнларга таъсир кўрсатиш, гуруҳ фаолиятини олий мақсадларга қарата олиш  қобилияти каби масалаларни қамраб олади.

Тадбиркор раҳбарнинг ташкилотчилик қобилиятининг иккинчийўналиши – ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш тадбирларига қаратилмоғи, янги жамоада ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, янги технологияни жорий этиш, кучларни тезкор ишларни бажаришга қаратиш, бошқарувдаги одамларни имкон қадар камайтириш, янги ходимлар малакасини ошириб бориш, одамлардаги «боқимандалик» руҳиятига барҳам бериш, ишда ҳар  хил можаролар келиб чиқишига йўл қўмаслик, меҳнат интизомига қаттиқ риоя қилишдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркор раҳбар фаолиятининг мазмуни – унинг бошқариш санъатини нечоғлик эгаллагани, яъни одаларни жамоага уюштириш, ишларни узоқ ва яқин муддатларга режалаштириш, назорат қилиш, ахборотлар айирбошлаш, бошқа-ришни оқилона ташкил этиш каби мезонлар билан ҳам изоҳланади. Бунда тадбиркор раҳбар онглилиги, тадбиркорлилиги, ишлаб чиқа-ришни ишнинг кўзини билиб ташкил этиши, белгиланган натижа-ларга эришиши, одамларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириб бориши, унинг гуруҳ, жамоа, жамият олдида маъсулият, бурч туйғусини чуқур ҳис қилиши муҳим аҳамиятга эга.

Тадбиркорнинг ташкилотчилик қобилияти ҳамма нарсада муваффақиятга эришувининг муҳим шартидир. Қандай тадбиркор раҳбар муваффақиятига тез эришади? Руҳшунос олимлар унинг бир неча омилларга боғлиқлигини таъкидлаганлар.

Булар қуйидагилардир:

Тадбиркор раҳбарда ташкилотчилик қобилиятининг намоёнбўлиши:

— жамоада соф аҳлоқий муҳит пайдо қила олиши, ҳамманинг ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлай олиши;

— одамларни ишонтира олиши ва жамоада ўзаро яхши муносабатларни қарор топтириш учун шарт-шароит яратиши.

Раҳбарнинг одамлар билан тил топиб ишлаш маҳорати:

— тадбиркор ўз қўл остидагиларнинг нимага қодирлигини ҳисобга олиб ишларни тақсимлаши;

— одамларни уюштиришнинг энг муҳим омилларидан фойда-ланиши;

— ҳар бир кишининг руҳий-психологик кайфиятларига мос равиш-да мулоқот қилиши.

Тадбиркор раҳбарнинг меҳнатга муносабатида ишбилар-монлиги:

— ишлаб чиқариш ва бошқа жабҳаларда ҳар хил муаммоларни ҳал этишда энг қулай йўлларни излаб топиш;

— виждонлилик ва адолатлилик;

— бошлаган ишларни охирига етказиш.

Раҳбар фаолиятида ижро этиш қобилиятининг намоён бўлиши:

— касбий малака ва кўникмага эга бўлиши;

— техник вазифаларни ҳал этишга уқувлилиги;

— янгиликлар ва ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиб бориши.

Тадбиркор раҳбарнинг қарорларни қабул қилишдаги уқуви:

— мустақил равишда қарорлар қабул қила олиш;

— қабул қилган қарорининг оқибати ва натижаларини кўра билиши;

— ишлаб чиқаришда содир бўлувчи турли ҳолатларни ҳисобга олиб бориши, тангликдан қутулиш йўлларини излаши;

— нотўғри қарор қабул қилганда ўз хатоларини бўйнига олиши;

— ходимларни бошқарув масалаларига кўпроқ жалб этиши.

Тадбиркор раҳбарнинг одамларга муносабати:

— ўз ваъдаси, сўзининг устидан чиқиши;

— одамларни бир-биридан ажратмаслиги – ҳаммага баб-баравар муносабатда бўлиши;

— ўз қўл остидагиларга ва бошқаларга тавозеда бўлиши ва ўзини тута билиши, одоблилиги ва хушмуомалалиги;

— одамларга муносабатда ҳар бир кишининг руҳий-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб муомалада бўлиши.

Тадбиркор раҳбарнинг ўз-ўзига талабчанлиги:

— ўз ҳатти ҳаракатларини танқидий баҳолай олиши;

— ўз имкониятларини ҳисобга олиб ишлаши;

— бошқаларнинг унга берган яхши ва ёмон баҳоларини таҳлил этиб, улардан тегишли хулоса чиқариши.

Раҳбар ўзида қуйидаги руҳий-психологик, физиологик, ахлоқий, маънавий ва ишбилармонлик сифатларини мужассамлаштирган бўлиши керак.

Тадбиркор раҳбарнинг руҳий-психологик хусусиятлари:

Нутқ ва тафаккур сифатлари – кучли хотира, доимий диққатнинг барқарорлиги, соғлом ақл, фикрнинг кенглиги, чуқурлиги, тезлиги, муаммо мохиятини тез англаб олиш, ижодийлик, фикрни оғзаки ва ёзма шаклда қисқа, тушунарли, аниқ тарзда ифодалаш.

Характер сифатлари – мақсадга интилувчанлик, дадиллик, мардлик, ишонч, ўзини тута билиш, ўзи ва бошқаларги нисбатан талабчанлик, таваккал қилиш қобилияти, қийин вазиятларда ҳам ўзини йўқотмаслик, хазил-мутойиба туйғуси.

Ҳис-туйғу сифатлари – ҳис-туйғуларнинг турғунлиги,аниқлиги, ифодалилиги, кучли хаяжонли ҳолатларда тўғри ҳаракатлар қилиш қобилияти, мулоқотга киришганда бошқалар кайфиятини, ҳис-туйғуларини ҳисобга олиш, ўз хис-хаяжонларини ва кайфиятларини бошқара олиш.

Ҳулқ-атвор сифатлари – янада яхшилашга интилиш ва уни ҳимоя этиш, одамлар билан муносабатда самимийлик, ҳалоллик.

Тадбиркор раҳбарнинг руҳий-физиологик сифатлари:

  1. Арзимас нарсалардан жанжал чиқармаслик, аччиқланмаслик, баъзан кўриб кўрмаганга олиш;
  2. Руҳий жараёнларда босиқлик.
  3. Руҳий, хаяжонли хавф-хатар ҳолларида ўзини йўқотиб қўймаслик.
  4. Ўзини англашда фаоллик, кайфиятда ўта сезгирлик.
  5. Жисмоний соғлом ва ҳар томонлама баркамоллик.

Тадбиркор раҳбарнинг ахлоқий, маънавий сифатлари:

  1. Меҳнатсеварлик, одамларга нисбатан мехрибонлик, инсонпар-варлик, самимийлик, ҳалоллик, виждонлилик, сабр-матонат, ҳолислик.
  2. Тартиблилик ва интизомлилик, ўзига ва бошқаларга талаб-чанлик, ўзгалар фикрини тушуниш ва ҳисобга олиш.

Тадбиркор раҳбарнинг ишбилармонлик сифатлари:Соҳа ва касб сирларини яхши билиш, ўз иши соҳасида юқори малакага эга бўлиш, янги технология талабларига мос билим ва тажриба, ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини чуқур билиш, бошқариш усулларини яхши ўзлаштирган бўлиши, ўз билими, малака ва кўникмаларини ошириб бориш, ахборот айирбошлашни билиш ва ҳоказо.

Тадбиркор раҳбарнинг ташқи кўриниши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Унинг кийим-боши ҳамиша тоза, озода, тартибли бўлиши, ўзи эса ҳулқ-атворда бошқаларга намуна кўрсатиши, саранжом-саришталик-ка риоя қилиши керак.

Мана шу хусусиятларни ўзида намоён қилган тадбиркор раҳбар бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб беради. Зеро, бозор муносабатлари ишни жиддий асосларда, технологик жараёнлар билан қўшиб олиб боришни, тезкорликни, малака ва уқувни, касб маҳоратини яхши эгаллашни тақозо қилади. Ишлаб чиқариш, савдо-тижорат, хизмат идоралари, халқ хўжалигининг барча тармоқларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг хорижликлар билан ҳамкор-лик қилиш, шартномалар ва битимлар тузиш, музоқаралар олиб бориш уқувини намоён этиши ҳам бозор муносабатлари талабидир.

Тадбиркор раҳбар ўз қўл остидагиларда фаоллик, онглилик, ижодкорлик, интизомлилик, ўз-ўзини тарбиялаб бориш сифатларини қарор топтирса, меҳнатда ҳам, хизматда ҳам, эл-улус орасида ҳам обрў топади. Шунингдек, тадбиркор раҳбарнинг кўпчилик билан муома-ла қила олиш қобилияти ҳам унинг ташкилотчилигидан нишонадир.

11.2. Тадбиркор раҳбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари

Тадбиркор раҳбар фаолиятида ҳар хил зиддият (конфликт)лар ва можаролар учраб туради. Меҳнат шарт-шароитлари, меҳнат натижа-лари, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги, меҳнат-дан қониқмаслик туфайли тадбиркор раҳбар ва ходимлар ўртасида зиддиятлар ва можаролар келиб чиқади. Бу ерда тадбиркор раҳбар билан ходимлар ўртасидаги ва шахслараро зиддиятларни фикрлаш керак. Бу ҳоллардаги зиддиятларнинг бир неча сабаблари мавжуд.

Моддий-техник сабаблар – меҳнат воситалари билан меҳнат жараёнлари, шарт-шароитлари ўртасидаги зиддиятлар. Асбоб-ускуна-лар, жиҳозлар эскилиги учун меҳнат шароити ёмон, меҳнат унумдор-лиги паст ва ҳоказо. Булар ходимларга ғамхўрлик қилишга тўсиқ, моддий ва маънавий эҳтиёжлар қондирилмаслигига сабаб бўлади.

Хўжалик-ташкилий сабаблар – меҳнат натижаларини тўғри баҳоламаслик, меҳнатни тўғри тақсимламаслик. Булар ходимларда норозилик туғдиради.

Ижтимоий-касбий сабаблар – ходимларнинг билими, малакаси ва касб маҳоратини назар-писанд етмаслик, ходимдан ўз ўрнида фойдаланмаслик, меҳнат қонунчилигига амал қилмаслик.

Ижтимоийдемографик сабаблар – ходимларнингёши, жинси, миллати, маълумоти каби омилларни, оилавий шароитларини инобатга олмаслик.

Ижтимоий-психологик сабаблар – ходимлар фаолиятида яққол кўзга ташланадиган яхши ва ёмон хислатлар, қобилияти, қизиқишлари, хотираси, тафаккури, ҳис-туйғуси каби руҳий ҳолатлар билан ҳисоблашмаслик.

Тадбиркор раҳбар фаолиятида қўл остидагилар билан мулоқот-муомалада ҳам зиддиятли ҳолатлар рўй бериши мумкин. Бунга раҳбарнинг ёки ходимнинг калондимоғлиги, муомала маданиятининг пастлиги, қизиққон-жиззакилиги, қўрслиги, қўполлиги, тундлиги ва бошқалар сабаб бўлади. Ходимнинг дангасалиги, ялқовлиги, мақтанчоқлиги, лоқайдлиги, бепарволиги ҳам баъзан зиддиятлар туғдиради.

Тадбиркор раҳбар ва ходимлар ўртасидаги руҳий психологик зиддиятлар келиб чиқишга сабаб:

1) меҳнат жараёнининг нотўғри уюштирилиши;

2) шахслараро муносабатларнинг хилма-хиллиги ва мурак-каблиги;

3) жамоа аъзосининг ўзига хослигидир.

Тадбиркор раҳбар бундай зиддиятли ҳолатларни тўғри идрок этиши, таҳлил қилиши, баҳолаши муҳим аҳамиятга эга. Агар раҳбар ҳар бир зиддиятли ҳодисага ҳолисона, дўстона, самимий муносабатда бўлса, масала тўғри ечимини топади, борди-ю, жиззакилик қилиб, енгилтаклик билан баҳоласа, носоғлом ахлоқий-руҳий муҳит пайдо бўлишига йўл қўяди. Тадбиркор раҳбар ҳар қандай зиддиятли ҳолатда ўзини тутиши, босиқ бўлиши, узоқни кўзлаши, муроса-мадора қили-ши, ҳолатга мослашиши, суҳбатдошини ҳамкорликка, яхшиликка даъват қилиши яхши натижа беради.

Бизнингча, тадбиркор раҳбарнинг ҳар қандай зиддият ва можарони бартараф этиш йўллари қуйидагилардан иборат:

  1. Можаронинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва унинг ўткирлашишига йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар кўриш.
  2. Можароли вазиятни юмшатиш – зиддиятга борган кишилар билан ошкора суҳбат ва улар сонини камайтириш чораларини излаш.

Вазиятни тўла идрок этиш, ўзлаштириш – «аҳвол»нинг хўжайини бўлиб олиш ва қатъий чора кўриш.

Можаро ва унинг вазиятларини чуқур тахлил қилиши:

— можаролашаётган томон ва гувоҳлар билан алоҳида суҳбат-лашиши;

— уларнинг мақсади, қизиқишлари, ҳулқ-атвори, касби, тажрибаси, турмуш шароити ва бошқа руҳий-маънавий жиҳатларини ўрганиш;

— можароли вазиятнинг сабабларини, жамоанинг унга муноса-батини аниқлаш;

— можаро ҳақидаги ахборотларни ҳақиқий аҳвол билан солиш-тириш;

— можарони ҳал этишнинг ҳар хил усулларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;

— можарони ҳал этишнинг энг қулай усули, шакли, воситаси ва шароитларини танлаш;

— танланган усулларни жамоа тарбияси, меҳнат вазифалари, мақсадлари билан қиёслаб, тарозига солиб кўриш;

— танланган ва текширилган усулни қўллаб, можарони бартараф этиш;

— можаро бартараф этилганидан ҳаммани хабардор қилиш;

— можаро келтириб чиқарган томоннинг ноҳақлилиги исботлангач уларни тўғри йўлга бошлаш ва ҳоказо.

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қайси бўғиндаги тадбиркор шуни тушуниб етмоғи керакки, ҳар қандай шароитда ҳам инсонга ғамҳўрлик қилиш, инсон руҳий ҳолатини барқарор этишга қаратилган жараёнларни ташкил этиш, жамоанинг ҳар бир аъзоси меҳнатдан моддий ва маънавий қониқиш ҳосил қилишига эришиш унинг зиммасидаги муқаддас вазифадир.

 

ГЛОССАРИЙЛАР

Атаманинг ўзбек тилида номланиши Атаманинг инглиз тилида номланиши Атаманинг

рус тилида номланиши

Атаманинг

маъноси

Асосланган бозор қиймати On the basis of market value На основе рыночной стоимости сотувчи ва харидор розилигига кўра нархни пулда ифодаловчи ҳуқуқий тушунча.
Айирбошлаш қиймати

 

Realizable value of Реализационная стоимось товар ёки хизматнинг бошқа товар ёки хизматларга айирбошланишга қодирлиги; келгуси харажатлар  ҳуқуқларининг жорий қиймати.
Бошланғич нарх The starting price Стартовая цена кимошдига ёки очиқ савдога қўйилган мулк учун белгиланган минимал нарх.
Бозор Market Рынок нархлар механизми орқали харидорлар ва сотувчиларни учраштиришнинг иқтисодий амали.
Баҳолаш Estimate Оценка нархни аниқлаш жараёни ёки натижаси, нарх қиймати ҳақида фикр ёки уни баҳолаш.
Бирликнинг жорий қийматиомили A single factor fair value Единичный фактор текущей стоимости дисконтнинг берил-ган қўйилмаси ҳисобга олинган ҳолда маълум давр охирида олинадиган жорий 1 сўм.
Бозор қиймати Market value Рыночная стоимость бу эркин бозордаги энг эҳтимолли сотилиш қиймати. Ёки харидор ва сотувчи рози бўлган пул ёки пул эквивалентида ифодаланган қиймат.
Бозор нархи The market price Рыночная цена Бозор нархи — албатта яхши хабардор бўлмасада, босимдан озод бўлган ва мустақил иш кўрган харидор ва сотувчи ўртасидаги музокаралар натижасида амалга оширилган келишув нархи.
Фойдалилик  хусусияти Features of income Особенности дохода лойиҳани бозор андозалари билан  солиштириш кўрсаткичи.
Гаров хат ёки ипотека Mortgage letter or mortgage Залоговое  письмо или ипотека молиявий мажбурият, унга кўра қарз берувчи ёхуд қарздор қарзни тўлаш учун мулкни гаровга қўяди; тилхатли оддий векселдан иборат.
Гаров қиймати The collateral value Залоговая стоимость ипотека қарзини таъминлаш мақсадидаги активнинг қиймати; шунингдек, ипотека қарзининг бозор қиймати.
Даромад Income Доход молиявий ва бошқа фойдалар.
Даромаднинг ички қўйилмаси The internal rate of return Внутренняя ставка дохода инвестициялардан тушган дисконтланган даромадлар инвестицион харажатларга тенгла-шадиған қўйилма.
Даромад келтирувчи мулк Property with income Имущества приносящий доход ўз эгасига даврий даромад келтирувчи мулк, масалан, идора биноси ёки тураржой мажмуаси.
Дефляция Deflation Дефляция нархларнинг умумий даражасининг пасайиши.
Дисконт, ажратма Discount Дисконт кредит олиш мақсадида тўланадиган пул суммаси. Кредит тақдим этилаётган вақтда унинг асосий суммасидан чиқариб ташланади.
Дисконтлаш discount Дисконтирова- ние инвестициялардан тушган пул киримларини уларнинг жорий қийматига келтириш жараёни.
Инвестициялар Investision Инвестиции даромадлар ёки фойда олиш учун пул маблағларини киритиш; даромадлар ёки фойда олиш учун ха-рид қилинган мулк.
Инвестициянингфойдали иш коэффициенти The coefficient of investment returns Коиффицент доходности инвестиции инвестициялар учун даромаднинг ички қўйилмаси.
Инвестицияни қайтариш ёки унинг ўрнини қоплаш Return of investment or payback Возврат инвестиции или его окупаемость сармоядорнинг бошланғич инвестициялар суммасини олишини англатади.
Дефляция Deflation Дефляция одатда истеъмол нархлари кўрсаткичи билан ўлчанадиган валютанинг харид қилиш қобилиятининг пасайиши.
Капиталлаштириш Capitalization Капитализация келгусида кутилган даромадларни бир вақтда мазкур паллада олинадиган қийматга айлантириш
Капитал даромади Income capital Доход капитала пул маблағлари киримлари ва қайта сотувдан тушган пул билан аниқланадиган бошланғич хусусий капитал даромадининг ички қўйилмаси. Солиқлар тўлангунга қадар ва тўланганидан кейинги иккита қўйилма мавжуддир.
Ликвидлик Liquid Ликвидный актив пулга ўтказилиши мумкин бўлган енгиллик.
Муомала харажатлари Costs of the appeal Расходы обращения қарз хизмати ва даромад солиқлари ичига кирмаган даромад келтираётган мулкнинг эксплуа тациясига кетган харажатлар.
Нарх Price Цена Одатда пулда ифодаланадиган исталган сумма.
Негизий қўйилма The main attachments Основное вложения биринчи тоифали харидорларга тавдим этилувчи қисқа муддатли кредитлар бўйича банк томонидан ундириладиган фоиз қўйилмаси.
Омил Factor Фактор бошқа сонга кўпайтирилганидан сўнг маълум на-тижа берадиган исталган сон ёки символ; коэффициентга тескари миқдор.
Пул маблағлари Cash tools Денежные средства республиканинг қонуний тўлов маблағларида ифодаланган пул суммалари ёки уларнинг талабга кўра тўланиши керак бўлган эквиваленти. У абсолют ликвид активидир.
Реинвестициялар қўйилмаси

 

Re-investments rate Реинвестиционные ставка фоиз қўйилмаси бўлиб, унга кўра даромад келтираётган мулкдан тушган маблағлар, айнан уларнинг маблағнинг қайтишини таъминлайдиган қисми қайта инвестицияланади.
Солиқ қўйилмаси Tax  rate Налоговая ставка солиқ кўринишида  тўланиши  керак бўлган даромад ёки қийматнинг қисмини аниқлайдиган қўйилма.
Харидор бозори

 

Market  consumer Потребителький рынок харидорлар жуда фойдали шартлар ва нархларга эриша оладиган бозор.
Тамойил the principle Принцип фундаментал ғоя бўлиб, бошқа ҳолатлар унга асосланади.
Талаб ва таклиф тамойили the principles of supply and demand Принцип спроса и предложения тамойилга қўра талаб ва таклифнинг бир-бирига ўзаро таъсири натижасида нарх белгиланади.
Таклиф Suggestion Предложения маълум нарх бўйича мавжуд бўлган товарлар сони.
Талаб Demand Спрос маълум нарх бўйича сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар сонини аниқлайдиган асосий иқтисодий тушунча.
Таваккал Risk Риск беқарорлик ёки ўзгарувчанлик; кўчмас мулк сармоядори кутилган даромадларни олмаслиги эҳтимоли; шунингдек — зарарлар эҳтимоли.
Таваккал қўйилмаси Risk rate Ставка  риска капитални жалб этиш учун зарур бўлган инвестициялар учун даромадлар қўйилмаси; таваккал даражасига мувофиқ ҳисобланадиган соф даромад қўйилмаси
Ҳар йилги фоиз қўйилмаси The annual interest rate Ежегодная процетная ставка кредитнинг ҳар йилги самарали қиймати.
Ҳақиқий ялпи даромад Real gross income Реальный валовый доход ижара тўловидан етарли даража да фойдаланмаганликдан ва уларнинг киритилмаганлигида! кўрилган зарарлар чиқариб ташлангандан кейинги даромад кел тирувчи мулкдан тушган ялпи пул киримлари.
Қолдиқли маҳсулдорлик тамойили The principle of revenue

residues

Принцип доходных

остатков

тамойилга кўра материаллар, меҳнат ва тадбиркорлик ҳаракатлари харажатлар тўланганидан сўнг соф даромадни ерга тегишлилиги

 

 

 

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР ВА ИНТЕРНЕТ САЙТЛАР

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014 й.
  2. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни. 2001 й.
  3. Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун. 2012 й.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни . 2000 й.
  5. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомиллари туғрисида”ги қонуни. 2012 й.
  6. Ўзбекистон Республикасиннг “Хусусий корхона” тўғрисидаги қонуни. 2003 й.
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июн “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5087-сон Фармони.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 май, ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-3068-сон қарори.
  10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 07 февралдаги ”Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947 сонли Фармони
  11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги  “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2646-сонли қарори.
  12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412 сон қарори.
  13. Mirziyoev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. –T.: Xalq suzi gazetasi, 2017. 15 yanvar.
  14. Robert Blackburn Small Business and Entrepreneurship Sage Publications Associate Dean Research, London 2008.-189 p.
  15. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. Т.: ТДИУ, 2011.
  16. Jay A.Dewhurst. «Introduction to Business and business planning», USA, 2014.
  17. Просветов Г.И. Оценка бизнеса: Задачи и решения. Учебно-методическое пособие. 3- е издание — М.: « Альфа — Пресс», 2009. — 238 с.
  18. Yusupov M.A., Ergashxodjaeva Sh.J. Tadbirkorlik asoslari. – T.: O’zbеkiston yozuvchilar uyushmasi, 2005.
  19. Оценка бизнеса. Учебник. Под редакции Грязновой А.Г., Федотовой М.А. — М.: Финансы и статистика, 2006. — 736 с.
  20. Малый бизнес. Организация, экономика, управление: Учеб. Пособие для вузов / Под ред. Проф. проф. В.Я. Горфинкеля, В.А. Швандара. – 2е изд., перераб. И доп.-М.: ЮНИТИ – ДАНА, 2008.
  21. Предпринимательство: учебник / под. ред. М.Г. Лапусты. – 4-е издательство, доп. – М.: ИНФРА-М, 2008. — 667 с.

 

Интернет сайтлари

www.gov.uz

www.Lex.uz

http://www.customs.uz/

http://www.antimon.uz/

http://www.spc.gov.uz/

http://www.soliq.uz/

 

ИЛОВА

1-илова

Тадбиркорлик субъектларини  давлат рўйхатидан ўтказиш,   қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган давлат божлари ва йиғимлар
СТАВКАЛАРИ

 

Т/р Тадбиркорлик фаолияти

шаклларининг номи

 

Давлат рўйхатидан ўтказилганда

божлар ва йиғимлар миқдорлари*

 

Шахсан ўзи келганда

 

Интернет

тармоғи орқали

 

I. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

 

1. Якка тартибдаги тадбиркор

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида** Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
2. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
3. Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги Бепул Бепул
4. Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
5. Юридик шахс ташкил этмаган ҳунармандчилик фаолияти субъекти

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
6. Акциядорлик жамияти, ушбу жадвалнинг 7 ва 20-бандларида кўрсатилганлари бундан мустасно Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
7. Давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамияти Бепул Бепул

 

8. Масъулияти чекланган жамият

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
9. Қўшимча масъулиятли жамият

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
10. Тўлиқ ширкат

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
11. Коммандит ширкат

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
12. Ишлаб чиқариш кооперативи

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
13. Унитар корхона

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
14. Давлат унитар корхонаси

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
15. Хусусий корхона

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
16. Оилавий корхона

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
17. Фермер хўжалиги

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида
18. Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалиги Бепул Бепул
19. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари

 

Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 20 фоизи Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 10 фоизи
20. Фаолиятини суғурталовчилар, суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондлари, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш уюшмаси таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари, бозорлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ташкил этилган акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқарув органлари сифатида амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахс Энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

 

21. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари ва 250 АҚШ доллари миқдорида
22. Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари

 

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида Энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида

 

 

 

2-илова

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган
МУДДАТЛАР

Т/р Тадбиркорлик фаолияти

шаклларининг номи

 

Давлат рўйхатидан

ўтказишнинг белгиланган

муддатлари

 

 

I. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

 

1. Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон
хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари
реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда
2. Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

 

II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ҚАЙТА ЎТКАЗИШ

 

3. Деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бошлиғи ўзгарганда

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

4. Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда

 

16 иш соатидан ошмаган вақтда

 

5. Рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (таъсис ҳужжатларига) киритилаётган бошқа ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилганда

 

реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда

 

 

[1] Ш.М. Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” Халқ сўзи. 2017 йил, 16-январ.

[2] Экономика предприятия.  Под ред. проф. Грузинова В.П.- М.: «ЮНИТИ», 1998

[3] Экономика предприятия. Под ред. проф. Горфинкеля В.Я., Купрякова Е.М. –М.: «ЮНИТИ», 1996